• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл вафот этди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамдардлик билдирди

    АҚШ собиқ давлат котиби Колин Пауэлл 18 октябрь куни коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

    «Генерал Колин Пауэлл бугун эрталаб COVID-19 билан боғлиқ асоратлардан вафот этди», — дейилади хабарда.

    Колин Пауэлл қарийб ярим аср мобайнида Пентагон, Оқ уй ва Давлат департаментида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, 1987 йилдан 1989 йилгача у АҚШ президенти Рональд Рейган маъмуриятида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган, 1989—1993 йилларда эса Штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси раиси бўлиб, бу лавозимда энг ёш одам ва биринчи афроамерикалик бўлган.

    2001 йилда Колин Пауэлл АҚШнинг 43-президенти Жорж Буш маъмуриятида давлат котиби лавозимини эгаллаган биринчи афроамерикалик бўлди. 2003 йилда у БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, АҚШнинг Ироққа бостириб киришини оқлади.

    У АҚШнинг совуқ урушдан кейинги энг йирик ҳарбий ҳаракатлари — «Чўл бўрони» операцияси ва Ироққа бостириб киришига тайёргарлик кўришда қатнашган.

    Унинг ўлими муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамдардлик билдирди.

    Фото: НАТО

    Фото: НАТО

    «Америка Қўшма Штатларининг йирик давлат арбобларидан бири Колин Лютер Пауэллнинг 84 ёшида вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.

    Колин Пауэлл турли йилларда Америка ҳукуматида нуфузли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Қўшма Штатлари Давлат котиби сифатида ишлаган.

    Колин Пауэлл Ўзбекистон—Америка алоқаларининг ўрнатилиши ва тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган. 2002 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Колин Пауэлл Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари ҳақидаги Декларацияни имзолаган. Мазкур ҳужжат икки томонлама муносабатлар тарихида муҳим ўрин тутган.

    Ушбу жудолик муносабати билан марҳумнинг яқинлари ҳамда оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этамиз», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ мудофаа вазири ёрдамчиси Ўзбекистонда чегара хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди
    • Ўзбекистон ва Афғонистоннинг янги ҳукумати муносабатларни ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқади
    • Ўзбекистоннинг ОДКБда иштироки қайта тикланиши мумкинми? Абдулазиз Комилов жавоб берди

    18.10.2021, 23:17   Изоҳ (0)   18922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ҳаракатланаётган Matiz’да ёнғин келиб чиқди

    18.10.2021, 22:36

    Ўзбекистоннинг қайси вилоятида доимий аҳоли сони энг кўплиги маълум қилинди

    18.10.2021, 21:37

    Ўзбекистонда транспортда йўловчиларни лицензиясиз ташишга оид жарима уч баравар камайтирилади

    18.10.2021, 21:16

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилиб, даромад солиғи тўламайдиганлар сони 1 млн кишидан ошди

    18.10.2021, 20:36

    Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди

    18.10.2021, 20:15

    Қашқадарёда 17 млрд сўмга реконструкция қилинган театр биносининг томи таъмирдан қолиб кетгани маълум бўлди

    18.10.2021, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Бразилия товарларига 50 фоиз бож солиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 10 июл, 08:50

    Канада ва Мексика аҳолисининг ярмидан кўпи АҚШни асосий таҳдид деб ҳисобламоқда

    Дунё | 10 июл, 08:30

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” “Реал”ни тор-мор этиб, мусобақа финалига йўл олди (видео)

    Спорт | 10 июл, 08:01

    “Жорий йил охиригача иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тўловлари бир мартадан ортиқ оширилмайди” — Илҳом Тўраев

    Ўзбекистон | 10 июл, 08:00

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.