• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Думбаси тушиб қолган эмиш

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Кичкина фелетўн

    Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман

    Гўш…

    Отингдан ўргулай гўш!.. Нега мунча ўзингни биздан азиз тутдинг? Биз сенинг қадрингга етмадикми?

    Мен ўқувчининг гўш ҳақиндаги ҳолини билмайман. Лекин ўзим гўш отини эшитсам, оғзимдин калаба-калаба сувлар келадир. Ўзини қассоб акалар қанорасида кўргандами? Кўрганда васлига етолмай юрган маъшуқангга учрашган каби ҳуш бошингдан учадир. Ихтиёрсиз ичингдан гулдурос ила: «Эй, гўш!» деган сўз ташқарига отиладир. Жонажонинг, меҳрибонинг бўлган гўшнинг икки қадоғини золим ноинсоф қассобнинг қанорасидан ажратиб олмоқчи бўлуб, қаҳрамононасига жекириб: «Гўшнинг қадоғи қанча?» Бадбахт қассоб овозини бузмай: «Гўшнинг қадоғи ўттуз олти сўм, мулла ака!» (Ул мулла ака!) Ўттуз олти сўм! Эшитгач даминг ичингга тушиб кетадир. Бир сўз қайтармай мазлумона гўшга термула-термула ўз йўлингга жўнайсан. Дўстинг бўлган гўш маъюсона бир равишда орқангдан қараб қолур. Мана лофчига ёзмоққа ҳафасли бўлган ёшларга материал! Рамазон ийдидан бери жонвор гўшнинг иштиёқида оҳ-воҳ ила кун кечириб, Озиқ шўъбасининг марҳаматига интизорликда келмоқда эдим. Тўғрисини айтмоқға мажбурдирманки, бу орада бутун кечалар гўш иштиёқида ухлай олмадим. Кўз илинганда кўрилган тушка ҳам гўшдан бошқа нимарса кирмайди.

    Қоқ ўттуз биринчи кун деганда халқ тилида: «Эртага Озиқ комитети гўш берар эмиш», деган хабарлар юрий бошлаб, юрагим азбаройи хурсандликдан торс ёрилаёзди. Бу хабар ҳалидан ҳали тўғрилигиға чиқиб, дилим урмоққа бошлади. Бутун сабр-у қарорим қўлдан кетди… Уй ичимизни энди суриштиришмай ҳам, етти яшардан тортиб то етмиш яшаргача гўш хурсандлигига чидай олмай рақсга (тансага) келган эди. Шу кун маҳалла комитетидан гўш варақасини олганимни ўзим ҳам сезмай қолдим. Эртаги гўш шодлиги ила бу кун кечаси бутун уй ичимизда уйқу ўрнига эртага оладирган гўшнинг қай ҳолда томоқ қилмоқ маслаҳати эди: Ойимга монти дуруст эмиш, янгамга сомса яхши эмиш, ҳаммадан ҳам акамники қизиқ, эртага қориндан бошқасини еса ўзини ўзи шаҳид қилар эмиш, буни ҳам қўйинг, дадамга бир сих бўлса ҳам кабоб тузук эмиш, энди мени ҳам тилагимни эшитинг: менга ҳаммаси бўлса ҳам ноз қиладирган ўрним йўқ…

    Эрта бирлан уй ичидан фотиҳани олиб, ё ху ё ман хуни тилимга жо қилиб, қўлда каттакон халта ила… нчи қассоблик дўкони қайдасан, деб йўлга равона бўлдик. Уйдагилар нуқул гўшнинг калта биқинини, мойнинг эса нуқул думбасини олмоқға таъкидлаб, дуолашдилар.

    Энди йўлда гўшнинг бериладиган миқдори ҳақинда ривоятлар кўб. Биров жон бошига икки қадоқ деса, биров бир қадоқ, дейди. Икки қадоқ деганнинг оғзидан ўпкинг, бир қадоқликни бўғгинг келадир. Ёғ хусусинда ривоятлар уч хил: биров жонга бир қадоқ, иккинчиси чорак қадоқ, тағи бир шайтонроғи: «Ёғ оламан деб овора бўлманглар, комитет қўйлари даладан келишда думбасини йўлда тушуриб қўйибдир», деди. Менга қолса думбаси ўғирланган бўлсун! Ишқилиб гўши ёғлироқ бўлса бўлгани.

    Мана! Йигирма… нчи дўконнинг олдиға етдим. Одамлар ўттуз қулоч деб, ўттуз биринчи қулочнинг бошламасига биз турдик. Лекин ҳали гўш келгани йўқ эмиш. Думга турган чоғимда соат ўн бирлар чамаси эди. Офтоб пешонадан урадир. Биз қоврилиб, пешонадаги терни суриб турамиз. Орадан бир соат ўтди, гўш йўқ. Биз комитетдан койишиб, тағи бир соат турдик. Лекин ҳамон гўш йўқ. Узоқдан бир ароба кўриниб қолса ана, ана, шу гўш, деб ҳовриқишиб, бир биримизни илгариға қараб итаришиб сиқамиз. Ичимиздан аллаким «дод, сиқилдим», деб юборса тағи орқага қайтиб орани бўшатамиз. Орадан тағи ярим соат вақт ўтиб кетди. Лекин ҳамиша йўқ, йўқ, йўқ. Офтобнинг иссиғи қувватланиб, қоб-қора терга тушиб кетдик. Ҳолдан тойганлар: «Гўш, ёғ емаган ўлибтими?..» деб раддан чиқиб кета бошладилар. Оз фурсатни ичида ўттуз қулочлик думда менга ўхшаш ўлуги бир пуллардан беш олти киши қолдик. Орадан тағи бир соат вақт ўтгач, кундуз соат иккиларда узоқдан гўшлик ароба кўриниб қолди. Табиий, бу аробадаги гўш бизим учун эди. Узоқ-узоқ «ух» тортишиб қўйдик. Ароба дўконнинг олдига тўхтагач, на кўз ила кўрайлик, бир ароба қиб-қизил ўпкага ўхшаш гўш — йигирма мартаба ағдариш-тўнтариш қилганда чигитдак мой топиш мумкин эмас. Бунинг устига устоб териси сўюлиб олинган бўлганидан гўш устига чанг-тупроқ ўлтуруб алланичкаланган.

    Гўшка қўйган муҳаббатимнинг ўрнини ҳозир бир нафрат олди, кўнгил ағдарилиб қайт қилаёздим. Мана сенга гўш! Бечора қўйнинг гавдасига хитобан: «Эй, бечора қўй, сен нима гуноҳ қилдингки, сени бу ҳолга тушуриб оздирдилар», дедим. Ихтиёрсиз қўйларга раҳмим келиб, кўзим ёшланди. Биз қўйнинг думбаси иккинчи аробададир, деб ўйлаб ўлтурган эдик. Лекин ичимиздан кимдир биров: «Мой қани?» деб қассобдан сўради:

    — Мойи йўқ! — деди қассоб. Мен ихтиёрсиз хахолаб кулиб юбордим. Эрталабки шайтоннинг «Комитет қўйининг думбаси тушиб қолган», сўзи эсимга тушган эди:

    — Ҳа, бадбахт, рост гапирган экансан, — деб қўйдим. Гўш жонбошига ярим қадоқ эмиш.

    Тўрт қадоқ шақир-шуқир сўнгакни уйга кўтариб келганимда уйдагиларни ҳам тарбузи қўлтуғидан тушкан эди.

    Жулқунбой«Иштирокиюнь» 1919 йил 11 август, 154-сон

    «Иштирокиюнь» («Коммунист») — 1918 йил 20 июндан бошлаб «Улуғ Туркистон» газетаси шу ном билан Тошкентда чиқа бошлаган. Туркистон Миллий ишлар комиссарлигининг нашр афкори. Газетага Кабир Бакир, Назир Тўрақулов, Аҳмад Донской, Ханафий Бурнишев, Мирмуҳсинлар муҳаррирлик қилган. Газета ходимларининг кўпи татарлар бўлгани учун татарча сўзлар ҳам ишлатилган.

    Мавзуга доир:

    • Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
    • Чўлпон: Истиқбол учун кураш
    • Фитрат: Мусулмонлар, ғофил қолманг!
    • Абдулла Қодирий: Маслаку мақсаддан шаммаи изҳор
    • Чўлпон: Руҳимиз ўлмасун
    • Фитрат: Жоҳилона таассубға мисол

    07.10.2021, 23:58   Изоҳ (0)   84844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» қўлига тушган гиёҳвандлар, юлдузига эга чиққан Жеймс Бонд, нефть билан қопланган пляж. 7 октябрь суратлари

    07.10.2021, 23:56

    «Бюрократия учун миллат, миллий маданият, тил ва шахс деган тушунчаларнинг қиймати йўқ»

    07.10.2021, 23:48

    Наманганда ўзаро тўқнашган «Москвич» ва Nexia орасида қолиб кетган 11 ёшли қиз вафот этди

    07.10.2021, 23:45

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари эълон қилинди

    07.10.2021, 23:29

    Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бола даволанаётгани маълум қилинди

    07.10.2021, 23:13

    Қашқадарёда пиёда ўлимига сабабчи бўлган Nexia ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинди

    07.10.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.