• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўтказилаётган сайлов халқаро стандартларга жавоб беради — МДҲ Парламентлараро ассамблеяси миссияси

    Ўзбекистон президенти сайловларининг назорат қилиниши ва ўтказилиш тартиби умуман олганда демократик сайловлар соҳасидаги халқаро стандартлар, МДҲ конвенцияси ва МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг тавсияларига жавоб беради. Бу ҳақда Тошкентдаги брифингда Россия Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Фарит Мухаметшин МДҲ ПА миссияси номидан қилган чиқишида маълум қилди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz».

    Фото: Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг миллий қонунчилиги президент сайловини овоз беришга тенг умумий ҳуқуқ асосида, мустақил сайлов органлари тизимига таянган ҳолда ташкил этиш ва ўтказишни қўллаб-қувватлайдиган асосий норматив асосларни ўз ичига олади.

    «Таассуротларимнинг энг асосийси — бу яхши кайфият. Тушлик пайтига келиб сайлов участкаларида 50 фоизгача сайловчилар овоз берди. Кўплаб сайловчилар мамлакатда оддий халқ интилишларига жавоб берадиган туб ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидламоқда. Президентликка номзодлар умуман олганда ўзбек халқининг кутилмаларига мос дастурларни илгари сурди — бу ижтимоий масалалар, иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ кўплаб муаммолардир», — деган Фарит Мухаметшин.

    Ўзбекистондаги президент сайловларини МДҲ ПА томонидан 50 дан ортиқ киши кузатмоқда. Уларнинг ярми Ўзбекистонда бўлса, қолганлар бошқа мамлакатларда очилган сайлов участкаларида жараённи кузатмоқда.

    «Бизнинг миссиямиз бугун бутун мамлакат бўйлаб ўтмоқда — Самарқандда, Бухорода ва бошқа ҳудудларда ва биз кечки пайт билдирилган ёки гувоҳи бўлган барча изоҳларимиз ва тилакларимизни билдирамиз», — дея қўшимча қилган Фарит Мухаметшин.

    Унинг сўзларига кўра, МДҲ ПАнинг бирламчи узоқ муддатли миссияси Ўзбекистонга эксперт-мутахассислар сифатида сайловдан анча олдин етиб келган. Улар сайловни ўтказиш бўйича қонунчиликнинг халқаро стандартларга мослигини ўрганиш учун Марказий сайлов комиссияси, республика ва маҳаллий ҳокимият органлари билан учрашувлар ўтказган.

    Ўзбекистон президенти сайловида овоз бериш жараёни 24 октябрь куни соат 20:00 га қадар давом этади. Сайловни 971 нафар халқаро кузатувчи, жумладан, халқаро ташкилотлардан 631 нафар ва хорижий давлатлардан 340 нафар кузатувчи кузатмоқда. Шунингдек, партиялардан 53 700 нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 10 700 нафар кузатувчи рўйхатга олинган. Сайлов жараёнини маҳаллий ва хорижий ОАВларнинг 1670 вакили ёритмоқда.

    Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқлангудек бўлса, суд, прокуратура органлари ёки маҳаллий сайлов комиссияларига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилганди. Барча сайлов участкаларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар учун телефонлар мавжуд.

    Мавзуга доир:

    • «Сизлар тўғри йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас». ЕХҲТ вакили Ўзбекистондаги сайлов ҳақида фикр билдирди
    • «Оилавий» овоз бериш ҳолатлари ҳамон учрамоқда — МСК раиси ўринбосари

    24.10.2021, 19:13   Изоҳ (0)   16878
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оилавий» овоз бериш ҳолатлари ҳамон учрамоқда — МСК раиси ўринбосари

    24.10.2021, 18:29

    «Сизлар тўғри йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас». ЕХҲТ вакили Ўзбекистондаги сайлов ҳақида фикр билдирди

    24.10.2021, 18:12

    Ўзбекистон президенти сайловида 100 ёшдан ошган фуқаролар ҳам сайлов участкасига бориб, овоз бермоқда (видео, фото)

    24.10.2021, 17:32

    Ўзбекистонда соат 15:00 га қадар сайловчиларнинг 64,2 фоизи овоз бериб бўлди

    24.10.2021, 17:14

    Юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва ислоҳотлар давомийлиги учун берилган овоз

    24.10.2021, 17:12

    «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ривожланиш чўққисида» — Абдулазиз Комилов

    24.10.2021, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.