Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Қўқон шаҳар Учқўрғон кўчасида яшовчи фуқаро уйининг олдида жойлашган, ўзига тегишли озиқ-овқат дўконида савдо қилаётган вақтида кузатилган. Шу ерда харидор шахс ўсимлик ёғини сўраган.
Сотувчи эса маҳсулот йўқ эканини айтган. Шундан сўнг харидор қўпол тарзда керакли маҳсулотлар олиб келиб қўйишини айтгач ўзаро жанжал юзага келган. Жанжал давомида айбланувчи уйига кетаётган харидорнинг ортидан бориб, пичоқ билан бир неча бор урган.
Оқибатда жабрланувчи тан жароҳатлари сабаби воқеа жойида ҳалок бўлган. Суд ҳукми билан сотувчи 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Тошкентда йигит кўчада, одамлар олдида танишини пичоқлагани хабар қилинганди. Нукусда хизмат ўтаётган аскар 5 нафар фуқарони пичоқлаган. Шунингдек, Жиззахдаги шифохонада эркак ўзи билан бирга яшамайдиган турмуш ўртоғини пичоқлагани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)