Грузиянинг Батуми шаҳрида қулаб тушган 5 қаватли турар жой биноси вайроналари остидан беш кишининг жасади топилди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар берди Грузия Ички ишлар вазирлиги.
«Рустави 2» телеканали маълумотларига кўра, қурбонларнинг икки нафари болалардир. Аввалроқ вайроналар остида уч нафар вояга етмаган қолиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бир неча киши қутқарилган.
8 октябрь куни Батуми марказидаги беш қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушганди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бино қулашидан олдин газ ўчиб қолган.
Ҳодиса жойида олиб борилаётган қутқарув операциясига 300 га яқин одам жалб қилинган. Фожиа сабаблари ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг Пенискола муниципалитетида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушганди. Бино қулашининг сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. У яқинда қурилган. El Mundo хабарига кўра, фавқулодда ҳолат минтақада бир неча кун давом этган кучли ёмғир туфайли юзага келган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)