Белград шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 31 октябрь кунги жанглари старт олди.
Кундузги баҳсларни ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров ва Япония вакили Томоя Субои ўртасидаги жанг очиб берди. Дастлабки икки раундни Зоиров 3:2 ва 4:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Бироқ ўзбекистонлик боксчи учинчи раундда темпни тушириб юборди. Ҳал қилувчи раундда барча ҳакам япониялик боксчининг ғалабасини қайд этди ва якунда Субои 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Шу тариқа Зоиров мусобақадаги иштирокини якунлади. Аввалги босқичда Шаҳобиддин сербиялик Тамир Галановдан устун келганди.
31 октябрь куни яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи ўз жангини ўтказади.
- +92 кг: Лазизбек Муллажонов — Делисиус Орье (Англия) – 19:40 дан сўнг;
- -60 кг: Абдумалик Ҳалоков — Тадей Чернога (Словения) – 22:10 дан кейин;
- -92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Аибек Оралбай (Қозоғистон) – 00:40 дан сўнг.
Изоҳ (0)