«Ўзбекнефтгаз» Jizzakh Petroleum компанияси таъсисчилари сафидан чиқди, дея хабар бермоқда Spot Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига таяниб.
Хабарда айтилишича, тегишли қарор май ойида қабул қилинган, бироқ у ҳақда 28 октябрь куни маълум қилинган. Бунгача қўшма корхонанинг 49 фоиз улуши «Ўзбекнефтгаз»га тегишли бўлган.
Маълумотларга кўра, Jizzakh Petroleum 2017 йил июнь ойида «Ўзбекнефтегаз» ва Gazprom International’нинг шўъба корхонаси Gas Project Development Central Asia томонидан ташкил этилган. Дастлаб Ўзбекистон томони 60 фоиз, Россия томони 40 фоиз улушга эга эди.
Қайд этилишича, 2019 йилда Ўзбекистон Jizzakh Petroleum’даги улушини камайтиришни режалаштираётганлиги маълум бўлган эди. Корхонанинг 30 фоизи «Ўзбекнефтгаз»га, 70 фоизи эса хорижий инвесторларга тегишли бўлиши тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)