Италиялик таниқли фашист диктатор Бенито Муссолинининг набираси Рим шаҳар кенгаши учун бўлиб ўтган сайловларда энг кўп овоз тўплади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
8,2 минг сайловчининг ишончини қозонган 47 ёшли Ракеле Муссолини энди «Италия биродарлари» ўнг партиясидан шаҳар депутати бўлади. Шаҳар кенгаши учун 2016 йилда ўтказилган сўнгги сайловларда ҳам у ғалаба қозонганди, ўшанда Муссолини 657 та овоз тўплаган. 2021 йилда у Римдаги энг муваффақиятли ва машҳур номзодга айланди.
«Фамилия қанчалик оғир бўлмасин, инсон ундан муҳимроқдир», — деди Муссолининг набираси. У ўзининг танилишига 20-асрдаги энг йирик диктаторлардан бири билан қариндошлиги сабаб бўлмаганини айтди.
2020 йил декабрь ойида фашистлар етакчисининг яна бир набираси, 49 ёшли Алессандра Муссолини сиёсатдан кетганди. У, шунингдек, ўнг қанотли сиёсатчи, Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг «Олға Италия!» партияси, шунингдек, миллий ва Европа парламентлари аъзоси эди.
Изоҳ (0)