• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб қайта сайланди

    25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда президент сайлови 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтди. Мамлакат бўйлаб очилган 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари тонг соат 8:00 дан кеч соат 20:00 га қадар сайловчиларни қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев берган маълумотга кўра, сайловда жами рўйхатга олинган 20 158 907 нафар сайловчининг 16 212 343 нафари, яъни сайловчиларнинг 80,4 фоизи овоз берди. Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.

    Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра,

    • Баҳром Абдуҳалимов («Адолат») — 3,4 фоиз;
    • Нарзулло Обломуродов (Экологик партия) — 4,1 фоиз;
    • Алишер Қодиров (Миллий тикланиш) — 5,5 фоиз;
    • Мақсуда Ворисова (ХДП) — 6,6 фоиз;
    • Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) — 80,1 фоиз овоз тўплаган;
    Сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олгани учун Шавкат Мирзиёев яна 5 йил муддатга Ўзбекистон президенти этиб сайланди.

    Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Ихтисослиги — муҳандис-механик. Техника фанлари номзоди, доцент.

    Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлаган. 1990 йилда Республика Олий Совети депутати этиб сайланиб, Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият юритган.

    1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 1996—2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001—2003 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида хизмат қилган. Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995—2003 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида қонунчилик жараёнида ҳам иштирок этган.

    Шавкат Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон бош вазири этиб тасдиқланиб, 2016 йилга қадар фаолият юритган. 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон президенти этиб сайланган. «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.

    Оилали — икки қизи, бир ўғли, олти нафар невараси бор. Рафиқаси Зироат Мирзиёева «Замин» фонди васийлик кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Марказий сайлов комиссияси президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилгунга қадар Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни телефон орқали президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, табрик мактуби ҳам йўллади. Россия президентидан сўнг Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади ва режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

    25.10.2021, 16:16   Изоҳ (0)   73791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда сайлов жараёнини кузатган журналист ва участка масъули ўртасида зиддият юзага келди. Бош прокурор ҳолатга изоҳ берди

    25.10.2021, 15:48

    Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади

    25.10.2021, 15:33

    Ўзбекистонга АҚШдан 273 780 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди

    25.10.2021, 15:12

    Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловидаги ишончли ғалаба билан табриклади

    25.10.2021, 14:26

    Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлдан суғуртанинг барча турлари электрон шаклда амалга оширилади

    25.10.2021, 14:15

    Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    25.10.2021, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.