• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Анжелина Жоли, Ким Кардашьян ва Афғонистондаги аёллар муаммоларига жамоатчилик эътиборини қаратишга уринаётган бошқа машҳурлар (фото)

    «Толибон» ҳукумат тепасига келганидан кейин Афғонистондаги аёллар билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Бунга, табиийки, кўпчилик қатори юлдузлар ҳам бефарқ қараб туролмайди. Улардан аксарияти афғон аёлларининг эркинликка эришиши учун ёрдам бериш пайида.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    13 сентябрь куни 2021 йилги Met Gala костюмлар бали бўлиб ўтди. Ташриф буюрганларнинг орасида модель Ким Кардашьяннинг танлаган образи: қора ниқобли комбинезонда бошдан-оёқ бурканиб келгани ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамага сабаб бўлди, унинг устидан кулмаган одамнинг ўзи қолмаган. Аммо айрим фойдаланувчилар Ким мазкур образни бежизга танламаган, деган фикрда тўхталган. Модель шу тариқа «Толибон»дан сўнг айнан шундай кийиниб юришга маҳкум бўлган Афғонистон аёлларини қўллаб-қувватламоқчи бўлган, қабилидаги фикрлар ёзиб қолдирилган. Билдирилган бундай мазмундаги изоҳларнинг қанчалик рост ёки ёлғонлигини фақатгина тахмин қилиш мумкин, холос. Аммо бир нарса аниқки, Афғонистондаги аёлар тақдирига бефарқ бўлмаган юлдузлар сони тобора кўпаяётгани аниқ.

    Анжелина Жоли

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Анжелина Жолининг таниқли саховатпешалар орасида етакчи экани сир эмас. Афғонистондаги вазиятни шунчаки жим кузатиб тура олмаган Голливуд юлдузи аёллар ҳимоясига киришган. Бунинг учун у Instagram’да саҳифа очишга қарор қилган. Бир неча йиллардан буён қатъий равишда фойдаланмасликни афзал деб билган Жоли ижтимоий тармоқларни омма эътиборини муаммога қаратишнинг энг яхши усули деб ҳисоблаган. Бугунги кунда 10 миллиондан ортиқ обуначиси бор саҳифага актриса биринчи бўлиб афғон қизнинг мактубини жойлаган.

    https://www.instagram.com/p/CSzXXUHLzXt/

    «Мазкур мактуб Афғонистондаги ўспирин қизалоқдан юборилган. Айни вақтда Афғонистон халқи ижтимоий тармоқларда эркин мулоқот қилиш ва фикр билдириш имкониятидан бебаҳра қолмоқда. Instagram’да уларнинг ҳикоялари ва бутун дунё бўйлаб асосий инсон ҳуқуқлари учун курашаётган инсонлар овози билан бўлишиш мақсадида саҳифа очдим», — деб ёзади актриса.

    https://www.instagram.com/p/CTCbHd7lzX5/

    «2001 йил 11 сентябрдан икки ҳафтача аввал Афғонистон чегарасида «Толибон»дан қочаётган афғонистонлик қочоқларни учратгандим. Бу воқеага 20 йил бўлди. Афғонистонликларнинг мамлакатни қамраб олган қўрқув ва мавҳумлик сабаб қайта кўчиб кетаётганини кузатиб туриш — ғоят ёқимсиз. Фақатгина шунга эришиш учун кўп вақт ва пул сарфлаш, қон тўкиш, одамларнинг ҳаётдан кўз юмиши нақадар даҳшат.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Уларда бошқа йўл ва ҳурмат бўлса, ўзлари учун нималар қила олишлари мумкинлигини яхши биламан. Таълим олишни истаган, бунинг учун курашган аёл ва қизларни кўплаб учратганман. Бунга бепарво бўлмаган бошқалар сингари мен ҳам чекинмайман. Ёрдам бериш йўлларини излашда давом этаман ва ўйлайманки сиз ҳам менга қўшиласиз», — деб ёзиб қолдирган Жоли Instagram саҳифасидаги илк постда.

    https://www.instagram.com/p/CTurvupFngw/

    Сал аввалроқ BBC’да Анжелина продюсерлигидаги «Кобулнинг бўйсунмас аёллари» номли видео эълон қилинган.

    «Афғон аёлларининг келажаги ва уларнинг жамиятдаги ўрни қил устида турибди. Аксарият жасур, ёш аёллар хавф-хатарга дуч келишига қарамай, эътироз билдириб, ўз ҳуқуқларини талаб қилмоқда», — дейди Жоли.

    Жейн Фонда

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Афғон аёлларининг ҳуқуқлари учун курашаётганлар орасида Жейн Фонда ҳам бор. Актриса Розарио Доусон, Эмма Томпсон ва бошқа америкалик машҳурлар билан «Толибон» ҳаракатини тан олишдан воз кечишни ҳамда афғон аёллари ҳимояси, ҳуқуқлари таъминланишига кафолат талаб қилувчи кампанияларга қўшилган. Машҳурлар бошчилигидаги фаоллар шу тариқа ҳукумат эътиборини Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларга жалб қилмоқда. Акцияга машҳур феминист Ив Энслер, хонанда Энни Леннокс, актёрлар Конни Бриттон ва Гленн Клоузлар ҳам қўшилган.

    «Биз афғонистонлик аёлларнинг таълим олишга, саёҳатга, ишлашга, хавфсизлик ва шунчаки эркин нафас олиб, яшашга ҳақлари бор деб ҳисоблаймиз. Айни вақтда бирдамлигимизнинг кучига етарлича баҳо бермаслигимиз мумкин эмас… Токи Афғонистон аёллари ҳур эмас экан, ҳеч биримиз эркин бўлолмаймиз», — дейилади фаолларнинг расмий мурожаатларида. 25 сентябрь куни Америка шаҳарларининг турли кўчаларида бирдамлик акцияларини ўтказиш режалаштирилган.

    Томми Маркус

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Instagram’да Квентин Карантино ники билан маълум бўлган машҳур блогер Томми Маркус ўнлаб афғонларга мамлакатларидан қочишга ёрдам берган. Атиги бир неча ҳафта давомида у обуначилари билан биргаликда 7 миллион долларга яқин маблағ йиғган. Тўпланган пуллар ёрдамида фуқаролар Афғонистондан эвакуация қилинган. Маркуснинг бепарво бўлмасликка ундаган чақириғидан кейин 121 мингдан кўпроқ одам хайрия қилган. Маблағ FlyAway Operation’га ишлатилган. Хайрия ишлари доирасида Афғонистондан 50 мингдан ортиқ фуқаро хусусий самолётда Угандага олиб кетилган.

    Сукут сақлама

    Фото: ABC News

    Фото: ABC News

    Афғонистондаги муаммолар ҳақида қанчалик кўпчилик гапираётганининг аҳамияти беқиёс. Аксарият юлдузлар мурожаати билан дунё эътиборини жалб қилиш учун бирлашишга қарор қилган. «Афғонистонда содир бўлаётган ҳодисалар ‘Енгилмаслар ўйиниънинг барча иштирокчилари қалбини ларзага келтирмоқда. Уларнинг аксарияти сўнгги 20 йил давомида Афғонистонда хизмат ўтаган. Бир неча йиллар ҳатто Афғонистонлик жамоа билан бирга мусобақалашганмиз», — деган Афғонистонда хизмат қилиб, ҳарбий парвозларда иштирок этган шаҳзода Гарри. Опа-сингил Хадидлар, Дуа Липа, Cardi B, Тина Кунаки, Хели Бибер ва бошқа кўплаб юлдузлар ҳам сукут сақламасдан бу борадаги фикрларини билдиришда давом этмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Анжелина Жоли Афғонистон ҳақида маълумот бериб бориш учун Instagram’да саҳифа очди
    • «Келиб, мени ўлдиришларини кутиб ўтирибман». Афғонистондаги саноқли аёл сиёсатчилардан бири Зарифа Ғаффорий толиблар томонидан босиб олинган Кобулда қолиб кетди. Мана унинг ҳикояси
    • Афғонистонда паранжи нархи ўн баравар ошиб кетди

    11.10.2021, 16:54   Изоҳ (0)   23080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энн Хэтэуэй, Блейк Лайвли ва экранда услуб маликалари сифатида гавдаланадиган бошқа актрисалар кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)

    11.10.2021, 10:55

    Instagram: Отабек Муҳаммадзоҳид қизини узатди, Шаҳло Темирова туғруқхонадан чиқди, Ҳалима Ибрагимова хонадонида байрам

    10.10.2021, 22:16

    Турмуш қурганини оммадан яширган юлдузлар (фото)

    10.10.2021, 10:46

    Instagram: Озода Нурсаидованинг туғилган кунидаги портлаш, TikTok’чиларнинг Луиза Расуловага эътирози, Канизадан янги клип

    09.10.2021, 22:37

    Замонамиз Золушкаси: Бир вақтлар Apple компаниясига ишга олинмаган Иордания маликаси Рания ал-Абдулла ҳикояси

    08.10.2021, 19:55

    Луиза Расулова «Муҳташам юз йил» кастингидан ўтгани, бироқ очиқ саҳналари туфайли сериалда суратга тушмагани ҳақида гапирди (видео)

    08.10.2021, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бемби: ўрмон даҳшати”. 2025 йил ёзида премераси бўлган триллерлар

    Кино | 16 август, 20:59

    “Япония келажак сари юриш учун ўтмиш билан юзлашиши шарт” — Жанубий Корея президенти

    Дунё | 16 август, 20:47

    “Мен президент эканман Хитой Тайванга ҳужум қилмайди” — Трамп

    Дунё | 16 август, 19:54

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ҳимоячиси учун 25+5 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 16 август, 19:52

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.