Ушбу таомнинг афзаллиги унинг тез ва осон тайёрланишидадир. Бунинг учун фақат қийма, зираворлар, тухум ва хамир керак бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- қийма – 500 грамм;
- тухум – 2 дона;
- қуритилган нон – 2-3 ош қошиқ;
- қуритилган пиёз – 1 чой қошиқ;
- қуритилган саримсоқ – 1 чой қошиқ;
- қуритилган жамбил – 1 ош қошиқ;
- қат-қат хамир – 250 граммдан 2 қатлам
- ун – 2-4 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
- кунжут, туз ва зираворлар.
- Қийма, битта тухум, қуритилган нон, пиёз, саримсоқ, жамбил, туз ва мурч яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра масса иккита тенг қисмга бўлинади.
- Хамирнинг бир бўлаги олиниб, ун сепилади ва тўртбурчак шаклда ёйилади.
- Қиймали аралашма колбаса шаклига келтирилиб, хамирнинг бир четига қўйилади ва рулет шаклида ўралади. Кейин пичоқ ёрдамида бир хил қисмларга бўлиб чиқилади.
- Иккинчи хамир ҳам худди шу тарзда тайёрланади.
- Пишириқ қолипи ёғланиб, қиймали ўрамалар жойлаштирилади. Устига тухум сариғи суриб, кунжут сепилади.
- Тахминан 20 дақиқа давомида 200 даража печда пиширилади.