• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Азиз Ҳайдаровнинг ўрнини эгаллаган мутахассис аслида ким ўзи? Тафсилотлар

    «Нурафшон» (собиқ «Бухоро») клуби бош директори лавозимида фаолият олиб борган Усмон Тошев ЎФАда терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: УФА

    Фото: УФА

    Усмон Тошев шу вақтга қадар Ўзбекистон терма жамоасида ёрдамчи мураббий, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган. «Дарё» қуйида мутахассиснинг фаолияти борасида батафсил маълумот беради.

    Усмон Тошев 2000 йилда «Бухоро» жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлайди ва у ерда 2008 йилга қадар фаолият олиб боради.

    2005 йилда мураббийлик бўйича PRO лицензиясини қўлга киритади. 2006 йилда қисқа муддат Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Валерий Непомняшчийнинг ёрдамчиси бўлиб ишлайди.

    2008 йилда эса Қаршининг «Насаф» жамоасини вақтинча бошқарган. Мавсум якунида жамоа чемпионатни 9-ўрин билан якунлади. 2009 йилда эса «Шўртан» жамоасида ишлаган. «Шўртан» 8-ўринни эгаллаган. 2009—2011 йиллар мобайнида Тошкентнинг «Спартак» жамоаси устози сифатида фаолият олиб боради.

    2011 йилда «Насаф»да менежер ва спорт директори вазифасига тайинланади. Ўша мавсумда «Насаф» ОФК Кубогида чемпионликни қўлга киритганди. Ўзбекистон Кубогида эса финалга қадар етиб борган қаршиликлар «Пахтакор» жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ички чемпионатда эса 53 очко жамғариб, иккинчи ўринни эгаллади. 2012 йилнинг май ойидан бошлаб ушбу жамоа бош мураббийига айланади. Тошев қўл остида жамоа 2012 йилда 4-ўрин билан якунлаган.

    2014-2015 йиллар мобайнида Афғонистоннинг «Де Маиванд Аталан» жамоасида, 2017 йилда эса «Андижон» жамоасида ишлаган.

    2018 йилда 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини қисқа муддат бошқаради ва CAFA мусобақаси чемпионига айланди. Унинг шогирдлари финалда Тожикистон U-16 терма жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

    2018 йилнинг иккинчи ярмида эса Афғонистоннинг «Туфан Ҳерируд» жамоасида иш бошлайди. Ўша йилнинг ўзида Тошев жамоаси Афғонистон Премьер Лигасида чемпионликни қўлга киритади.

    2018 йил ноябрь ойида Тожикистон олимпия терма жамоаси ва бир неча кундан сўнг Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Унинг қўл остида терма жамоа ЖЧ-2022 саралаш доирасида қатнашади ва F гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайди. Учинчи босқичга чиқиш ва Осиё Кубоги—2023 га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Тожикистон терма жамоасига 4 та гол етишмайди.

    2021 йилда шартномаси якунига етган Усмон Тошев Тожикистон терма жамоасини тарк этади. 2021 йил май ойида «Нурафшон» жамоаси бош директори лавозимига тайинланган. «Нурафшон» Про-Лига 2021 йилги мавсумида ортда қолган 16 турдан сўнг 24 очко билан 3-ўринни банд этиб турибди.

    2021 йил 7 октябрь санасидан Усмон Тошев ЎФАда иш бошлади. Ундан олдин терма жамоалар бўлимини Азиз Ҳайдаров бошқарганди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичида муваффақиятсиз иштирок этган ва Қатарда ўтказиладиган мундиалнинг ҳал қилувчи саралаш босқичидан қуруқ қолганди. Шундан кейин терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва терма жамоалар маркази раҳбари Азиз Ҳайдаров ишдан кетганди.

    07.10.2021, 21:47   Изоҳ (0)   22108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Про-Лига. «Нефтчи» муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди

    07.10.2021, 18:27

    «Арал Самали» клуби молиявий муаммолар ичида қолган. Қорақалпоқ жамоаси 1 йил олдин Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Про-Лигага чиққанди

    07.10.2021, 16:19

    Сречко Катанец: «Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига кўплаб янги номларни жалб қилдик»

    07.10.2021, 10:40

    Испания терма жамоаси сафарда Италияни мағлуб этиб, Миллатлар Лигаси финалига чиқди, Торресдан дубль

    07.10.2021, 01:44

    Гейнрих, Шомуродов, Махсталиев. «Кичик мундиал»ларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар

    06.10.2021, 22:56

    Мбаппега йилига 40 миллион евро маош таклиф қилган «Реал», АПЛнинг энг кўп маош олувчи ўйинчисига айланишни хоҳлаётган Салоҳ ва ақл тиши панд бериб қолган Каземиро...

    06.10.2021, 21:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.