• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Япония Ўзбекистонга фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш учун 200 минг долларлик грант ажратди

    Япония ҳукумати Ўзбекистонга фавқулодда вазиятларга тайёргарлик шароитида болаларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш учун 200 минг долларлик грант ажратди. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га ЮНИСЕФ матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Япония Афғонистон ва унга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Покистон, Эрон, Тожикистонга гуманитар эҳтиёжлар ортиб бораётгани муносабати билан жами 65 миллион доллар миқдоридаги фавқулодда грант ёрдами ажратган. Ёрдам еттита халқаро ташкилот орқали амалга оширилади.

    Мазкур грант доирасида ЮНИСЕФ Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Республика «Ташхис» маркази ёрдамида фавқулодда вазиятларда болаларни ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлашга 200 минг доллар йўналтиради.

    Асосий тадбирлар Сурхондарё вилоятидаги болаларни ҳимоя қилиш бўйича ишларда қўлланма сифатида хизмат қилувчи ва уларни тегишли мутахассисларга йўналтирувчи идоралараро стандарт операцион тартиб-қоидаларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

    Ижтимоий соҳа ходимлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида ўқув платформасини яратиш ҳамда мустақил онлайн ўқув курсларини ривожлантириш орқали ўз билим ва кўникмаларини оширади. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги иккита психологик-ижтимоий кўмак маркази зарур мебель ва IT-ускуналар билан жиҳозланади.

    Лойиҳа Ўзбекистондаги 70 минг дан ортиқ бола ва уларнинг оилалари фаровонлигини яхшилашга ёрдам бериши кутилмоқда.

    «Ҳар қайси инқирозли вазиятда энг катта жабрни болалар кўради. Можаролар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар қизлар ва ўғил болаларга нисбатан зўравонлик, эксплуатация, шавқатсиз муносабат ва эътиборсизлик хавфини оширади. Аксарият ҳолларда, болалар асосий шароитлардан маҳрум бўлади ҳамда бу уларнинг руҳий ва психологик фаровонлигига салбий таъсир кўрсатади», — дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

    «Шунинг учун ҳам бу инвестициялар болаларни ҳимоя қилиш тизимларини мустаҳкамлашга, хусусан, зўравонлик ва мажбурий меҳнат ҳолатларининг олдини олиш ва уларга жавоб бериш, оилалардан ажралиш, руҳий саломатлик ва психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий ходимларнинг малакаларини оширишга қаратилиши муҳимдир», — дея қўшимча қилган ваколатхона раҳбари.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ҳукуматининг болаларни мактабга қайтариш ҳақидаги қарорини маъқуллаймиз — ЮНИСЕФ
    • Қашқадарёда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 200 та янги боғча иш бошлади
    • Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади
    Эслатиб ўтамиз, Президент томонидан Ўзбекистоннинг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун имзоланганди. Унга кўра, вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади. Илгари бундай қонунбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.

    30.10.2021, 09:03   Изоҳ (0)   12814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳовлидан аҳолини табиий газ билан таъминловчи газ қувури ўтгани маълум бўлган». Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган бир йил аввалги портлаш ҳақида

    30.10.2021, 08:02

    Зиёрат учун ёпилган қабристонлар, ҳарбий қизидан фахрланган она, Папа билан учрашган Байден. 29 октябрь суратлари

    29.10.2021, 23:54

    Наманганда Nexia-3 7-синф ўқувчисини уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    29.10.2021, 23:38

    Сурхондарёда мактаб ўқувчилари муштлашди (видео)

    29.10.2021, 23:17

    Косонда 61 ёшли фуқаро, Чироқчида эса бир ёшли чақалоқ иситиш мосламаларидан келиб чиққан ёнғин оқибатида вафот этгани маълум қилинди

    29.10.2021, 22:57

    «Мамлакатлар ўртасидаги рақобат биз учун исталмаган сиёсий оқибатларга олиб келишини хоҳламаймиз» — Абдулазиз Комилов

    29.10.2021, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.