Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг қарорига асосан Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Ҳукумат кўрсатмасига асосан ‘Ўзкомназорат’ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилинган ҳаракат ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади», — дея хабар берди Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)