«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
08:59, 27.10.2021 6120

Творог ва олма қўшиб пишириладиган юмшоқ хамирли пирог

Нонушта ва тамадди учун айни муддао бўлган ширинлик рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • творог — 750 г;
  • тухум — 1 дона;
  • шакар — 100 г;
  • маргарин — 180 г;
  • ун — 350 г;
  • разрихлитель — 1 чой қошиқ;
  • туз — бир чимдим.
  • крахмал — 4 ош қошиқ;
  • ванилин — 1 чимдим;
  • олма — 2-3 дона;
  • долчин.

Тайёрланиш жараёни:

  • Чақилган тухумга шакар қўшинг.
  • Эриган маргарин солиб аралаштиринг.
  • Ун, туз, разрихлитель қўшинг.
  • Қандолат қоғози солинган патнисга аралашмани солинг.
  • Творогга тухум, шакар, крахмал ва ванилин қўшиб аралаштиринг.
  • Творогга аралашмани хамир устига солинг.
  • Олмани юпқа қилиб кесинг ва творог устига териб чиқинг.
  • Устидан долчин сепинг.
  • 180 даража қизиган печда 40-50 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Кесишдан аввал пирогни совишини кутинг.

Ёқимли иштаҳа!