• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дониёр Ғаниев иккиламчи бозордаги автомобиллар олди-сотдисидаги божларни пасайтиришни сўраб депутатлик сўрови юборди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев иккиламчи бозордан автомобиль харид қилинганда уни бошқа шахс номига нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи ва йиғимлар ставкаларининг юқорилиги кўплаб фуқаро ва сайловчиларнинг норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақида ёзди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, амалдаги «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосан автомобиль олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи транспорт воситасининг двигатель қуввати (от кучи) ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 2 баробари (ҳозирда 540 минг сўм)дан 10 баробари (2,7 миллион сўм)гача этиб белгиланган. Бундан ташқари, нотариус пуллик хизматлари учун БҲМнинг 65 фоиз миқдорида (175,5 минг сўм) қўшимча тўловлар бор.

    Шунингдек, сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун ҳам транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда йиғим белгиланган. Автотранспорт йиғимидан ташқари, фуқародан сотиб олинган автомобилга янги қайд этиш гувоҳнома («техпаспорт»)си, давлат рақам белгиси ва рўйхатдан ўтказиш хизмати учун жами 621 минг сўм қўшимча тўловлар ундирилади.

    Мисол учун, от кучи 105 бўлган ва ишлаб чиқарилган санаси 3 йилдан кўп бўлмаган Nexia автомобилини олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун 1 795 500 сўм, ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун эса 3 739 500 сўм, яъни жами 5 миллион 535 минг сўм харажат талаб қилинмоқда.

    Солиштириш учун, автомобилни тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан бегона шахсларга бериладиган ишончнома (халқ тилида «гендоверенност») учун белгиланган давлат божи БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланган. Пуллик нотариус хизматлари билан қўшиб ҳисоблаганда ҳам бундай ишончнома жами 985,5 минг сўм харажат талаб этади. Шунингдек, ишончномаларни ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

    «Натижада автомашина олди-сотдиси учун белгиланган юқори бож ва йиғимлар боис аксарият ҳолларда фуқаролар олди-сотди шартномасини расмийлаштиришни четлаб ўтиб, уни ишончнома орқали расмийлаштиришни маъқул кўрмоқда. Охирги йилларда нотариал идоралар орқали бегона шахсларга автомобилларни тасарруф этиш ва сотиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар сони кескин ошгани ҳам буни тасдиқламоқда», — дея таъкидлайди депутат.

    Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда бегона шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқи билан расмийлашган ишончномалар сони атиги 20 996 та бўлган бўлса, бу рақам 2020 йилда 18 баробарга ошиб, 376 521 тага етган. 2021 йилда (2021 йил 18 сентябрь ҳолатига) бегона шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқи билан расмийлашган ишончномалар сони 324 721 тани ташкил этган. Шунингдек, нотариал расмийлашган автомобиль олди-сотди шартномаларининг сони ҳам 2018 йилдаги 343 674 тадан 2020 йилга келиб 308 413 тага камайган.

    Ушбу ишончномаларни катта қисми аслида олди-сотди шартномаси экани инобатга олинса, бундай ҳақиқатга тўғри келмайдиган автобитимлар мулк ҳуқуқи ва фуқаролик муносабатларида салбий оқибатлар келтириб чиқармоқда.

    Биринчидан, ишончнома 3 йилдан ошмаган муддатга берилади ва хоҳлаган пайтида ишончнома берган шахс томонидан бекор қилиниши мумкин. Иккинчидан, ишончнома берган шахс вафот этса, ишончнома автоматик бекор бўлади. Учинчидан, ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда жарималар ишончнома берувчи номига келиб тушаверади ва турли низоларга сабаб бўлади.

    «Кўриниб турибдики, иккиламчи бозордан харид қилинган автотранспортни харидор номига ўтказиш учун белгиланган давлат божи ва ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш йиғим ставкаларининг қайта кўриб чиқиш зарурияти бор. Қолаверса, автомобиль олди-шартномасини расмийлаштириш харажатлари камайса, уларнинг сони ошиб, давлат бюджетига ундирилиши кўзланган тушумлар миқдори ҳам ошади», — деб ёзади Дониёр Ғаниев.

    Шундан келиб чиқиб, молия вазирига 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда автомобиль олди-шартномасини расмийлаштириш учун белгиланган тўловлар миқдорини пасайтириш имкониятини кўриб чиқишни сўраб, депутат сўрови юборилган.

    «Шунингдек, парламентда бюджет лойиҳаси муҳокамаси бошланганда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, кун тартибига олиб чиқишга ҳаракат қиламан», — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

    Мавзуга доир: 

    • «Президент Администрацияси томонидан тонировка нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган» — депутат Дониёр Ғаниев
    • «Шерматов вазиятдан фойдаланиб, пиар қилибдилар-да» — Дониёр Ғаниев давлат бюджети тасдиқланиши ҳақида

    08.10.2021, 12:09   Изоҳ (0)   24009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОТБ Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

    08.10.2021, 11:39

    Тошкентда ишқий муносабатда бўлган «севган қизи»дан пул ундириб келган йигитга жиноят иши қўзғатилди

    08.10.2021, 11:08

    Жанубий Кореяга ишлаш учун бориб, иш жойидан ноқонуний чиқиб кетган фуқаролар Ўзбекистонга депортация қилинди

    08.10.2021, 10:11

    Ўзбекистонга дам олиш кунлари совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда

    08.10.2021, 09:44

    Бухорода туман ҳокими ўз хизмат хонасини ёшларга бўшатиб берди

    08.10.2021, 09:31

    Ўзбекистонда хорижий олий таълим ташкилотлари сони сўнгги 3 йилда икки баробар ошди

    08.10.2021, 08:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.