• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нидерландияда «суицид кукуни»ни сотиш билан шуғулланган ўз жонига қасд қилиш тарафдори устидан суд бошланди. Кукунни сотиб олган 33 киши вафот этган

    Нидерландияда «суицид учун кукун»ни сотишда айбланаётган 28 ёшли Алекс С. (тўлиқ исми ошкор этилмаган) устидан суд бошланди. Суднинг биринчи кунида айбловчи томон ушбу кукунни сотиб олган 33 киши вафот этганини маълум қилган. Уларнинг камида 15 нафари айнан мазкур кукун сабаб вафот этган, деб хабар беради Meduza.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Алекс С. 2021 йилнинг июлида қўлга олинган. У Нидерландияда 2013 йили асос солинган «Сўнгги ирода жармияти» аъзоси ҳисобланади. Ушбу жамият аъзолари вояга етган инсонларнинг енгил ва оғриқсиз, шунингдек, бошқа инсон ёрдамида ўз жонига қасд қилиш борасидаги ҳуқуқининг тарафдорларидир. Нидерландияда 2002 йилдан бошлаб даволаб бўлмас касалликка чалинган инсонларнинг эвтаназиясига ва ўз жонига қасд қилишда ассистентлик учун рухсат берилган, аммо буни фақатгина шифокорлар қатъий қоидалар асосида амалга ошириши керак. Агарда ўз жонига қасд қилишда оддий инсон ёрдам кўрсаца, унинг ҳаракатлари жиноят ҳисобланади ва у уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    2017 йили «Сўнгги ирода жамияти» ўз жонига қасд қилишга мос келадиган дори воситасини топганини маълум қилган. ОАВларда унга «суицид кукуни» ёки «агент Х» дея таъриф берилган. Унинг нархи 10 евродан арзонроқ ва у ичилганидан кейин бир соат ичида таъсир кўрсатади. Таъкидланишича, уни ичган бемор оғриқ ҳис қилмайди. Жамият ўз иштирокчиларига бу ҳақда маълумот бериши ва бу қонунларни бузиш ҳисобланмаслигини билдирган. Аммо кейинроқ «Сўнгги ирода жамияти» «агент Х»ни тарқатишда иштирок этишни бошлади, 2018 йилда эса Нидерландия прокуратураси бунга қарши чиққан.

    Айблов томонига кўра, Алекс С. 2018—2021 йиллар давомида «суицид кукуни» билан савдо қилган ва камида 700 харидорга сотган. У мижозлар билан Telegram ва шифрланган ProtonMail почта сервиси орқали мулоқот қилган. Мазкур дори воситасининг порцияси дастлаб 20 евро турган, кейинроқ Алекс С. уни 30 евродан сотишни бошлаган. Тахминларга кўра, у дори савдосидан қарийб 55 минг евро ишлаб топган.

    Алекс С. «суицид кукуни»ни ҳар қандай инсонга, бирор-бир савол бермасдан сотган. Судда у буни принципиал қарашлари сабаб амалга оширганини тушунтирган: «Ҳар қандай инсон ўз танасига эгалик қила олади. Биз ҳеч кимга тегишли эмасмиз ва тақдиримизни ўзимиз белгилаймиз. Мен амалга оширишни хоҳлаган ягона нарса — бу ёрдам бериш имкониятини таклиф этиш эди, шу орқали ўзим ҳам миннатдор бўлардим».

    Алекс С. «Сўнгги ирода жамияти»нинг «агент Х»ни тарқатиш сабаб қўлга олинган ягона аъзоси эмас. Сентябрь ойида жамият раиси Ёс ван Вейк ҳам ушланганди. У одамларнинг ўз жонига қасд қилишида ёрдам беришда ва шу каби ишларни ташкиллаштиришни бошқаришда гумонланган, бироқ ҳибсга олинмаган. Октябрь ойида жамиятнинг яна икки аъзоси қўлга олинган — «суицид кукуни»ни олиб-сотиш билан шуғулланган 72 ёшли аёл ва 78 ёшли эркак.

    Ишга алоқадор сўнгги шахс — психолог Вим ван Дейк бўлиб, у «Сўнгги ирода жамияти»га деменwия ташхиси қўйилган аёлига эвтаназия учун рухсат берилмагач, келиб қўшилган. Яқинда ван Дейк 100 дан ортиқ одамга «суцид кукуни»ни сотганини тан олган. Унинг сўзларига кўра, эркак жамоатчиликда суицидни эркин танлаш ҳуқуқи борасида мунозараларни юзага келтириш учун шундай йўл тутган.

    Мавзуга доир: 

    • Испания парламенти эвтаназияни қонунийлаштирди
    • Нидерландияда 17 ёшли қиз ўз хоҳишига кўра эвтаназия қилинди

    29.10.2021, 08:39   Изоҳ (0)   6088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суданда ҳарбийлар бир ой ичида иккинчи марта давлат тўнтариши уюштиришга уринди. Бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

    29.10.2021, 07:34

    Facebook номини Meta’га ўзгартиради

    29.10.2021, 00:58

    Хитойнинг кичик шаҳарларида осмонўпар бинолар қурилишига чеклов қўйилди

    28.10.2021, 22:36

    АҚШнинг Чикаго шаҳри иқлим ўзгариши туфайли йўқ бўлиб кетиш хавфи остида

    28.10.2021, 21:43

    Бутун дунёдаги низолар туфайли қочқинлар сони 48 миллионга етди — бу рекорд кўрсаткич

    28.10.2021, 21:27

    Мутахассислар 20 кг вазн йўқотган Ким Чен Иннинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқлигини аниқлади

    28.10.2021, 20:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.