Ушбу запеканка нафақат мазали, балки саломатлик учун ҳам фойдалидир.
Керакли маҳсулотлар:
- творог – 500 грамм;
- шакар – 120 грамм;
- тухум – 3 дона;
- манний ёрмаси – 5 ош қошиқ;
- сметана – 5 ош қошиқ;
- ваниль – 1 ош қошиқ;
- туршак – 100 грамм;
- ёғ.
Туршаклар ювилади ва 5 дақиқага сувда қолдирилади.
Тухум ва шакар яхшилаб кўпиртирилади.
Аралашмага ёғ ва манний ёрмаси қўшилади.
Туршаклар тўртга бўлинади ва қолипнинг таг қисмига қўйилади.
Тухумли аралашмага қолган масаллиқлар қўшилади ва яхшилаб аралаштирилиб, туршак устидан қуйилади.
180 даража печда 40 дақиқа давомида пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)