• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайловолди учрашувларидаги янгича ёндашувлар

    2021 йилги президент сайлови ўзининг қизғин палласига кирмоқда. Сайловчи сифатида мазкур жараёнларни кузатар эканмиз, октябрь ойининг дастлабки ўн кунлиги давомида номзодларнинг сайловчилар билан фаол тарғибот-ташвиқот тадбирлар самарали олиб борилмоқда. Уларнинг мазмун-моҳияти жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиши, ҳам георафик жиҳатдан, ҳам мазмун жиҳатдан бойлиги ҳамда сайловчиларнинг фаол иштироки билан ўтказилганлигини қайд этиш мумкин.

    Рустам Рашидов.

    Рустам Рашидов.
    Фото: АОКА

    Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давомида асосий эътибор сайловолди дастурларини маъно-мазмунини сайловчиларга янгича ёндашув асосида тушунтиришга қаратилди. Учрашувлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини ва аҳолининг кенг қатламларини қамраб олмоқда. Номзодларнинг сайловолди дастурлари янгича ёндашув асосида ва партиялар электорати манфаатлари имкон даражасида кенгроқ қамраб олинган ҳолда шакллантирилганлиги жойлардаги сайловчилар билан бўлган учрашувлар чоғида намоён бўлмоқда.

    «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров Хоразм вилоятида учрашувлари давомида музейлар, маданий мерос объектлари ва тарихий обидаларга ташриф буюриб, «Ўзбекистон дунёдаги кам сонли давлатлар орасида энг кўп маданий меросини сақлаб қола олган мамлакат ҳисобланади. Маданий меросни, тарихий обидаларни асрамаслик тарихни асрамаслик», — дея фикр билдирди.

    Номзоднинг педагогика тўла равишда давлат тасарруфида бўлиши лозимлиги хусусидаги таклифига ва олий таълим тизимини тубдан қайта кўриб чиқишга қаратилган режаларига сайловчиларнинг маълум бир қисми ижобий муносабат билдирмоқда. Унинг фикрича, «бўлажак педагогларни руҳий тестдан ўтказиш керак. У болани яхши кўрадими, йўқми — билиш зарур. Сурхондарёда бўлгани каби йиғлайверган болани қўрқитиш учун пичоқ кўрсатмайдиган, Қашқадарёда бўлгани каби жаҳли чиқиб қолган пайтда болани уриб, кўр қилиб қўймайдиган, дарсни қилиб келмагани учун сева оладиган инсонларни саралаб олиш лозим».

    Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисованинг Андижон вилоятида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда «иқтисодий сиёсатнинг ижтимоий самарадорлигини таъминлаш, ўрта муддатли истиқболда кам таъминланган аҳоли қатламлари улушини камида икки баравар қисқартириш мақсадида камбағалликни бартараф этиш бўйича самарали ишларни амалга ошириш, юқори қўшимча қийматга эга секторлар ва меҳнат талаб қиладиган тармоқларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, иқтисодиётнинг инновацион илғор технологияларга асосланган ишлаб чиқариш тармоқларини жадал ривожлантириш мақсадида самарали молиявий ва солиқ имтиёзларини қўллаш лозим», — дея таъкидлади.

    Мақсуда Ворисова учрашувлар чоғида «олис ва чекка ҳудудларда шифокорлар ҳамда ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун ‘Қишлоқ шифокори’ ва ‘Қишлоқ ўқитувчиси’ дастурларини амалга ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини қонунчилик асосида мустаҳкамлаш, аҳолининг кам таъминланган қатламларига бепул, сифатли ва тўлақонли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш» масалаларига ҳам тўхтаб ўтди.

    Нарзулло Обломуродовнинг тарғибот-ташвиқот тадбирлари чоғида асосий урғу сайловолди дастуридан жой олган «яшил иқтисодиёт»ни барпо этиш масалаларига қаратилди. Нарзулло Обломуродовнинг атроф-муҳитни асраб-авайлаш жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири эканлиги ҳақидаги ғоялари ва баёнотлари электорат томонидан қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга, сайловчилар Экопартия ва унинг номзоди Нарзулло Обломуродовнинг фаолиятига, хусусан атроф-муҳитга қарши жиноятларга, айниқса, дарахтларнинг кўплаб кесилиши билан боғлиқ масалаларга мутлақо бефарқлигига танқидий баҳоламоқда.

    Президентликка номзод Нарзулло Обломуродовнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви самимий, конструктив руҳда ўтди. Учрашувда у мазкур ҳудуд билан боғлиқ қатор муаммоларни санаб ўтди. «Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш стратегик мақсадимиз бўлиб қолади», — деди Нарзулло Обломуродов. «‘Яшил тараққиёт’ сайловолди дастуримиздаги энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Қорақалпоғистонлик ва мўйноқлик ёшлар бу улкан вазифаларни амалга оширишда фаоллик кўрсатишига, бизга кўмакчи бўлишига умид қиламиз», — деди Нарзулло Обломуродов.

    «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов сайловолди учрашувлари чоғида жамиятда хотин-қизларнинг ролини ошириш ҳамда ёш авлодни етук ва билимли қилиб тарбиялаш масалаларига алоҳида тўхталди. Хусусан, у Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида мактаб талимини ривожлантириш ва таълим сифатини янада ошириш тарафдори экани ҳақида атрофлича фикр юритди. Жумладан, «педагог-муаллимлар меҳнатини рағбатлантириш, ўқитувчилик касби нуфузини ошириш, умумтаълим мактабларида ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларининг қарор топишини янада жадаллаштириш керак. Дарсликлар сифатини ошириш учун дарсликларни тайёрлаш маркази ташкил этиш зарур», — дея таклифларини ифода қилди номзод.

    «Адолат» социал-демократик партияси номзоди Ўзбекистонда юзага келган экологик муаммоларга нисбатан Ўзбекистон экологик партиясининг бефарқлиги, мазкур муаммоларга нисбатан ўзининг фаол партиявий позициясини кўрсатмаётганлигини танқид қилиб ўтди.

    Шунингдек учрашувда «биз тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий этиш каби муҳим масалаларни илгари сурамиз. Дори воситаларининг ноқонуний айланишига тўлиқ чек қўйиб, қалбакилаштирилган, сифатсиз дори воситалари сотилишининг олдини олиш тарафдоримиз. Ўтган йилдан буён дунёга чанг солиб турган коронавирус пандемияси ҳам жамиятда тиббий маданиятни юксалтиришнинг ўрнини кенг намоён этди. Шу жиҳатдан биз жамиятда тиббий маданият кодекси ишлаб чиқилишини зарур», — деб ўз ташаббусларини ифода қилди.

    Сайловчилар Шавкат Мирзиёевнинг биринчи президентлик давридаги ютуқларни ижобий баҳолаб, арзон ва сифатли уй-жой етишмаслиги, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда шу каби муаммоларнинг ечими масаласида қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди ва ушбу янгиланишларнинг ривожланиш динамикасини сақлаб қолиш ва давом эттириш зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

    Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда: «Мен Қашқадарё тўғрисида ўйлаганимда, бугунги учрашувга тайёргарлик кўрганимда, мени энг кўп қийнайдиган масала — бу ҳудуд аҳолисига муносиб ҳаёт, тўкин дастурхон ва доимий даромад манбаларини таъминлаб бериш», — дея таъкидлади. Шунингдек, «жорий йилдан бошлаб, ‘Боғдод тажрибаси’ асосида уйлар, саноат корхоналари ва ижтимоий инфратузилмани ўз ичига олган Янги Ўзбекистон массивлари барпо этилади», — дея маълум қилди.

    Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан бошқа номзодларнинг сайловолди ташвиқотидаги умумий ёндашувлари сайловчилар томонидан салбий баҳоланмоқда.

    Президентликка номзодларнинг тарғибот-ташвиқот тадбирлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши билан бир қаторда виртуал майдонда ҳам анча фаол ёритилаётганлиги, ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётганлиги жорий сайловларнинг ўзига хос янгиликларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Номзодларнинг сайловолди учрашувлари, партияларнинг тарғибот-ташвиқот тадбирлари сиёсий партияларнинг расмий сайтлари ҳамда Telegram, Facebook, YouTube каби ижтимоий тармоқларда батафсил ёритилмоқда.

    Ўтган ҳафта мобайнида маҳаллий ОАВлар ва ижтимоий тармоқларни кузатиб бориш ва уларнинг контентини таҳлил қилиш натижасида айтиш мумкинки, сайлов жараёнларига боғлиқ «Миллий тикланиш» демократик партиясига тегишли 2890 та, «Адолат» социал-демократик партиясига тегишли 200 га яқин, Халқ демократик партиясига тегишли 200 дан ортиқ, Экологик партияга тегишли 489 та ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига тегишли 6500 дан ортиқ турли материаллар ва чиқишлар тайёрланган ва тарқатилган.

    Шундай қилиб, юқоридаги фикрларга хулоса қилган ҳолда, барча номзодларнинг жойларда сайловчилар билан учрашувлари жараёнларини кузатиш орқали айтиш мумкинки, Ўзбекистонда сайловолди кампанияси юқори суръатда олиб борилмоқда. Сайловлар жараёнида партиялараро баҳслар қаторида номзодлар ўртасида ҳам баҳс-мунозаралар, ўзаро репликаларнинг намоён бўлаётганлиги сайловолди жараёнида ҳақиқий кураш кетаётганлигини билдиради.

    Сайлов жараёнининг барча иштирокчилари, шу жумладан, сиёсий партияларнинг номзодлари ва сайловчилар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига муносиб тарзда ўз позицияларини намоён этишларига ишонамиз.

    Рустам Рашидов, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

    15.10.2021, 16:13   Изоҳ (0)   20690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТнинг Афғонистон учун гуманитар ёрдами ортилган самолётларидан бири Термизга келиб қўнди

    15.10.2021, 15:26

    Учтепа ҳокимлиги туманда 3,7 трлн сўмга мактаблар эмас, «сити» қурилиши тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

    15.10.2021, 14:27

    Тошкентда қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олишда гумон қилинган шахсни «самосуд» қилганлар жавобгарликка тортилди

    15.10.2021, 14:14

    Рустам Азимов бош вазир ўринбосари лавозимидан кетганидан кейин биринчи марта ОАВда чиқиш қилди

    15.10.2021, 13:18

    Ўзбекистонда айрим шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади

    15.10.2021, 12:32

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қуёшли ва илиқ бўлади

    15.10.2021, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43

    Севимли мультфильмларнинг томошабинлар эътирозига сабаб бўлган янги қаҳрамонлари

    Кино | 5 август, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.