Дам олиш кунлари ва кейинги ҳафта бошида республика бўйича кучсиз шамоллар билан булутсиз об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, кечаси ва эрталаб ҳали салқинроқ — 6-9 даража илиқ атрофида бўлади, кун давомида қуёш ҳавони 22-25 даража илиққача иситади. Бу октябрь ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 2-3 даражага юқори.
Шу билан бирга энг иссиқ бўлган октябрь ойларида Тошкентда кундуз кунги ҳарорат 32-35 даража илиққача кўтарилгани эслатиб ўтилган.
Изоҳ (0)