Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Пабло Ларраина режиссёрлик қилган «Спенсер» фильми 2021 йил 4 ноябрда катта экранларга чиқади. Картинада 1991 йил малика шаҳзода Чарльз билан ажрашиш арафаси, Сандрингемдаги Рождество байрами воқеалари ҳикоя қилинади.

Малика Диана ролини актриса Кристен Стюарт ижро этган ва фильмнинг трейлери аллақачон томошабинларга тақдим этилган. Унда актриса Леди Дининг ўзига хос либослари ва заргарлик буюмлари нусхаларида пайдо бўлади. Қуйида малика Диананинг образидаги актриса қай даражада ўз қаҳрамонининг сиймосига кира олгани билан танишиб чиқиш мумкин.

Катакли костюм ҳамда унаштирув узуги

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Ушбу катак костюмни малика Диана 1991 йил январь ойида Корнуоллда кийган. Шунингдек, узук малика Диананинг машҳур унаштирув узугининг нусхаси, унинг марказида катта сапфир бор. Леди Ди тақинчоқларни Чарльз билан никоҳи давомида тақиб юрган ва вафотидан кейин улар Диананинг тўнғич ўғли шаҳзода Уильямга мерос бўлиб қолган. У бу узукни Кейт Миддлтонга 2010 йилда турмушга чиқишни таклиф қилганида совға қилган.

Тўр ёпинчиқли шляпа

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Қора тўр пардаси бор шляпа ҳамда бўйинбоғли блузка ва қизил пальтода малика Диана 1993 йилда Сандрингемга ташриф буюрган. Умуман олганда, тўр маликанинг кийиниш образида жуда кенг тарқалган элемент. Эҳтимол, у зерикарли папараццилардан оз бўлса-да яширинишга ёрдам бергандир.

Джинси шим ва куртка

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Кристеннинг навбатдаги кўриниши – 1992 йил шаҳзода Гаррини мактабга олиб борган Леди Ди кийимининг нусхаси. Шуниси эътиборга лойиқки, бундай образ бугунги кунда жуда замонавий кўринади.

Никоҳ либоси

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Малика Диананинг тўй куни, Лондон, 1981 йил 29 июль. Трейлерда Стюарт Дэвид ва Элизабет Эмануэл тиккан Диананинг машҳур никоҳ либоси нусхасида пайдо бўлади. Балки, фильмда экрандаги Диана шаҳзода Чарльз билан турмуш қургани намойиш этилар.

Оқшом кўйлаги ва жакет

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Трейлерда акс этган кадрлардан бирида Кристен оқшом либоси ва устига ташланган катта жакетда қоронғи хонада ёлғиз турганини кўриш мумкин. Диана ҳамиша очиқ услубдаги кечки либослар устидан бир неча бор катта жакет кийиб олган. Бу услубининг ўзига хос белгиларидан бирига айланган.

Сариқ костюм

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Трейлерда Кристенни сариқ рангли либосда ҳам кўриш мумкин. Шунга ўхшаш костюмлар Диананинг шкафидан бир неча бор жой олган. Худди шунга ўхшаши, масалан, 1992 йилда Ҳиндистонга ташрифи пайтида маликанинг эгнида бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар