• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Зиданни ортда қолдирган Бензема, яна жароҳат олган «биллур оёқли» Азар ва АПЛда тенгсиз бўлган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 8 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та медал қўлга киритилди

    Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Унда -55 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Ҳожиева 2 та медалга сазовор бўлди. Озода силтаб кўтариш баҳсларида илк уринишда — 92 кг, иккинчи уринишда — 95 кг тошни ўзига бўйсундирди. Сўнгги уринишда эса 98 килограммни кўтара олмади. Шундай бўлса-да, у силтаб кўтаришда учинчи ўринни банд этди.

    Якуний ҳисобга кўра, 172 кг натижа қайд этган Озода иккинчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига жаҳон чемпионатининг биринчи кумуш медалини қўшиб қўйди.

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Эрматов эса даст кўтариш машқида 132 кг натижа қайд этди ва ушбу йўналишда олтин медални қўлга киритди. Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун мусобақадаги дастлабки олтин медал бўлди.

    Шунингдек, Эрматов силтаб кўтариш баҳсларида ҳам ўз кучини синаб кўрди. Бироқ совринли поғоналардан жой ололмади — 5-ўрин.

    Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхшилари аниқланди

    ПФЛ матбуот хизмати

    ПФЛ матбуот хизмати

    Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ПФЛ) сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

    Унга кўра, «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Қарши клуби Бердиев қўл остида 3 ўйинда 3 ғалаба қайд этди. Тўплар нисбати эса 9:1 ни ташкил қилди.

    Жамоа ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев эса ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Норчаев 3 ўйинда ўз номига 3 та гол ёздириб қўйди.

    Жаҳон

    Зиданни ортда қолдирган Бензема

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Миллатлар Лигаси доирасида Бельгияга қарши ўйинда (3:2) гол урди.

    Бу ҳужумчи учун «учранглилар» сафидаги 32-гол бўлди. Шу тариқа Бензема терма жамоадаги голлар сони бўйича собиқ ярим ҳимоячи Зинедин Зиданни (31 та гол) ортда қолдирди ва 6-ўринга кўтарилди. Тўпурарлар рўйхатини эса ҳамон ҳисобида 51 та гол бўлган Тьерри Анри бошқармоқда.

    «Биллур оёқли» Азар яна жароҳат олди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Францияга қарши ўйинда сон мушакларини шикастлаб олгани маълум бўлди.

    Бироқ Marca унинг жароҳати жиддий эмаслиги ва текширувлар натижаси мушакларга ортиқча юклама тушганини кўрсатган деб ёзмоқда.

    Қайд этиш керак, Азар 2021/22 йилги мавсумда бирорта ҳам ўйинда тўлиқ ҳаракат қилмади.

    АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхшилари аниқланди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

    Португалиялик сентябрь ойида Англия Премьер Лигасида 3 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

    Шу тариқа Роналду Премьер Лигада 5 марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. У охирги марта мазкур совринга 2008 йилда эга чиққанди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета эса ўтган ойнинг энг яхши мураббийи бўлди. Унинг қўл остидаги «канонирлар» сентябрь ойидаги 3 та ўйинда ҳам ғалаба қозонди.

    Англиянинг «Ньюкасл» клубига янги бош мураббий тайинланиши мумкин

    Саудияликлар томонидан сотиб олган «Ньюкасл» янги мураббий қидиришни бошлаб юборди. La Gazzetta dello Sport нашрига кўра клубнинг асосий мақсади Антонио Конте бўлиб турибди. Бироқ томонларнинг ҳали музокараларни бошламагани қўшимча қилинган.

    Шунингдек, номзодлар қаторида Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпард ҳам тилга олинмоқда.

    Аввалроқ Саудия Арабистони фонди клубни сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.

    France Football йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди

    France Football нашри 2021 йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Мукофотни 21 ёшгача бўлган футболчилар қўлга киритади.

    Раймон Копа—2021 мукофотига номзодлар:

    Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед», 20 ёш)

    Букайо Сака («Арсенал», 20 ёш)

    Педри («Барселона», 18 ёш)

    Жереми Доку («Ренн», 19 ёш)

    Райан Гравенберх («Аякс», 19 ёш)

    Жамал Мусиала («Бавария», 18 ёш)

    Флориан Вирц («Байер», 18 ёш)

    Жуд Беллингҳем («Боруссия Д», 18 ёш)

    Жованни Рейна («Боруссия Д», 18 ёш)

    Нуну Мендеш («ПСЖ», 19 ёш).

    2018 йилда илк бор ушбу совринни Килиан Мбаппе қўлга киритганди. 2019 йилда Маттейс де Лигт совринни ўзиники қилган бўлса, 2020 йилда мукофот коронавирус пандемияси туфайли топширилмади.

    Шунингдек, France Football дунёнинг энг яхши дарвозабони — Лев Яшин мукофотига номзодларни ҳам эълон қилди.

    Рўйхатдан Жанлуижи Доннарумма («Милан» / «ПСЖ»), Мануэль Нойер («Бавария»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Ян Облак («Атлетико»), Самир Ҳанданович («Интер»), Каспер Шмейхель («Лестер»), Тибо Куртуа («Реал»), Эдуард Менди («Челси»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла») ва Кейлор Навас («ПСЖ») жой олди.

    Ғолибларни тақдирлаш маросими 29 ноябрь куни Парижда ўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Яшин «Олтин тўп»ни қўлга киритган тарихдаги ягона дарвозабон ҳисобланади. Бу 1963 йилда содир бўлган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    08.10.2021, 22:18   Изоҳ (0)   20788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция 5 та гол урилган ўйинда Бельгияни мағлуб этиб, Миллатлар Лигаси финалига чиқди

    08.10.2021, 01:39

    Уч йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтган «Нефтчи», енгилмас Италияни тўхтатган «қизил фурия» ва Саудия фонди сотиб олган инглиз клуби. Энг сўнгги спорт янги...

    07.10.2021, 22:18

    Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Азиз Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллаган мутахассис аслида ким ўзи? Тафсилотлар

    07.10.2021, 21:47

    Про-Лига. «Нефтчи» муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди

    07.10.2021, 18:27

    «Арал Самали» клуби молиявий муаммолар ичида қолган. Қорақалпоқ жамоаси 1 йил олдин Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Про-Лигага чиққанди

    07.10.2021, 16:19

    Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига кўплаб янги номларни жалб қилдик»

    07.10.2021, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.