Енгил тамадди учун айни муддао бўлган егулик рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- сосиска — 3-5 дона;
- лаваш хамири — 1 дона;
- пишлоқ — 150 г;
- кўкатлар;
- майонез;
- тухум — 2 дона;
- туз, мурч;
- сут — 1,2 қошиқ;
- ўсимлик ёғи — 4,5 қошиқ;
- помидор — 1 дона.
- Сосискаларни қайнатинг, лаваш хамирини бир хил тўғри тўртбурчак шаклда кесиб чиқинг.
- Сосискани майда шаклда тўғранг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг, кўкатларни майдаланг.
- Майонез қўшиб аралаштиринг, помидор қўшинг.
- Начинкани хамир ичига солиб, четларини бирлаштиринг.
- Чақилган тухумга туз, мурч ва сут қўшинг.
- Аралашмага ботирилган начинкали лавашларни ўсимлик ёғи солинган товага солиб қовуринг.
Изоҳ (0)