• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фотогалерея: Корея Горбачёви. Жанубий Корея президенти Ро Де У қандай одам эди?

    2021 йил 26 октябрь куни Корея Республикаси собиқ президенти Ро Де У 89 ёшида вафот этди. У 1988–1993 йилларда мамлакатни бошқарганди. Жанубий Корея унинг президентлик даврида Собиқ Иттифоқ билан дипломатик муносабатлар ўрнатган ва КХДРга ҳужум қилмаслик ҳақидаги келишувни имзолаганди. «Коммерсантъ» сиёсатчининг ҳаёти ва сиёсий карьерасининг ёрқин лаҳзалари акс этган суратлар жамланмасини тақдим этди.

    Фото: Sina

    Ро Де У 1932 йил 4 декабрда Тегуда таваллуд топган. Ҳарбий академияни тамомлаган, у ерда Кореянинг бўлғуси президенти Чон Ду Хван (1980–1988 йилларда давлат раҳбари бўлган) билан бирга таҳсил олган.

    Фото: Getty Images / Патрик Дуранд

    Ҳарбий таълимдан кейин у АҚШда амалиёт ўтаган. 1980 йилда Кванжудаги исён вақтида десант-парашютчилар бўлинмасига қўмондонлик қилган. Қўзғолон ҳукумат кучлари томонидан аёвсиз бостирилган 2 минг нафарга яқин одам ҳалок бўлган. 1981 йилда ҳарбий хизматдан кетган, кейинчалик бир қатор давлат идораларида ишлаган, хусусан, спорт ҳамда Ички ишлар вазирликларида фаолият олиб борган.

    Фото: Yonhap

    Ро Де У президент Чон Ду Хваннинг маслакдоши бўлган, унинг администрациясида ишлаган ва сиёсий жиҳатдан унинг меросхўри ҳисобланган. Демократик либерал партияга раҳбарлик қилган. 1987 йилда у мамлакатдаги биринчи демократик сайловларда ғалаба қозонган ва мухолифат номзодларини ортда қолдирган. Кейинчалик мухолифат вакиллари Ким Ён Сам ва Ким Де Чжун ҳам президентлик лавозимини эгаллаган.

    Фото: Yonhap

    Ро Де У бошқарувида Жанубий Корея БМТ аъзолигига қабул қилинган ва Шимолий Кореяга ҳужум қилмаслик ҳақидаги келишувни имзолаган.

    Жанубий Корея президенти рафиқаси билан биргаликда Рим Папаси Павел II билан учрашувда, 1989 йил

    Жанубий Корея президенти рафиқаси билан биргаликда Рим Папаси Павел II билан учрашувда, 1989 йил
    Фото: Sambucetti

    1990 йилда Жанубий Корея СССР, Венгрия, Польша ва Югославия каби давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган.

    СССР президенти Михаил Горбачёв, Корея Республикаси президенти Ро Де У ва бошқа расмий шахслар Кремлдаги учрашувда, 1990 йил 14 декабрь

    СССР президенти Михаил Горбачёв, Корея Республикаси президенти Ро Де У ва бошқа расмий шахслар Кремлдаги учрашувда, 1990 йил 14 декабрь
    Фото: «ТАСС» / Альберт Пушкарёв

    Ро Де У раҳбарлиги даври демократлаштириш учун фаол курашиш, Сеулда ва бошқа шаҳарларда талабалар ҳамда демократик кучларнинг намойишлари билан тарихда қолган.

    АҚШ президенти Жорж Буш (катта) ва унинг рафиқаси Барбара Сеулда президент Ро Де У уларнинг тўйи бўлганига бир неча йил тўлиши муносабати билан совға қилган байрам тортини кесмоқда, 1992 йил 6 январь

    АҚШ президенти Жорж Буш (катта) ва унинг рафиқаси Барбара Сеулда президент Ро Де У уларнинг тўйи бўлганига бир неча йил тўлиши муносабати билан совға қилган байрам тортини кесмоқда, 1992 йил 6 январь
    Фото: AP Photo / Рон Эдмондс

    Президент Ро Де У бир вақтнинг ўзидан ҳам АҚШ ҳам Россия президентлари билан дўстона муносабатлар ўрната олганди.

    Россия президенти Борис Ельцин Жанубий Корея раҳбарига 1983 йилда Су-15 Совет қирувчи самолёти уриб туширган Korean Air Lines компаниясининг Boeing 747-230 авиалайнерининг «қора қутиси»ни топширмоқда, 1992 йил 19 ноябрь

    Россия президенти Борис Ельцин Жанубий Корея раҳбарига 1983 йилда Су-15 Совет қирувчи самолёти уриб туширган Korean Air Lines компаниясининг Boeing 747-230 авиалайнерининг «қора қутиси»ни топширмоқда, 1992 йил 19 ноябрь
    Фото: AFP / Чоо Ёун-Конг

    1996 йилда Ро Де У 1979 йилда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганликда ва коррупцияда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

    Ро Де У прокуратурада бўлиб ўтадиган сўроқ жараёнига олиб кетилмоқда

    Ро Де У прокуратурада бўлиб ўтадиган сўроқ жараёнига олиб кетилмоқда
    Фото: AFP / Ким Жаэ-Ҳван

    Тергов маълумотларига кўра Ро Де У давлат раҳбари бўлган вақтида Кореянинг катта тадбиркорларидан сиёсий фондларга хайрия шаклида тахминан 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора олган. Шунингдек, унга Кванжу воқеаларида давлатга хиёнат қилганлиги бўйича ҳам айблов эълон қилинган.

    Фото: AFP / Чоо Ёун-Конг

    Собиқ президент коррупцияда айбдор эканлигини тан олган ва халқдан кечирим сўраган.

    Сеулда 1996 йилда 20 мингта эски аскар пойабзалларидан ясалган «400 миллиардлик минора» деб номланган композиция. Ҳайкалда Ро Де У президентлик даврида 400 миллиард миқдорида пора олиб бойлик тўплагани ўзига хос рамзийликда ифодалаб берилган.

    Сеулда 1996 йилда 20 мингта эски аскар пойабзалларидан ясалган «400 миллиардлик минора» деб номланган композиция. Ҳайкалда Ро Де У президентлик даврида 400 миллиард миқдорида пора олиб бойлик тўплагани ўзига хос рамзийликда ифодалаб берилган.
    Фото: AP Photo / Аhn Young-joon

    1996 йил августида собиқ президент 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Кейинчалик жазо енгиллашди ва 17 йилгача қисқарди. Ро Де Уга 1998 йилда Ким Де Чжун президентлиги даврида амнистия берилди.

    Ро Де У тарафдорлари у озодликка чиққанидан кейин, собиқ президент олиб кетилаётган кортежни кузатмоқда.

    Ро Де У тарафдорлари у озодликка чиққанидан кейин, собиқ президент олиб кетилаётган кортежни кузатмоқда.
    Фото: Reuters

    Ро Де У 2021 йил 26 октябрь куни 89 ёшда вафот этди. Сиёсатчининг ўлимига нима сабаб бўлгани ошкор қилинмаган. Аввал собиқ президентнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.

    Фото: Yonhap

    Мавзуга доир: Президентлик энг хавфли касб. Ўлим ёки қамоқ — Жанубий Корея президентлари тақдири

    31.10.2021, 14:34   Изоҳ (0)   30958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузиядаги маҳаллий ҳокимият учун сайловларда 20 та муниципалитетдан фақат биттасида мухолифатчи партия вакили ғалаба қозонди

    31.10.2021, 13:36

    Елизавета II икки ҳафта енгиллаштирилган режимда ишлайди

    30.10.2021, 15:33

    Microsoft дунёдаги энг қиммат компанияга айланди. Унинг қиймати қарийб 2,5 трлн долларга етган

    30.10.2021, 14:34

    АҚШ миллий разведкаси коронавируснинг келиб чиқишига оид янги ҳисоботини эълон қилди

    30.10.2021, 13:59

    NASA илк бор Юпитердаги Улкан Қизил доғнинг чуқурлигини ўлчашга муваффақ бўлди

    30.10.2021, 12:49

    Саудия Арабистони ва Баҳрайн Ливан элчиларига мамлакатдан чиқиб кетиши учун 48 соат муҳлат берди

    30.10.2021, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди

    Дунё | 22 июн, 20:44

    “Олтин тўп” учун асосий даъвогар номи ўзгарди — ТNТ Sports

    Спорт | 22 июн, 20:20

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    Дунё | 22 июн, 20:02

    Қозоғистонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

    Қозоғистон | 22 июн, 19:48

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    Дунё | 22 июн, 18:19

    “Қўшнилар” баҳси, бразилияликлар ҳиссаси ва йирик ҳисобдаги ғалаба: “Навбаҳор” ва “ОКМК” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 22 июн, 18:00

    Сурияда Башар Асаднинг амакиваччаси қўлга олинди

    Дунё | 22 июн, 17:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.