Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳокими матбуот котиби вазифасида ишлаб келган Муродбек Давлатов Тўра Боболовнинг матбуот котиби сифатида иш бошлади. Бу ҳақдаги хабарни «Дарё»га тасдиқлаган Муродбек Давлатовнинг айтишича, у вазифасига 2021 йилнинг 5 октябрь кунидан киришган.
Маълум бўлишича, Боболовнинг собиқ матбуот котиби Заҳириддин Тўраев 2021 йилнинг 9 сентябрь куни вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи вазифасига ўтгач, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозими бўш турганди.
Муродбек Давлатовнинг қўшимча қилишича, Заҳириддин Тўраев 2018 йилдан бери ҳокимликнинг матбуот котиблигини бажариб, вилоятнинг собиқ ҳокимлари Эркинжон Турдимов, Баҳодир Пўлатовлар билан ҳам ишлаган.
Изоҳ (0)