• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ҳимоя — бу санъат». Қўрқувдан мотивация оладиган ва «тики-така»ни ёқтирмайдиган Диего Симеоне

    Испания терма жамоаси ва «Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске ҳозирги кунда Испаниядаги асосий интервью устасига айланиб улгурди. Июнь ойи бошида Серхио Бускетс билан, ундан сўнг «Депортиво» афсоналари Фран Гонсалес ва Хуан Валерон билан футбол ҳақида суҳбат қурганди. Дель Боскенинг интервьюлари мухлисларга ёқмоқда ва шунинг учун «El Pais» газетаси собиқ мураббийдан тўлақонли журналист тайёрлаш истагида.

    70 ёшли Висенте бу сафар «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне билан суҳбатлашди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Симеоненинг оилавий ҳаёти: фарзандлари билан фахрланиши ва кичик қизини ривожланиш учун илҳом париси деб ҳисоблаши

    Диего Пабло Симеоне 1970 йил Буэнос-Айресда таваллуд топган. Болалигиданоқ у доимий ишлаши ва масъулиятни бўйнига олиши лозим бўлган: Симеоне сартарошхонада онаси Марияга ёрдам берар, отаси Карлосни эса жуда кам, фақат савдога ёрдамлашишга боргандагина кўрар эди. Ота-онаси қаттиққўл эди, лекин мана шу қатъий интизом фарзанднинг юқорига чиқишига ёрдам берди.

    Чоло ота-онасидан барчаси учун миннатдор — бўлмаса у ҳам футбол ўйнашдан кўра унга кўпроқ қизиққан жуда кўп истеъдодли аргентиналик болалар қаторида бўларди.

    Отам ‘суперфутболеро’ эди. Ҳозир у 77 ёшда, майдонда зўрға югурса ҳам 73—74 ёшлар ўртасидаги ҳаваскор футболга борарди. Дўстларини шуғуллантирарди. Отам менинг энг катта танқидчим. Футбол бизни яқинлаштирган, 95 фоиз вақтимиз футбол ҳақида гаплашиш билан ўтиб кетади.

    Диего Симеоне

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Худди шундай тамойилни Симеоне фарзандларига ҳам уқтиришга уринади. Унинг аввалги турмушидан учта ўғли ва ҳозирги рафиқаси Карладан икки нафар қизи бор. Диего фарзандлари завқланмайдиган иш билан шуғулланишига йўл қўймайди. Бу тамойил, асосан, ўғилларига тегишли, Жанлука, Жованни ва Жулиано профессионал футбол билан шуғулланади. Кенжа ўғли ушбу мавсумни «Атлетико» сафида бошлади.

    «Ҳар бирининг ўз шахсияти бор, учаласи ҳам ажойиб йигитлар. Улар билан ишлаган инсонларнинг биринчи гапирадиган гапи ҳам шахсият ҳақида бўлади. Бундан фахрланаман. Улар ҳаётда ўзлари истаган нарса билан шуғулланиши ҳақида кўп суҳбатлашамиз. Аслида, мураббий ҳеч қачон ота бўлмайди, биз ҳаммамиз пойгачилармиз. Бизнинг сўзларимиз ҳеч нарсани ҳал қилмайди, барчасини ҳаракатлар ва имо-ишоралар ҳал қилади.

    Мен ота-онамнинг фамилиялари билан фахрланаман. Отам — Симеоне, онам эса испан, шунинг учун Симеоне эмас, Гонсалес. Мен ҳам отаман, фарзандларим ўз йўлидан кетишини тушунаман. Синглим билан жуда яқинмиз, унинг хавфсизлигини таъминлашим лозим. Қизларим эса менинг ривожланишим учун ўзига хос импульсдир».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Диего Симеоне 51 ёшга кирди. Унинг 11 йили «Атлетико»га сарфланди — лекин Чоло бундан афсусда эмас.

    «Мен Севильядан келдим, одамлар мени яхши кўриб қолди, аммо улар учун ҳеч нарса қилмагандим. Биринчи мавсум жуда қийин кечди, кейин эса ишлар юришиб кетди. ‘Интер’ ва ‘Лациo’дан кейин Испанияга қайтдим. «Ахир бу Чоло, у — ‘Атлетикo’», деган гапларни эшитдим. Одамлар мени ушбу клуб билан боғлай бошлади. Мен эса кўникдим».

    Симеоне сабр қилишни эмас, ҳаракат қилишни қадрлайди. Унинг тамойили — футболчиларни эшитиш лозим, лекин улардан кўпроқ нарса талаб қилиш керак

    «Шундай ҳоллар бўладики, инсонлар сизнинг сўзларингизни чиндан қабул қилади. Бу унинг сизга қулоқ солишидан кўзга ташланади. Жамоа бир бутун бўлишини хоҳлаймиз. Тан олиш лозим, менинг ҳисларимни майдонда бўлишмаган инсонлар ҳам бўлган.

    Сизга ишонишмаётгани дарҳол билинади. Буни ҳурматсизлик деб ҳисоблайман, чунки бундай одамлар сизнинг қандай инсон бўлишингиз мумкинлигига эмас, қандай одам бўлганингизга қарайди. Жим туришни хоҳламайман. Агар одам жаҳл қилса, мен ҳам жаҳлимни тийиб турмайман. Нега энди йўқ? Биз кўпинча бошқа одамларнинг ҳиссиётларидан нусха оламиз.

    Агар футболчилар мени ҳурмат қилмаяпти деб ҳисобласам, буни уларнинг ўзига айтаман. Майдонда ғазаб билан чиқиб кетган футболчилар ҳақида мендан сўрашади, лекин улар менга жаҳл қилмайди. Сизни эртароқ захирага олганларидан ёки умуман захирага олинаётганингиздан жаҳлингиз чиқиши мумкин. Бу иккаласи турли нарсалар».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Симеоне — футболчилар билан ишлаш бўйича ўрнак бўладиган мураббий. У тактик схемалар ва ўйинолди қўлланмаларга эмас, футболчиларга таянади. Ўтган мавсумда «Атлетико» 3-5-2 схемасига ўтди: шундан сўнг Марио Эрмосо, Тома Лемар ва Маркос Льорентенинг ўйини очилди. Футболчиларнинг ривожланиши асосида Чоло ўз ишининг самарасини ҳам кўради.

    «Жуда кўп тинглайман, лекин заиф эмасман. Доим эшитишга тайёрман, аммо қарорни ўзим қабул қиламан. Ёмон мураббий бўлишим мумкин, лекин аҳмоқ эмасман. Жамоалари тизимли ва механизациялашган ҳаракатга эга бўлган Бьелса шундай деганди: ‘футболчи майдонга тушгани ва ўзи учун тўғри деб билган ҳаракатни амалга оширгани энг фахрли жиҳат’. Механизация нарсаларни такрорлашга туртки беради, айнан шу ерда мураббийнинг ‘мен’и кўринади».

    Чолонинг энг муҳим хислатларидан бири — у футболчи нима хоҳлаётганини интуитив равишда ҳис қилади. У йигитлардан бўш муваффақият талаб қилмайди: Симеоне футболчиларни руҳлантиради, нима учун ривожланиш уларни турли жабҳаларда кучли қилишини тушунтириб беради. Жамоа билан бирга кучли бўлганлар, энг муҳим футболчилардир. Шунинг учун Диего жамоа сардорини клубда узоқ вақт бўлганига қараб танламайди.

    2016 йилда «Атлетико» Симеоне билан хайрлашиши мумкин эди. Истеъфога чиқарилиш ўйи Диегога доим ёрдам беради

    Симеоненинг «Атлетико»даги энг оғир дамлари — 2016 йил Чемпионлар Лигаси финалида «Реал»га ютқазганидан сўнг бўлган эди. Ўшанда мураббий «Интер»га ўтиб кетиши кутилаётганди.

    «Энг оғир лаҳзалардан бири Миландаги Чемпионлар Лигаси финали сўнгида бўлганди. Биз яна мағлубиятга учрадик. Пенальтилар сериясигача етиб боргандик. Ўн дақиқадан сўнг журналистлар олдига чиқишим лозим эди. Бу жуда катта зарба бўлганди. Мен энди футболчиларга нимадир бера оламан деб ўйламасдим. Бу ўй нотўғри эди, аммо ўша пайтдаги ҳиссиётларим шундай эди», — дейди Диего.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг Симеоне комфорт зонада қолишни хоҳламаслигини тушунди. «Биринчи кундан бошлаб тезроқ бу ерга қайтиш ҳақида ўйладим. Лекин ‘Атлетикўда истеъфога чиқиш қўрқуви билан ишлаш керак, шундагина нимадир кўрсата оласан.

    Биз кўп мақсадларга эришдик, ‘Атлетикo’ билан совринлар ютдик. Жамоа иқтисодий ва спорт режимида ўсиш йўлларини излади. Биз мақсадларимизга оддий йўл билан эришмадик».

    Симеоненинг тактик услуби такрорланмас. У ҳимояни санъат деб ҳисоблайди

    Аввалига делm Боске ва Симеоне замонавий футбол анъаналарини муҳокама қилди: жамоаларнинг дарвоза олдидан тўпни олиб, майда паслар билан ўйнаши иккала мутахассисга ҳам ёқмайди.

    «Испания ва ‘Барселона’нинг энг яхши даврларида Пике, Бускетс, Хави, Иньесталар борлиги уларнинг муваффақияти бўлган, ҳозир улардек футболчилар йўқ. Мен шундай ўйнайманми? Кечирасиз, бундай тактикада футболчиларимни ўйната олмайман», — дейди Диего.

    Охирги вақтларда «Атлетико» ҳужумкор ўйин намойиш этаётган бўлса, Чоло ҳимоявий услубни ёқтиришини айтди.

    Абсолют ҳақиқат йўқ, мураббий ҳар бир жабҳага таъсирини ўтказиши мумкин. Ҳимоявий услубни қўлламайдиганларга қаршиман. Ҳимоя — бу санъат. Майдонга тушиш, ўз дарвозасига яқинроқ ўйнаб, рақибларни алдаган ҳолда кўпроқ бўш зоналар яратиш мумкин. Бу ҳимоявий услубми ёки ҳужумкор? Бу қандай қарашингизга боғлиқ. Бу футбол. Жаҳон Чемпионатини Испания  ёки Франция каби ютиш мумкин.

    Диего Симеоне

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Симеоне инглиз футболини динамика ва темп борасида энг яхши деб ҳисоблайди. Ҳозир у ерда янгидан-янги тактикалар ишлаб чиқилмоқда, бу эса инглиз футболининг яхшиланишига хизмат қилади.

    «25—26 ёшимда мураббийлик ҳақида ўйлай бошлаганман. Энг яхши мураббийлар мени шуғуллантирган. Футбол ўйнашни бошлаганимда мураббийим Карлос Билардо эди, ундан миннатдорман. У яхшироқ ўйнашимга сабабчи бўлган. Ундан ташқари Басиле, Бьелса, Эрикссонлар менга катта таъсир ўтказган. ‘Атлетикo’ билан илк чемпионликни қарши ҳужум тактикаси билан қўлга киритган эдик, ўтган мавсумда эса 3-5-2 тактикасида ўйнадик. Мен янгиликларга доим очиқман».

    Диего Симеоненинг мадридликлар билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Агар мутахассис шартномаси якунигача қолса, «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Мигель Муньоснинг рекордини янгилаган бўлади. Испан футболида ҳеч қайси мураббий битта жамоада кетма-кет 14 мавсум ишламаган. Симеоне ўз номини тарихда қолдириш имконига эга.

    «Ўйлайманки, шундай бўлади. Бу ҳақда ўйласам, бошим айланади. Бунга эришиш учун тинмасдан меҳнат қилиш зарур. Ҳар куни ‘Атлетикo’ни шуғуллантираётганимдан бахтлилигимни туяман.

    Мағлубиятлар эса футболнинг бир қисми», — дейди Симеоне.

    18.10.2021, 23:38   Изоҳ (0)   15386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллаган ёш самбочилар, яна Месси билан бирлашиши мумкин бўлган Агуэро ва «Олтин тўп» учун танловини айтган де Брюйне. Энг сўнгги спор...

    18.10.2021, 22:57

    Футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари Тошкентда ўтказилади

    18.10.2021, 22:15

    Ла Лига. «Барселона» 4 та гол урилган ўйинда «Валенсия»ни таслим этди

    18.10.2021, 02:01

    А Серия. Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» Туринда «Ювентус»га ютқазиб қўйди

    18.10.2021, 01:50

    АПЛ. «Тоттенҳэм» саудияликлар қўлига ўтган «Ньюкасл» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

    17.10.2021, 23:08

    «Олтин тўп»—2021 га ким ҳақлироқ? Йилнинг энг муҳим соврини учун курашдаги 5 фаворит

    17.10.2021, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.