Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасининг 16-турида «Нефтчи» 7 октябрь, пайшанба куни «Нурафшон»ни мағлубиятга учратди.
Фарғоналиклар сафида Ойбек Қиличев дубль қайд этган бўлса, Акмал Шораҳмедов ва Марко Обрадович биттадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Мезбонларнинг ягона жавоб тўпига Санъат Шихов муаллиф бўлди.
Шу тариқа «Нефтчи» мавсум тугашига тўрт тур қолганда Суперлига йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилди. Фарғона клуби ҳисобда 40 очко мавжуд ва улар учинчи ўриндаги бухороликлардан 16 очкога илгарилаб кетди. Эслатиб ўтамиз, Про-Лигада дастлабки икки ўринни олган жамоалар Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.
«Нефтчи» уч йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистон олий дивизионига қайтди.
Про-Лига
16-тур баҳси
7 октябрь, пайшанба
Изоҳ (0)