• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Олти жойда ишлашга мажбур қилган пулсизлик ортидан келган машҳурлик, оғир дард билан кураш. Актриса Эмилия Кларкнинг умидсизликка тушмасликка ундовчи ҳикояси

    Британиялик кино ва театр актрисаси,«Тахтлар ўйини» сериали юлдузи Эмилия Кларк 2021 йил 23 октябрь куни 35 ёшга тўлди.

    Фото: PowNed

    Актриса «Тахтлар ўйини» сериалидаги роли билан бутун дунёда машҳурликка эришди. Эмилия сериалда Дейнерис Таргариен қаҳрамонини ижро этган. Актриса бошқа ампулада ҳам ўзининг иқтидорини намоён қила оладими ёки йўқ, буни фақат вақт кўрсатади. Ҳозирда унинг фильмографиясида машҳур «Терминатор: Генезис», «Юлдузлар жанги»  ва бошқа лойиҳалар мавжуд.

    Болалик ва ўсмирлик

    Эмилия Кларкнинг тўлиқ исми Эмилия Изабель Эвфимия Роуз Кларк бўлиб, 1986 йилда Лондонда туғилган, бироқ унинг болалиги пойтахтдан бир соатлик масофада жойлашган Оксфордшир шаҳрида ўтган. Эмилия ва унинг акаси Бен табиат қўйнида улғайди: «Бизнинг боғимизда ариқ бор бўлиб, атроф фақат дала эди. Қўзиқорин териб, ўрдаклар боқардик », — деб эслайди актриса.

    Эмилия Кларк ва акаси Бен

    Эмилия Кларк ва акаси Бен
    Фото: Daily Star

    Эмилия Кларкнинг ота-онасидаги фидойилик ҳурматга лойиқ: отаси қизи туғилгунга қадар оддий ишчидан машҳур мусиқий асарлар басталовчи овоз продюсеригача бўлган узоқ йўлни босиб ўтган. Бўлажак актрисанинг онаси эса ўз фаолиятини коллеж котибаси сифатида бошлаган, кейин мустақил тадбиркорлик билан шуғулланган.

    Фото: Pinterest

    Эмилиянинг ёдга олишича, уни уч ёшида отасининг ишхонасига олиб боришган. Одатда шовқинли ва нотинч бўлса-да, у икки соат давомида саҳнага мафтун бўлиб тикилган ва парда тушганида кафтлари оғрийдиган даражада қарсак чалган. Саҳна ортидаги дунё қизни шунчалик ҳайратда қолдирганки, у кейинчалик ҳаётини театрсиз тасаввур қила олмаслигини англаб етган.

    Эмилия Кларк ва унинг онаси

    Эмилия Кларк ва унинг онаси
    Фото: GotCeleb

    Эмилия ёшлигиданоқ Оксфордда жойлашган Авлиё Эдвард номидаги мактаб-интернат қошидаги драма тўгарагида актёрлик касбининг нозик жиҳатларини ўрганди. Бу ерда у биринчи марта иккита спектаклда саҳна юзини кўрди.

    Актрисанинг сўзларига кўра, уни ўз соҳасининг вундеркинди деб аташ ёлғон бўлади. Унинг иштирокидаги биринчи спектакль премьерасида беш ёшли Кларк саҳнага чиқди ва сўзларни унутди. Олдинги қаторда ўтирган ўқитувчилар реплика айтса-да, аммо Эмилия жим туришда давом этди. Жажжи актриса бундан қўрқмас, аксинча, мутлақо хотиржам эди. «Бу ҳолат мени бутун карьерам давомида қўллаб-қувватлади», — дейди Кларк.

    Фото: The New York Times

    Санъатга бўлган муҳаббат Эмилияни бошқа болалардан ажратиб турди. Тенгдошлар истисносиз мўмай даромади учун ҳуқуқшунос ёки профессионал спортчи бўлишни хоҳларди. Актриса эса ўзини оқ қарғадек ҳис қилар ва ҳар бир ўқувчи билан дўстлашишга интиларди.

    2004 йилда ўрта мактабни тугатгандан сўнг Эмилия Кларк кўплаб машҳур актёрлар, масалан, Том Харди, Пол Беттани ва Жеймс МакЭвойнинг рафиқаси Анн-Мари Дафф таълим берган Лондон драма марказига кириш учун пойтахтга қайтиб келди.

    Кинодаги карьеранинг бошланиши

    2009 йилда Эмилия Кларк биринчи марта экранларда пайдо бўлди. Ёш актрисанинг биринчи иши «Шифокорлар» телесериалида Саския Майернинг  роли эди. Телевизион дебютни муваффақиятсиз деб аташ қийин-у, аммо бу рол актрисага машҳурлик келтирмаганди.

    2009 йилда Лондон драма маркази дипломини олгандан сўнг Эмилия Кларк Лондонни тарк этиб, Лос-Анжелесга йўл олди. У ерда, кино юлдузлари шаҳрида, актриса Голливуддаги энг қадимги театр — «Фаришталар компанияси»га ишга кирди. Ёш инглиз аёл учун бу даврнинг биринчи ва ягона иши танқидчилар томонидан жуда яхши қабул қилинган «Ҳис» спектакли эди.

    2010 йил бошида қиз театр томошаларидан бироз вақт ажратди ва яна «Триас давридан ҳужум» фильмида суратга тушиш учун экранларга чиқишга уринди. Бу сафар актриса экранларда тўсатдан жонланган динозаврларга қарши туришга тўғри келган ёш ва жасур Саванна ролида пайдо бўлди.

    «Тахтлар ўйини»

    2010 йилда 24 ёшли Эмилия Кларк дўстлари билан кичкина квартирани ижарага олди, ижара ҳақини тўлаш учун олтита жойда ишлади, лекин бир куни унга ажойиб таклиф тушишидан умидини узмади.

    Шундай бўлди ҳам — кутилмаганда кечқурун унинг телефони жиринглади; гўшакнинг нариги томонида ёш актрисани ҳайратда қолдирган агент сўзлар эди. «Жорж Мартиннинг романларини экранлаштираётган HBO канали  Дейнерис Таргариен ролини ўйнаш учун қиз қидирмоқда, эртага суҳбат режалаштирилган. Сиз ‘Тахтлар ўйини’да ўйнашингиз керак!», деб таъкидлади агент.

    Эмилия талабчан продюсерлар олдида кимни ўйнашини билмасди. Дастлаб у «Википедия»га кирди ва мақолани ўқиб бўлгач, рози бўлиш кераклигини тушунди, чунки персонаж деярли воқеанинг энг ёрқин қаҳрамони бўлиши шубҳасиз эди.

    «Тахтлар ўйини» сериали

    «Тахтлар ўйини» сериали
    Фото: The Indian Express

    Эмилиянинг ташқи кўриниши кастинг менежерлари излаётган талабга мутлақо зид эди. Уларга баланд бўйли, озғин ва сариқ актриса керак бўлган. Эмилия эса  анчагина тўла, бўйи паст ва қорамағиз ва ўзига хос табассум билан бошқалардан ажралиб турарди.

    Бироқ кастинг режиссёри сценарийдан иккита монологни ижро этган қизнинг ўйинига катта қизиқиш билан қаради ва кастингдан сўнг шундай деди: «Сиз зўр ижро этяпсиз, келинг, қора сочларингиз ўрнига сариқ ранг қандай кўринишини синаб кўрамиз». Тасдиқдан сўнг дизайнерлар икки ой ичида кул ранг кумушга ўхшаш ҳар хил рангдаги еттита парик ясади.

    Фото: Reuters

    «Мен бу ролга тасдиқланганимда, хурсандлигимдан ўлишимга бир баҳя қолди», — дейди бундан олдин бошқа касбда ўз омадини синаб кўриш хаёли билан юрган Эмилия. Кўп соатлик суратга тушишлар, тартибсизликлар ва янги таассуротларга тўла ҳаёт бошланди — қиз бахтдан еттинчи осмонда учди.

    Фото: Getty Images

    Эмилия Кларк томонидан ижро этилган сариқ сочли Дейнерис Таргариен ҳар қандай кийимда ажойиб кўринарди. Аммо миллионлаб томошабинларнинг севгисини нафақат унинг ажойиб кўриниши олиб келди, балки Эмилиянинг феъл-атвори, фидойилик, жасорат ва раҳм ҳам сабаб бўлган.

    Икки қисмдан сўнг актриса иккинчи ва учинчи мавсумда суратга тушиш учун шартнома имзолади. Режиссёрлар ҳам, танқидчилар ҳам унинг маҳоратига ҳеч иккиланмасдан барча турдаги телевизион мукофотларга номзод қилиб кўрсатди. 2015 йилга келиб, унинг коллекциясида «Эмми» ҳайкалчаси ва «Сатурн» мукофоти пайдо бўлди, иккаласи ҳам телесериалнинг энг яхши иккинчи даражали актрисаси учун эди.

    Фото: Getty Images

    Биринчи фаслнинг суратга олиш ишлари тугагандан сўнг Эмилиянинг соғлиғида муаммолар пайдо бўла бошлади: унинг боши айланиб, қон босими кўтарилди.  У буни доимий зўриқишларнинг натижаси деб ўйлади. Аммо спорт машғулотларидан сўнг унинг боши қаттиқ оғриди ва уни касалхонага олиб боришди. У ерда шифокорлар инсультнинг бир тури бўлган «субарахноид қон кетиш» ташхисини қўйди. Бу мия аневризмаси туфайли содир бўлганди.

    Уч соат давом этган операция бош суякни очишни талаб қилмади, аммо Эмилия нутқ ва хотирада муаммоларга дуч кела бошлади, у ҳатто ўз исмини ҳам эслай олмади. Шифокорлар буни афазия — операциянинг таъсири деб тушунтирди.  Кларк даҳшатга тушди, чунки унинг касбида тушунмасдан нутқ сўзлаб бўлмайди. У яшаётган ҳамма нарсасини йўқотиши мумкин эди, лекин бахтга кўра, бир ҳафтадан сўнг унинг нутқи тикланди.

    Фото: Harper’s Bazaar

    Бош оғриғи актрисани дарҳол тарк этмади. Иккинчи мавсум ҳамма учун энг оғир фильм эди. У нафақат кўп меҳнат қилиши, балки журналистлар билан мулоқот, мухлисларга ширин табассум қилиши ва оғриқни морфи дориси билан бостириши керак эди. Янги мавсумларни суратга олиш ўртасида Эмилия иккита инглиз фильмида роль ўйнади: «Спайк Айленд» мусиқали драмаси ва «Хемингуэй уйи» комедияси.

    2013 йилда Актрисанинг бош оғриши касаллиги қайталанди ва аввалгидан ҳам кучлироқ бўлди. Мия томографиясидан сўнг шифокорлар Эмилияга операциясиз ўлиши мумкинлигини маълум қилди. Операция пайтида унинг аневризмаси ёрилиб кетди. Актриса операция столида оғриқдан уйғониб кетди.  Шифокорлар дарҳол уни учинчи операцияга тайёрлашни бошлади. Бу сафар бош суягини очиш керак эди. Ҳаммаси яхши бўлди ва ўша вақтдан бери Эмилия ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.

    Албатта, Эмилия Кларкка Голливуднинг йирик режиссёрлари ҳам қизиқиш билдирди. Яқинда ўтказилган операцияга қарамай, Эмилия 2013 йилда «Терминатор Генезис» эпик фильмида Сара Коннор ролида ўйнаш таклифини қабул қилди. Актриса ўзини беихтиёр франшизанинг дастлабки икки қисмидаги Линда Хэмилтон билан солиштиришидан қўрқарди, аммо қўрқувлар беҳуда эди — у Арнольд Шварценеггер ва Жейсон Кларк билан ҳамкорликда ажойиб иштирок этди.

    Эмилия Кларк ва Арнольд Шварценеггер.

    Эмилия Кларк ва Арнольд Шварценеггер.
    Фото: «Aceshowbiz.com»

    Шахсий ҳаёт

    2012 йил сентябрь ойининг бошларида актриса машҳур Голливуд режиссёри ва аниматори Сет Макфарлейн билан учрашди. Уларнинг муносабатлари тез ривожланди, аммо 2013 йил март ойида жуфтлик ажралишаётганини эълон қилди. Айрим журналистлар таъкидлаганидек, бунга Эмилия Кларкнинг «Тахтлар ўйини»даги Жон Сноу роли билан танилган актёр Кит Харрингтон билан ишқий муносабати сабаб бўлган.

    Эмилия Кларк ва Сет Макфарлейн.

    Эмилия Кларк ва Сет Макфарлейн.
    Фото: E! Online

    Эмилия Кларк ва Кит Харрингтон ўртасидаги муносабатлар бир неча йиллардан бери қизиқувчан мухлислар орасида севимли муҳокама мавзуси бўлиб келган. Уларни тез-тез бирга кўришади ёки кўчаларда сайр қилишади ва барча ижтимоий тадбирларда, сериалнинг асосий актёрлари таклиф қилинганда, уларни ёнма-ён кўриш мумкин. Актёрларнинг ўзи севги муносабатлари ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Эмилиянинг сўзларига кўра, суратга олиш гуруҳининг барча аъзолари унга оиласидек ва Питер Динклэйж, Николай Вальдау ёки Ричард Мадден ҳам илиқ муносабатда бўлади.

    2016 йил апрель ойи бошида Денейрис ва Жон Сноу ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги тахминлар ниҳоят барҳам топди: Кит Харрингтон «ёввойи» ролини ўйнаган ҳамкасби Роуз Лесли билан бирга омма олдида пайдо бўлди. 2018 йил октябрь ойида мухлислар Эмилиянинг сирли севгилисини пайқаб қолди. У актёр Малкольм Макдауэллнинг ўғли, режиссёр Чарли Макдауэлл эди.

    Эмилия Кларк ва Чарли Макдауэлл.

    Эмилия Кларк ва Чарли Макдауэлл.
    Фото: Pinterest

    Аммо 2019 йилнинг февраль ойида Эмилия Чарли билан ажрашганини эълон қилди. Кларкка яқин манбаларга кўра, уларнинг муносабатларига суратга тушиш ишларидаги бандлик таъсир қилган. Чарли Instagram’да обуначилар орасидан Эмилияни ва у билан биргаликда тушган суратларини ўчириб ташлади. Хавотирга тушган мухлислар бу ҳақда сўраганида, у: «Бу менинг қарорим эмас», деб ажрим ташаббуси Кларкдан чиққанини маълум қилди.

    Фото: Pinterest

    Ёз ойларида Чарли актриса Лили Коллинз билан учрашишни бошлади. Шундан кейин Эмили Instagram’да Роуз Лесли билан тушган расмини жойлаштирди. У бахтли кўринарди ва ҳаётида Чарлининг йўқлигидан хавотирланмади.

    2020 йилда оммавий ахборот воситаларида қизнинг янги муносабатлари ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди ва «Доктор Ким» сериалининг юлдузи Мэтт Смит унинг танланганига айланди. Жуфтликнинг ўзи бу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермади.

    Эмилия Кларк ва Мэтт Смит.

    Эмилия Кларк ва Мэтт Смит.
    Фото: BlackТоро

    2017 йил август ойида Эмилия «Open Doors» жамоасининг аъзосига айланди, бу ташкилот актёрликка интилувчи драма мактаблари учун суҳбатларда қатнашишда ёрдам беради. 2018 йилда Эмилия Шон Пенн хайрия аукционида иштирок этди. Актриса қўйган лот — бу «Тахтлар ўйини» эпизодларидан бирини томоша қилиш имконияти эди. Лот 120 минг долларга сотиб олинди, бу J/P Pro ва Disaster Relief ёрдам бериш фондлари эҳтиёжларига сарфланди. Иккала ташкилот ҳам табиий офат қурбонларига ёрдам беради. 2019 йилда актриса мия аневризмаси бўлган беморларга ёрдам берадиган Same You хайрия жамғармасини ишга туширди.

    Фото: Pinterest

    Сўнгра YouTube блогер Jacksepticeye билан хайрия эшиттиришини бошлади. Уларнинг жонли эфири тахминан 250 минг доллар йиғди. Барча пуллар «Same You Foundation»га сарфланди.

    «‘Тахтлар ўйини’ бўлмаганида, мен қаерда бўлардим?» Билмайман. Эҳтимол, ҳеч қаерда. Мен суратга тушишни қандай бошлаганимни эслайман — ўша вақтда 22 ёш эдим, ҳеч нарса қўлимдан келмасди. Аммо энди бу бошқа масала,» — дейди актриса. Аммо HBO телеканалининг энг машҳур лойиҳаси — «Тахтлар ўйини» тугаса-да, актрисанинг кайрераси тугамади. У 35 ёшга тўлди, унинг карьераси бир вақтлар умид қилганидек гуллаб-яшнади. 2022 йилда актриса Marvel’нинг янги «Махфий ҳужум» номли сериалида пайдо бўлади. Disney + платформасида чиқадиган сериал Эмилиянинг карьерасига яна кучли туртки бериши кафолатланган.

    Мавзуга доир:

    • Бошқа юлдузлар билан учрашиб қолганда ўзини йўқотиб қўйган машҳурлар (фото ва видео)
    • Оғир операцияларни бошдан кечирган машҳурлар (фото)
    • Виктория Бекхем, Эмилия Кларк ҳамда озиш истагида соғлиғига путур етказган бошқа машҳур аёллар (фото)

    24.10.2021, 19:55   Изоҳ (0)   25951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдузларнинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)

    24.10.2021, 17:53

    Америкалик хонанда Билли Айлиш ўзининг илк атирини тақдим қилди

    24.10.2021, 09:54

    Instagram: Дурдона Қурбонова Имроннинг янги клипида чиқмаслигига изоҳ берди, Ганя Усмонова туғуруқхонадан чиқди, Шоҳруххон ва Асал Шодиева мусобақаси

    23.10.2021, 22:36

    «Ҳаётда қандай йиқилишинг эмас, ўрнингдан қандай туришинг муҳим». Машҳур аёлларнинг тушкунликка тушганда далда берувчи сўзлари

    23.10.2021, 19:55

    Уч даҳони улғайтирган она, 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мэй Маск ҳикояси

    23.10.2021, 18:54

    Йиллар ҳуснига ҳусн қўшаётган Голливуд юлдузлари (фото)

    23.10.2021, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.