• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Беларусь президенти Александр Лукашенко раислигида ўтган саммит ишида Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Молдова бош вазири Наталья Гаврилица, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Россия президенти Владимир Путин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, МДҲ ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев ҳам қатнашди.

    Кун тартибига мувофиқ делегациялар раҳбарлари ташкилот фаолиятининг 30 йиллик даврида кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши ва эришилган ютуқлар юзасидан фикр алмашдилар, иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқида МДҲ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари юзасидан нуқтаи назарини баён қилди.

    Ҳамдўстлик мамлакатларида барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

    Пандемия оқибатлари ўз таъсирини кўрсатаётган бугунги шароитда савдо-иқтисодий шерикликда ижобий суръат сақланиб қолмоқда. Жумладан, 2021 йил бошида Ўзбекистоннинг МДҲдаги ҳамкорлари билан икки томонлама савдоси ҳажми қарийб ўттиз фоиздан зиёд ошди. Айни пайтда товар айирбошлаш кўрсаткичлари ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан ортиб бормоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу билан бир қаторда Ҳамдўстлик маконида эркин савдо ҳудудининг истиснолик ва чекловларсиз, тўлақонли фаолият юритиши зарурлиги қайд этилди. Шу муносабат билан комплекс таҳлил асосида бирлашма доирасидаги савдо сиёсатини янада либераллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг узоқ муддатли лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Президенти саноат кооперациясини ривожлантиришни МДҲ маконининг 2022 йилги иқтисодий кун тартибининг муҳим масаласи сифатида белгилашни таклиф қилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон ташаббуси билан ҳамкорлик бўйича тегишли узоқ муддатли дастур тайёрланмоқда. 2022 йилда Ўзбекистонда Ҳамдўстликда саноат кооперацияси бўйича форум ва кўргазма ўтказилади.

    Давлат раҳбари самарали минтақалараро ва трансқитъавий транспорт йўлаклари тизимини, шу жумладан, юк ташиш тарифларини пасайтириш ва тартиботларини соддалаштириш орқали янада ривожлантириш заруриятига алоҳида эътибор қаратди.

    Ўзбекистон қўшма инновацион дастурларни фаол илгари суриш ва ёш тадбиркорларни жалб қилган ҳолда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг ҳам тарафдоридир. Ҳамдўстлик мамлакатларининг технологик ва ИТ-парклари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича дастур ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

    МДҲ Иқтисодий кенгаши фаолиятига мамлакатларнинг ишбилармон доиралари ва ҳудудлари вакилларини жалб қилиш орқали кенгаш фаолиятини кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

    Бундан ташқари, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва «яшил» кун тартибини илгари суриш, биологик хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, меҳнат бозорини такомиллаштириш, ўзаро сайёҳлар оқимини қайта тиклаш ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Афғонистондаги вазият тўғрисида сўз юритар экан, Ўзбекистон Президенти афғон халқига инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдамни давом эттириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Айни пайтда терроризм ва наркотрафикка қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

    Давлат раҳбарини сўзининг якунида Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари халқларининг фаровонлиги йўлидаги шерикликда аниқ натижаларга эришиш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттириш ва яқиндан ҳамкорлик қилишда қатъий эканини тасдиқлади.

    Саммит якунида ташкилотнинг 30 йиллиги муносабати билан баёнот, биологик хавфсизликни таъминлаш, миграция соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида баёнотлар, Олий судлар вакилларининг кенгашини тузиш тўғрисида битим ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир бошқа қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди
    • Шавкат Мирзиёев Навоийдаги «Фарҳод» маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди

    15.10.2021, 20:11   Изоҳ (0)   10997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда қувур носозлиги сабаб уй ичида юз берган тошқинни бартараф этиш учун қутқарувчилар чақирилди

    15.10.2021, 19:30

    Намангандаги корхона 10 минг хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

    15.10.2021, 18:43

    Сергей Лавров Ўзбекистонда рус мактабларини очиш дастури тайёрланаётганини маълум қилди. ХТВ эса ўзида бундай маълумот йўқлигини билдирди

    15.10.2021, 18:41

    Ўзбекистонда ўтказилган 2 кунлик рейдда 338 нафар мактаб ўқувчиси бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик қилиб юргани аниқланди

    15.10.2021, 18:14

    «Ватанпарвар» раҳбари Ҳусан Ботиров: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам йўл-транспорт ҳодисаларининг асосий сабабчиси – ҳайдовчи»

    15.10.2021, 17:42

    Ўзбекистонга Германиядан илк бор кўчма мобил ПЗР лабораторияси олиб келинди

    15.10.2021, 17:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.