Яман жанубида жойлашган Аден шаҳридаги халқаро аэропорт яқинида мина қўйилган автомобиль портлади. Оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «Gazeta.ru».
Reuters хабарига кўра, воқеа гувоҳлари ва хавфсизлик манбаси портлашни тасдиқлаган. Версиялардан бирига кўра, машинада портловчи моддалар бўлган. Автомобиль аэропортга кираверишдаги майдонда турганди. Ҳодиса оқибатида аэропорт меҳмонхонаси яқинидаги назорат-ўтказиш пункти вайрон бўлган.
Портлаш қурбонларининг аниқ сони ҳозирча номаълум, воқеа жойига тез ёрдам бўлимлари жўнатилган. Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 10 киши ҳалок бўлган.
15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида жойлашган шиалар масжидида портлаш содир этилганди. Ҳодиса қурбонлари сони 62 кишига етган, яна камида 70 киши жароҳатланган. Гувоҳларнинг айтишича, терактни тўрт нафар худкуш содир этган. Ундан роппа-роса бир ҳафта олдин ҳам Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шиалар масжидида портлаш юз берганди.
Мавзуга доир:
- Қозоғистондаги ҳарбий қисмда юз берган портлашда камида 5 киши ҳалок бўлди, 90 киши жароҳатланди (видео)
- Мексика кўрфазидаги Pemex нефть платформасида портлаш ва ёнғин содир бўлди (видео)
- Ливанда газ танкери портлаши оқибатида камида 22 нафар одам ҳалок бўлди (видео)
- Воронежда автобус портлаши оқибатида 18 киши жабрланди, улардан бири вафот этди. Ҳозирча теракт версияси кўриб чиқилмаяпти (фото ва видео)
Изоҳ (0)