Актриса Луиза Расулова YouTube’даги «Salom live» каналига берган интервьюсида «Муҳташам юз йил» турк сериали кастингида иштирок этгани, Изабелла ролига таклиф қилингани, аммо сериалдаги очиқ саҳналар туфайли сурат тушишни рад этгани ҳақида гапирди.
«‘Муҳташам юз йил’ сериалига Украинада кастинг бўлган эди. Мен сериалдаги малика Изабелла образи учун синов топширганман. Турк режиссёрлари ўшанда видеоқўнғироқ орқали ҳам кастинг ўтказган эди. Сериалда очиқ саҳналар борлигини билганим учун бу образ менга тўғри келмаслигини тушунганман. Уларга қора сочли, осиёликларга хос ташқи кўринишга эга қиз керак бўлган, мен бу ролни рад этганман. Мен ўша пайтда жуда ёш эдим, ҳатто паспорт ҳам олмагандим. Сериал эфирга узатилганидан сўнг унда суратга тушмаганимдан афсусланганман. Чунки жудаям яхши чиққан», — дейди Луиза Расулова.
Изоҳ (0)