Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, «Одноклассники»нинг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклагани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи Ғолибшер Зияев нотўғри ва келишилмаган хатти-ҳаракатлари учун эгаллаб турган вазифасидан четлатилди.
Президент матбуот котибининг хабар беришича, рўй берган ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилади.
«Суриштирув якунлари бўйича рўй берган ҳолатда айбдор бўлган барча мутасадди раҳбарларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари кўрилади», — деб ёзади Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)