• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги меҳрибонлик уйини охирги 5 нафар бола тарк этди. Бу даргоҳда энди тарбияланувчилар қолмади (фото ва видео)

    Намангандаги 26-меҳрибонлик уйини охирги 5 нафар бола тарк этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Болаларни меҳрибонлик уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Феруза Абдураҳмонованинг оиласи ўз бағрига олди. Феруза ва унинг турмуш ўртоғи, Янги Наманган туман ҳокимлиги котибият мудири Зоҳиджон Исмонбоевнинг уч нафар фарзанди — икки қиз ва бир ўғли бор.

    Феруза Абдураҳмонова.

    Феруза Абдураҳмонова.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — Меҳрибонлик уйига бундан 8 йил аввал, 2013 йилда ишга келганман. Ўшанда 26 ёшда эдим, бошида қийналдим. Кейин-кейин кўникиб, мослашиб кетдим, тажриба орттирдим, болалар билан ишлашни ўргандим. Шу йил февраль ойида давлат раҳбари бизнинг даргоҳга ташриф буюрганларидан кейин муассасамизда жуда катта ўзгаришлар юз берди: мукаммал таъмирланди, янги тизим йўлга қўйилди, Миллий гвардия ўз оталиғига олди. Тарбияланувчиларни яқинлари олиб кетишди, патронатга, оилавий меҳрибонлик уйларига топширилди. Улар болаларимиздек бўлиб қолишгани учун ҳар гал бизни тарк этишаётганида юрагимизни узиб кетгандек бўлишарди. Шу сабабли уларни ўзим ҳам асраб олишни ўйладим. Қароримни турмуш ўртоғим, яқинларимиз қўллаб-қувватлашди. Насиб экан, ўзим шунча йил ишлаган даргоҳдаги охирги 5 нафар бола бизнинг оилага кетяпти, — дейди Феруза Абдураҳмонова.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Меҳрибонлик уйини тарк этаётган 5 боланинг тўрт нафари — Азизбек, Озодбек, Элмурод ва Мухтор 17 ёшда, Лариса эса 18 ёшни қаршилади.

    Озодбек Насриддинов.

    Озодбек Насриддинов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — Бу ерга бундан 10 йил аввал келганман. Дадам ташлаб кетганлар, ойим хорижда меҳнат қиладилар. Аввал меҳрибонлик уйига топширишгани учун ўксиган, ойимдан хафа бўлгандим. Ҳозир эса тўғри қилган эканлар деб ўйлайман. Чунки қишлоққа, уйимизга борганимда тенгдошларим билан ўзимни солиштириб кўраман ва улардан анча илгарилаб кетганимни сезаман. Бу ерда таълим-тарбия олдим, муомалани ўргандим, спортдан — кураш ва жиу-житсу билан шуғулландим. Китоб ўқиш бўйича эса чемпион бўлсам керак: яқинда Стефани Майернинг каттагина китобини икки кунда ўқиб тугатдим. Келажакдан орзуларим катта, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаш ниятим бор. Ҳужжатларимни Тошкент юридик университети ёки Жамоат хавфсизлиги университетига топширмоқчиман, — дейди меҳрибонлик уйининг эндиликда собиқ тарбияланувчиси Озодбек Насриддинов.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Феруза Абдураҳмонова бу даргоҳдаги тарбияланувчиларнинг дуоларига ихлоси баланд эканлигини яширмайди. Чунки улар ёш бўлишига қарамай ҳаёт қийинчиликлари ва турмуш аччиқ-чучугини тотиган болалар.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — Яширмайман, кеч фарзанд кўрдик. Ўшанда шу болалар мени юпатиб, «ая, ҳеч хафа бўлманг, ҳали эгизак фарзандлар кўрасиз, биз ҳам болаларингизмиз-ку», деб тасалли беришарди, дуо қилишарди. Худойимга айтганимиз ва айтганлари бор экан, бундан 4 йил аввал эгизакларим — Фотима ва Ҳусан дунёга келди, уларнинг ортидан Фахрия туғилди. Энди эса бир пайтлар мени юпатиб юрган болаларни ўзим оиламизга олиб кетяпман. Уларнинг келгусида эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб етишишлари учун бор кучимизни сарфлаймиз, — дейди Феруза Абдураҳмонова.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шу тариқа, Намангандаги 26-меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 41 нафар боладан 26 нафари оиласи ва қариндошларига қайтарилди, 15 нафари эса оилавий меҳрибонлик уйларига йўл олди. Бу даргоҳда энди тарбияланувчилар қолмади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимованинг маълум қилишича, муассасанинг келгусидаги фаолияти юзасидан ҳозирда бир неча вариантлар кўриб чиқилмоқда. Улар орасида тарбияси оғир болалар билан шуғулланувчи марказдан тортиб давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатигагача бор. Ушбу таклифлар жамланиб, вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа мутасадди идораларга юборилади.

    Дилором Абдураҳимова.

    Дилором Абдураҳимова.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Намангандаги меҳрибонлик уйининг ишчи-ходимларига 2021 йилнинг октябрь—ноябрь ойлари учун компенсация пуллари тўланиши ва улар келгусида иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси Рўзибек Тўраевнинг аниқлик киритишича, агар ота-она боладан воз кечиб, уни болалар уйига топширмоқчи бўлса, бола дастлаб навбатда турган оилаларга тавсия этилади. Агар улар рад этса, яқин ҳудуддаги болалар уйига ёки болалар шаҳарчасига жойлаштирилади.

    Оилавий болалар уйида сақланаётган болаларнинг мақоми ва уларни вояга етганда уй-жой билан таъминлаш, олий таълим муассасаларига кириш каби имтиёзлари сақланиб қолади. Агар болани кимдир суд қарори билан асраб олса, ушбу имтиёзлар ўз кучини йўқотади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил февралида Наманганга ташрифи чоғида вилоятдаги 26-меҳрибонлик уйида бўлиб, бу ерда тарбияланувчилар учун «барча шароитларни муҳайё қилиш» бўйича кўрсатма берганди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Сизларни ёруғ кунлар кутяпти. Сизлар олийгоҳларга киришингиз, уй-жойингиз бўлиши, бахтли бўлишингиз учун мен барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламан. Биз қонун асосида давлат ҳимоясида бўлишингиз учун қарорлар қабул қиламиз», — деган эди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қайтадан мукаммал таъмирланган муассаса 2021 йил 12 август куни фойдаланишга топширилган, тантанали маросимда муассасага Президент совғаси — Nexia-3 автомобили ҳам тақдим этилганди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қайд этиш жоиз, Шавкат Мирзиёевнинг ташрифидан сўнг бир қатор тарбияланувчилар, хусусан, Президент кўтарган қизалоқни онаси олиб кетганди.

    Фото: «Дарё»

    Кейинчалик 3 нафар тарбияланувчини Тўрақўрғондаги Нурматовлар оиласи, 5 нафар тарбияланувчини Миллий гвардия подполковниги Баҳодир Қўлдошев оиласи, 5 нафар тарбияланувчини наманганлик журналист Муҳаммадали Қамбаров оиласи ўз бағрига олди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълумот учун, 2004 йилда ташкил топган Намангандаги 26-меҳрибонлик уйида ўтган 17 йил давомида юзлаб болалар тарбияланганди.

    14.10.2021, 19:25   Изоҳ (0)   37631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода «Волга»нинг газ баллони портлаши оқибатида икки киши вафот этди

    14.10.2021, 19:09

    Самарқандда тадбиркорларнинг қарийб 550 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар аниқланди

    14.10.2021, 18:43

    Қаршида қум ортилган Howo юк машинаси ағдарилиб, Nexia ва Spark’ка ҳам зарар етди

    14.10.2021, 18:12

    Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун 4 та махсус поезд рейси қўйилади

    14.10.2021, 17:42

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    14.10.2021, 17:27

    UzAuto Motors заводда жой қолмагани сабабли Lacetti’ларни дон омборида сақлашни бошлади

    14.10.2021, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.