• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Амитабҳ Баччан 79 ёшда: Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган, ўз ўғлининг ўғли ролини ўйнаган афсонавий актёрнинг ҳаёт йўли

    Ҳиндистон мустақилликка эришганидан 25 йил ўтиб, мамлакат ёшларининг ҳафсаласи пир бўлди. Коррупция, ишсизлик, оғир ҳаёт — буларнинг барикурашишни талаб қилар эди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    1973 йилда «Занжир» фильми намойиш этилди, унда қонунни ўз қўлига олган ва ёвузликка қарши курашган қаҳрамонни одамлар худди ўзларининг қутқарувчиси сифатида кўрди. Картинада бош рол — полиция ходими Вижай Ханнани ўйнаган актёр келишган, узун бўйли Амитабҳ Баччан эди.

    Машҳур ҳинд шоири Хариваншрая Баччаннинг ўғли Амитабҳ 1942 йил 11 октябрда Ҳиндистоннинг Оллоҳобод шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Шервуд мактабида олди, сўнгра Калкуттадаги юк ташиш фирмасида брокерлик ишини ташлаб, 1968 йилда Бомбейга кўчиб ўтди. Бу ерда уни ўз ўрнини топиш учун кураш кутиб турар эди.

    Амитабҳ Баччан ва Ражеш Ханна.

    Амитабҳ Баччан ва Ражеш Ханна.
    Фото: «Яндекс Дзен»

    Қизиғи шундаки, у ўзининг ажойиб овози билан Бутун Ҳиндистон радиоси томонидан рад этилган ва ҳатто биринчи фильмларидан бири «Решма ва Шера»да бошқанинг овози билан ўйнаган. Кўплаб муваффақиятсизликлардан сўнг Амитабҳ ҳатто актёрлик карьерасидан воз кечишни ҳам ўйлаб кўрган вақтда унинг ҳаётида «Занжир» жангари фильми пайдо бўлди.

    Ундан олдин Ришикеш Мукержи режиссёрлик қилган «Ананда» (1970) ва «Ношукур» (1973) ёки «Савдогар» (1973) фильмларида иштирок этди. Аммо «Занжир» ҳамма нарсани ўзгартириб юборди.

    Баланд бўйли, қотмадан келган Амитабҳ янги жанг қаҳрамонининг тимсолига айланди. Ражеш Ханна ва Дҳармендра каби ҳамкасблари романтик ролларни ижро этган бўлса, Амитабх ҳинд киноларининг «жиддий ва забардаст йигити»га айланди. Буларнинг барчаси 1970 йилларнинг ўрталарида, мамлакатдаги иқтисодий вазият беқарор бўлган пайтда юз берди.

    Ҳозирда Болливуд классикаси ҳисобланган «Девор» (1975) фильмида у Шаши Капур ўйнаган ҳалол полициячидан фарқли ўлароқ, мафия бошлиғи ролини ижро этди. Бу жангари фильмда одамларга қонунга бўйсунувчи акасидан кўра кўпроқ ҳамдард бўлишга муваффақ бўлган Амитабҳ навбатдаги ажойиб чиқишини қилди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фильмлардаги Баччан образи кўпинча икки турдаги аёллар билан ҳамкорлик қилган: биринчиси, содда ва анъанавий она, кўпинча Нирупа Рой ўйнаган. Иккинчиси, Зийнат Аман, Парвин Баби ёки Рекҳа тимсолидаги эркинликни севувчи қиз. Амитабҳ фильмографиясига Яш Чопра фильмларидан, масалан, «Севги — бу  ҳаёт» ёки Манмохан Десаининг «Амар, Акбар, Антони», «Тарбия», «Тақдир» каби оддий комедияларидаги романтик роллар ҳам киритилган. Ва ҳамма картинада у ўз ролларини энг юқори ампулада ўйнаб келган.

    1982 йилда Баччан Манмохан Десаининг «Ҳаммол» фильмида суратга тушаётганда ҳаётига хавф туғдирадиган даражада жароҳат олди. Актёр клиник ўлимдан омон қолган бўлса-да, оёққа тургунча бир қатор операцияларни бошидан кечирди. Бутун мамлакат умидсизликка тушди, унинг ҳаёти учун кўп дуо ва зиёратлар амалга оширилди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Актёрнинг тирик қолиши учун 200 дан ортиқ донорлар қон топширди. Фильм чиққач, у жиддий жароҳат олган саҳна бир неча сония давомида тўхтатилиб, ушбу саҳна актёрнинг ҳаётига хавф туғдиргани айтилди. Бундан ташқари, Десаи ҳам асл сценарий бўйича уни авж нуқтасида ўлдирмасликка қарор қилган эди. Айтиш керакки, картина кассада катта ютуққа эришди.

    1984 йилда, карьерасининг айни авжида Амитабҳ Баччан сиёсатда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилди. Индира Ганди, Рожив Ганди ва Неру оиласи аъзолари билан бўлган яқин алоқаларини айтмаса ҳам, машҳурлиги туфайли туғилган шаҳри — Оллоҳобод аҳолисининг кўпчилиги уни парламентга сайлади.

    Фото: Instagram / @amitabhbachchan

    Аммо Баччаннинг сиёсатга аралашуви узоқ давом этмади — у баъзи жанжалларга, жумладан, мамлакатни ларзага солган Бофорс қуроллари ишига алоқадор эди.  Натижада, у ҳеч қачон сиёсатга аралашмасликка ваъда бериб, парламентдаги курсисидан воз кечди.

    Кино жабҳасида у Болливуддаги ижодини 1980 йилларда давом эттирди.  Кейин у  «Оловли йўл» фильмидаги ўғри роли учун Миллий мукофот олди (1990). Бироқ 90 йилларнинг бошларида «Яхши дўстлар» (1991) ва «Худо гувоҳ» (1992) фильмлари намойишидан сўнг танаффусга чиқди.  Муваффақиятли тижорат қаҳрамони сифатида унинг карьераси бироз муддатга тўхтаб қолди.

    Орадан беш йил ўтгач, Баччан «Ўлим фариштаси» (1997) билан яна кинога қайтишга уринди ва у энди фильмларнинг муваффақиятига ўз таъсирини йўқотганди. Бундан ташқари, унинг ABCL компанияси Бангалорда бўлиб ўтган «Дунё гўзали» тадбирини нотўғри бошқарганлиги сабабли қарзга ботиб қолди ва Амитабҳ ҳисобидан чиқарилди.

    Фото: Instagram / @amitabhbachchan

    Аммо кейин унинг ҳаётида ажойиб бурилиш юз берди. Оммабоп «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» ток-шоуси бошловчиси ролини нафақат қойилмақом тарзда ижро этди, балки ёш авлод билан ҳам ишлашни ёқтириб қолди.

    Амитабҳ Чарли Чаплин ва Лоуренс Оливье каби буюклар қаторида минг йиллик юлдуз сифатида тан олинган. Шунингдек, Баччаннинг Лондондаги Мадам Тюссо музейида абадийлаштирилган биринчи мум ҳайкали пайдо бўлди. 2001 йил 26 январда ҳинд кино санъатига қўшган ҳиссаси учун нуфузли «Падма Бхушан» мукофоти билан тақдирланди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Шундан сўнг Амитабҳ ҳинд киносининг энг банд актёрларидан бирига айланди, ҳаттоки унга махсус роллар ёзилди. Болливудда у фақат қаҳрамон-ота ролини ўйнар ва бу унинг учун катта ютуқ эди.

    Баччан «Севги ва хиёнат» (2003), «Бурч ҳаммасидан устун » (2004), «Мураббий» (2004), «Банти ва Бабли» (2005), «Шунчаки севгига ишонма» (2007), «Севги рецепти: шакарсиз!» ва «Бекорчилик қурбони» (2007) каби ҳар қандай сценарийни осонликча ўзлаштира олишини ва ўйнаган ҳар бир ролини ҳаётга татбиқ қилишни кўрсатди.

    Фото: Reuters

    Бугунги кунда 79 ёшида ҳам Амитабҳ Баччан ҳар доимгидек банд, ўз ишида доимгидек куч ва иштиёқни намоён этади ва ўзининг такрорланмас роллари билан ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

    Оиласи

    Амитабҳ Баччаннинг катта қизи Швета ўзини онаси сингари оила ва болаларга бағишлади ва кинодаги карьера унга тегишли эмаслигини англаб етди. У машҳур актёр Раж Капурнинг набираси Никхил Нанда билан турмуш қурган, жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор эди. Лекин Шветанинг никоҳи узоқ давом этмади ва 2020 йилда ажрашиш учун судга ариза топширди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Шветанинг қизи Наве Навели жуда чиройли бўлгани учун ҳам кино оламида ажойиб карьерага эга бўлиши кутилган эди, лекин қиз АҚШда реклама бизнеси билан шуғулланади.

    «Мен қизимни актриса бўлишга кўндирдим. Бу борада мен унга катта босим ўтказдим ва жиддий ёндашдим. Шунчаки, болалигимдан Болливуд жуда кўп муаммоларга дуч келадиган қийин жой эканлигини биламан ва бу ерда карьерани шакллантириш осон иш эмас», — дейди Швета Баччан.

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, Амитабҳнинг набираси, яъни Шветанинг ўғли Агастя 2019 йилда Буюк Британияда ўрта мактабни тугатган ва у ҳам актёр бўлиш ниятида.

    Амитабҳ Баччаннинг ўғли Абхишек Баччан — таниқли актёр, Filmfare’нинг «Энг яхши иккинчи даражали актёр» мукофотининг уч карра ғолиби. У отасининг ташқи кўриниши ва истеъдодини мерос қилиб олди, экранда турли ролларда пайдо бўлди. Айниқса, салбий одамларнинг ролларида ижобийдан кўра яхшироқ муваффақият қозонди. Маълум бўлишича, актёр узоқ вақт давомида Каришма Капур билан яқин муносабатда бўлган ва улар турмуш қуришга қарор қилган. Лекин тўсатдан машҳур актриса ҳамда гўзалликда бошқа юлдузлардан кам бўлмаган Айшвария Рай билан учрашди.

    «Қачонлигини билмайман, лекин мен уни ягона эканлигини англаб етдим. Очиғини айтганда, у бошқача эди ва мен доим унга нисбатан ниманидир ҳис қилардим. Агар унга ҳам шу савол берилса, худди шундай жавоб қайтаради», — дейди Абхишек.

    Фото: «КиноТека»

    Юлдузли жуфтлик тўй кунини белгилади: Лекин орада келишмовчиликлар пайдо бўлди. «Ҳақиқий туйғулар» фильмининг иккинчи қисмини суратга олиш пайтида Ритик Рошан ва Айшвария иштирок этган саҳналарнинг бири учун ғазабланган ҳинд томошабинлари уларни судга берди. Айшвариянинг бўлажак қайнонаси ҳам ўғлидан тўйни тўхтатишни талаб қилади. Аммо Абхишек бунга рози бўлмади ва тўй бўлиб ўтди. Айшвария ва Абхишекнинг ҳозирда қизи бор, унинг исми Аарадя ва у худди отасининг ўзгинаси. Баччанлар оиласининг энг кичиги ва суюклиси.

    Фото: Getty Images

    Амитабҳ ва унинг рафиқаси Жая қарийб 50 йилдан буён бирга яшаб келмоқда.  Уларнинг катта, дўстона ва бахтли оиласи бор. Баччанларнинг айтишича, ҳар бир муваффақиятли эркак ортида уни қўллаб-қувватлайдиган аёл туради. Амитабҳ Баччаннинг рафиқаси Жая Бхадури турмуш ўртоғи ва болаларини бахтли қилиш учун ҳамма нарсани қилди. Баччаннинг ижодий таржимаи ҳоли деярли 300 та фильмни ташкил қилади. Актёрларнинг кўпчилиги йиллар давомида ёшликдаги машҳурлигини сақлаб қолишида рафиқасининг хизмати катта, албатта.

    Амитабҳ рафиқасини ҳурмат қилади ва қадрлайди − бир марта актёр комага тушиб қолганида турмуш ўртоғи унинг олдидан бир қадам ҳам узоққа кетмаган. Амитабҳ ўзига келгач, ёнида Жаяни кўриб, шундай деган: «Агар мен ҳаётга қайта келар бўлсам, барибир фақат сенга уйланардим».

    Жая ва Амитабҳ кўп нарсаларни бошдан кечди, ота-она, бобо-буви бўлди ва ажойиб оиласини сақлаб қолди.

    Фото: «Яндекс Дзен»
    Актёр ҳақида қизиқарли фактлар:
    • Амитабҳ бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ҳам ёза олади.
    • Ўз ўғлининг ўғли ролини ижро этган ягона актёр.
    • Актёр соатлар коллекциясини йиғади.
    • У қачонлардир кунига 200 дона тамаки чеккан, лекин кейинчалик зарарли одатларидан воз кечган.
    • Унинг Lexus автомашинасида ўқ ўтказмайдиган шиша ва радиал шиналар бор.
    • Актёр Абхишек Баччаннинг отаси ва актриса Айшвария Рай Баччаннинг қайнотаси.
    • У 10 та фильмда иккитадан рол ўйнаган.
    • Тери касаллиги — витилигодан азият чекади.
    • У мум ҳайкали ясалган биринчи ҳинд актёри бўлган.
    • Севимли жойлари — Лондон ва Швейцария.
    • Ёшлигида яхши спортчи бўлган.

    Фото: India Today

    Мавзуга доир:

    • Болливуднинг энг бадавлат актёрлари (фото)
    • Болливуд юлдузларининг бор-будидан айрилишига сабаб бўлган фильмлар
    • Машҳурлик учун ўз касбидан воз кечган Болливуд актёрлари (фото)
    • Фильмларда суратга тушиш жараёнида жароҳат олган Болливуд юлдузлари (фото)

    11.10.2021, 21:57   Изоҳ (0)   42336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузи Айшвария Рай Франциядаги Le Defile L’Oreal Paris шоусида иштирок этди (фото)

    11.10.2021, 18:58

    Анжелина Жоли, Ким Кардашьян ва Афғонистондаги аёллар муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратишга уринаётган бошқа машҳурлар (фото)

    11.10.2021, 16:54

    Энн Хэтэуэй, Блейк Лайвли ва экранда услуб маликалари сифатида гавдаланадиган бошқа актрисалар кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)

    11.10.2021, 10:55

    Instagram: Отабек Муҳаммадзоҳид қизини узатди, Шаҳло Темирова туғруқхонадан чиқди, Ҳалима Ибрагимова хонадонида байрам

    10.10.2021, 22:16

    Турмуш қурганини оммадан яширган юлдузлар (фото)

    10.10.2021, 10:46

    Instagram: Озода Нурсаидованинг туғилган кунидаги портлаш, TikTok’чиларнинг Луиза Расуловага эътирози, Канизадан янги клип

    09.10.2021, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 17 май, 10:50

    Андижонда ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 10:30

    “Биз урушда ғалаба қозондик, лекин тинчликни хоҳлаймиз” — Покистон бош вазири

    Дунё | 17 май, 10:13

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    Мусиқа | 17 май, 10:00

    Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни талон-торож қилмоқчи бўлган завод ходимлари қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 17 май, 09:48

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 09:09

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.