Леди Гага «Гуччи уйи» фильмида ўйнаган Патриция Режани ролига яхшилаб кўникиш учун тўққиз ой давомида итальянча талаффуз билан гапирган. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Британиянинг Vogue журналига сўзлаб берди, деб ёзади Esquire.
«Бор гапни айтаман, мен Патриция Режани каби бир ярим йил яшадим. Тўққиз ой давомида талаффуз билан гаплашдим, ҳатто камера қаршисида бўлмасам ҳам. Сира тўхтамадим ва у каби бўлиб қолдим», – дейди Гага.
Актрисанинг сўзларига кўра, у ҳатто сочларини Патрицияникига ўхшаш рангга бўяган. Леди Гага фильмдаги қаҳрамонига ўхшашга ва унинг хоббисига қизиқишга ҳаракат қилди. Хонанданинг фикрича, бу – ролни ишончли ижро этишнинг ягона йўли.
Ридли Скоттнинг картинаси Гуччи модалар уйи раҳбари Маурицио Гуччи ва унинг рафиқаси Патриция Режани ўртасидаги муносабатларга ва аёл уюштирган қотилликка бағишланган. Фильм Сара Гей Форденнинг «Гуччи уйи: қотиллик, телбалик, жозибадорлик, очкўзликнинг шов-шувли ҳикояси» китоби асосида суратга олинган.
Изоҳ (0)