Сербия пойтахти Белград мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 31 октябрь кунги баҳсларида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.
Кундузги дастурда икки ўзбекистонлик ўз жангини ўтказади. Амалдаги жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Япония вакили Томоя Субоига қарши жанг қилса, Лазизбек Муллажонов англиялик рақиб билан тўқнаш келади.
Кечки дастурдан ҳам икки нафар Ўзбекистон вакилининг жанги ўрин олган: Абдумалик Ҳалоков ва Мадиёр Саидраҳимов навбатдаги жангини ўтказади.
- -54 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Томоя Субои (Япония) – 17:00;
- +92 кг: Лазизбек Муллажонов — Делисиус Орье (Англия) – 19:40 дан сўнг;
- -60 кг: Абдумалик Ҳалоков — Тадей Чернога (Словения) – 22:10 дан кейин;
- -92 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Аибек Оралбай (Қозоғистон) – 00:40 дан сўнг.
Изоҳ (0)