20 октябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Кобул кўчаларининг бирида велосипедда ухлаб кетаётган бола.

Фото: Reuters

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчаси «Инконель» бизнес маркази биносидаги 23-сайлов участкаси.

Фото: Дилруҳ Исомиддинова

Тожикистон жанубида, Афғонистон билан чегарада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) давлатларининг ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда. Унда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон қуролли кучларининг моддий-техник таъминоти бўлинмаларининг 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари қатнашмоқда. Машғулотлар «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келиши фонида ўтказилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Кунминг ҳайвонот боғида фил боласи дунёга келди.

Фото: Getty Images

Рим Папаси Франциск ҳафталик ауденс давомида бир гуруҳ роҳибалар билан кўришмоқда.

Фото: EPA

Netflix «Кальмар ўйини» сериалининг одамлари каби кийинган Корея касаба уюшмалари конфедерацияси аъзолари ҳукуматнинг меҳнат сиёсатига қарши митингда қатнашди.

Фото: Shutterstock

Россия пойтахтида Афғонистон масаласи бўйича «Москва формати» учрашуви бўлиб ўтмоқда. Суратда: Абдул Салам Ҳанафий — «Толибон» сиёсий идораси делегацияси вакили.

Фото: «ТАСС»

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда ўтказилган ADEX 2021 халқаро ҳаво мудофааси кўргазмасида иштирок этди.

Фото: EPA

Шри-Ланкада тўлин ой кунлари буддистлар анъанавий тарзда маъбудларга қурбонлик қилади ва диний маросимларни бажаради.

Фото: EPA

Ҳиндистоннинг Ассам штатидаги бошланғич мактабларда COVID-19 пандемияси чекловлари юмшатилганидан кейин дарслар қайта бошланди.

Фото: «ТАСС»

Колумбиянинг Нуэво Колона шаҳрида Хеллоуин қовоқлари танлови бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Германиянинг Қуйи Саксониясида куз.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британияга Суриядан келган қочқин қизнинг рамзи бўлган «Кичик Амал» қўғирчоғи етиб келди.

Фото: Getty Images

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳридан унчалик узоқ бўлмаган жойда самариялик жамоат аъзолари Суккот байрамини нишонлади.

Фото: EPA

Порт-о-Пренс шаҳрида Гаити президенти Жовенель Моизенинг ўлдирилиши учун адолат талаб қилиб бош вазир қароргоҳига борган одамлар полиция томонидан отилган кўздан ёш оқизувчи газдан қочмоқда.

Фото: AP Photo

Дубайда ўтаётган Expo 2020 кўргазмаси ташриф буюрувчилари DP World Flow Pavilion ичидаги шаршарани томоша қилмоқда. Пандемия туфайли бир йилга кечиктирилган кўргазма 2022 йилнинг мартигача давом этади.

Фото: DP World

Карачида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) таваллуди нишонланадиган кунларда шар кўтариб юрган қиз.

Фото: Reuters

«Дам олиш уйлари» деб номланган инсталляция АҚШнинг Фолкстон порти яқинида сузиб юрибди.

Фото: EPA

Суриянинг Идлиб вилоятидаги Ариҳа шаҳрида вайронлар олдидан ўтиб кетаётган болалар.

Фото: AFP

Лондондаги Сомерсет уйида дунёдаги энг узоқ давом этадиган — «Беано: қоидаларни бузиш санъати» кўргазмасида Алекс Чиннекнинг қизил почта қутиси инсталляцияси ёнида суратга тушаётган аёл.

Фото: PA

Мумбайдаги кинотеатр очилишидан олдин ўриндиқларни дезинфекция қилаётган ходим.

Фото: Reuters

Британиянинг Тинемут шаҳрида қочқинларни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: