• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уч йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтган «Нефтчи», енгилмас Италияни тўхтатган «қизил фурия» ва Саудия фонди сотиб олган инглиз клуби. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 7 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк медал қўлга киритилди

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Фото: МОҚ матбуот хизмати

    Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалини қўлга киритди.

    -61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ҳусинбой Матрасулов бронза медалига сазовор бўлди. У даст кўтаришда 119 кг натижа кўрсатиб, мазкур йўналиш бўйича учинчи натижани қайд этди. Силтаб кўтаришда унинг натижаси 133 килограммга тенг бўлди. Икки кураш бўйича умумий натижа 252 килограммни ташкил қилди.

    Мусобақа 5—12 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон номидан 9 нафар спортчи иштирок этмоқда.

    Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бўлимида иш бошлади, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

    Тошев май ойидан бери «Нурафшон» (собиқ «Бухоро») клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди, у бунга қадар Тожикистон терма жамоасини бошқарганди.

    «Нефтчи» уч йиллик танаффусдан кейин Суперлигага қайтди

    Фото: «Нефтчи»

    Фото: «Нефтчи»

    Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Про-Лиганинг 16-турида «Нурафшон»ни мағлуб этди (4:1) ва мусобақа тугашига тўрт тур қолганида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

    16-турдан кейин Фарғона клуби ҳисобида 40 очко мавжуд, жамоа учинчи ўриндаги бухороликлардан 16 очкога илгарилаб кетган. Шу тариқа «Нефтчи» уч йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон олий дивизионига қайтди.

    Жаҳон

    Саудия Арабистони фонди «Ньюкасл»ни сотиб олди

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Саудия Арабистони инвестиция фонди (PIF), PCP Capital Partners, Reuben Brothers ва RB Sports & Media «Ньюкасл»нинг (Англия) янги эгаси бўлди. Бу ҳақда АПЛ расмий сайтида эълон қилинди.

    Премьер Лига томонлар ўртасидаги барча ҳуқуқий тафовутлар ҳал қилинганини ва Саудия Арабистони Қироллиги клуб ишларини назорат қилмаслигини кафолатлади.

    Маълумотларга кўра, мазкур фонд дунёдаги энг катта хусусий фонд ҳисобланади, унинг мулки АПЛ жамоаларининг барчасиникидан 75 фоизга каттароқ. Жамғарманинг активлари 430 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Бунгача «Ньюкасл»га 14 йил давомида Майк Эшли эгалик қилиб келаётганди. У клубни 300 миллион фунтга сотган.

    Пол Погба «Манчестер Юнайтед» билан шартномани узайтирмоқчи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ярим ҳимоячи Пол Погба «Манчестер Юнайтед» билан янги шартнома имзолаши мумкин.

    GFFN’га кўра, франциялик футболчи атрофидагиларга «қизиллар» билан шартномани узайтирмоқчи эканлигини маълум қилган.

    Шунингдек, 28 ёшли футболчи янги шартнома орқали Англия Премьер Лигасининг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

    Қайд этилишича, томонлар янги битим борасидаги музокараларни бошлаб юборган.

    Қатарнинг 2022 йилги Жаҳон Чемпионатини ўтказиш учун дастлабки харажатлари 200 миллиард долларни ташкил қилди

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Қатарнинг Россиядаги элчиси Шайх Аҳмад бин Носир бин Жасим Ат-Тани 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик бўйича мамлакатнинг дастлабки харажатлари 200 миллиард долларни ташкил қилганини маълум қилди.

    «Айни пайтда давлатимиз турнирни ташкил этишга 200 миллиард долларга яқин маблағ сарфлаган. Бу миқдор ўз ичига стадионлар, метро, аэропортлар, янги шаҳар ва порт қурилишини олади», — дейди элчи.

    Маълумот учун, Қатар мезбонлик қиладиган мундиал 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида бўлиб ўтади.

    «ПСЖ» Мбаппега янги шартнома таклиф қилади

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «ПСЖ» мавсум охирида эркин агентга айланадиган Килиан Мбаппени ўз сафида ушлаб қолмоқчи ва унга янги шартнома таклиф қилади.

    Журналист Николо Скиранинг ёзишича, Париж клуби 22 ёшли футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилади, унинг йиллик маоши эса 36 миллион еврони ташкил қилади. Қайд этиш керак, Неймарнинг ҳам «ПСЖ»даги маоши 36 миллион еврони ташкил қилади.

    Аввалроқ «Реал»нинг Мбаппега 6 йиллик шартнома таклиф қилгани, футболчининг маоши эса йилига 40 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар берилганди.

    Енгилмас Италиянинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди

    Италия терма жамоаси Миллатлар Лигаси ярим финали доирасида ўз майдонида Испанияга мағлуб бўлди (1:2).

    Бу итальянлар учун 1999 йилдан бери ўз майдонида учралган илк мағлубият бўлди. Ўшанда жамоа Евро—2000 саралаши доирасида Данияга имкониятни бой бериб қўйганди — 2:3.

    Эътиборлиси, ўшанда ҳозирги Испания терма жамоасининг олти нафар ўйинчиси ҳали туғилмаган эди. Булар — Педро Порро, Ферран Торрес, Эрик Гарсия, Брайан Хил, Ереми Пино ва Гави.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, мазкур учрашувда Италия терма жамоасининг 37 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. Бу жаҳон рекорди ҳисобланади.

    Роберто Манчини жамоасининг мағлубиятсиз серияси 2018 йилдан бери давом этаётганди.

    Бундан олдинги жаҳон рекорди Бразилия ва Испанияга тегишли эди. Пентакампеонлар 1993—1996 йилларда 35 та учрашувда мағлубиятга учрамаган бўлса, 2007 йилдан 2009 йилгача Испания ҳам худди шундай натижа қайд этган.

    Гави Испания терма жамоаси тарихидаги энг ёш футболчига айланди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» ярим ҳимоячиси Гави Миллатлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган Италияга қарши ўйинда майдонга тушди. Ўйин ўтказилган куни футболчи 17 ёш-у 62 кунлик эди. Шу тариқа Гави Испания терма жамоаси тарихидаги энг ёш футболчига айланди.

    Бундан олдинги рекорд 1936 йилда дебют қилган Анхель Субета (17 ёш-у 284 кун) тегишли эди. Ушбу кўрсаткич борасида учинчи ўринда каталон клубининг яна бир ўйинчиси Ансу Фати (17 ёш-у 308 кун) бормоқда.

    07.10.2021, 22:18   Изоҳ (0)   45934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Азиз Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллаган мутахассис аслида ким ўзи? Тафсилотлар

    07.10.2021, 21:47

    Про-Лига. «Нефтчи» муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди

    07.10.2021, 18:27

    «Арал Самали» клуби молиявий муаммолар ичида қолган. Қорақалпоқ жамоаси 1 йил олдин Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Про-Лигага чиққанди

    07.10.2021, 16:19

    Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига кўплаб янги номларни жалб қилдик»

    07.10.2021, 10:40

    Испания терма жамоаси сафарда Италияни мағлуб этиб, Миллатлар Лигаси финалига чиқди, Торресдан дубль

    07.10.2021, 01:44

    Гейнрих, Шомуродов, Махсталиев. «Кичик мундиал»ларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар

    06.10.2021, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.