Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 8-турида «Арсенал» 18 октябрь, душанба куни «Кристал Пэлас»ни қабул қилди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Пьер-Эмерик Обамеянг майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Бунга меҳмонлар иккинчи бўлимда Кристиан Бентеке ва Одсонн Эдуарнинг голлари билан жавоб қайтарди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида Александр Ляказетт мувозанатни тиклаб, «канонирлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашув видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

«Арсенал» 11 очко билан 12-поғонада бормоқда, «Кристал Пэлас» эса (8) 14-ўриндан жой олган.

АПЛ

8-тур баҳси

18 октябрь, душанба

«Арсенал» — «Кристал Пэлас» 2:2

Голлар: 1:0 – 8 Обамеянг, 1:1 – 50 Бентеке, 1:2 – 73 Эдуар, 2:2 – 90+5 Ляказетт.

«Арсенал»: Рэмсдейл, Томиясу, Уайт, Габриэль, Тирни, Пепе, Смит-Роу, Сака (Локонга, 46), Парти (Мартинелли, 81), Эдегор (Ляказетт, 67), Обамеянг.

«Кристал Пэлас»: Гуаита, Уорд, Андерсен, Гехи, Митчелл, Айю (Олисе, 71), Галлаҳер, Эдуар (Томкинс, 82), Миливоевич (Куяте, 67), Макартур, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Сака (42), Макартур (42).