• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бюрократия учун миллат, миллий маданият, тил ва шахс деган тушунчаларнинг қиймати йўқ»

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    «Ёшлик» журналининг 1989 йилдаги сонларида зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, таржимонлар билан суҳбатлар чоп этилади. Ушбу суҳбатларда маърифат, маданият, эрк, юрт мустақиллиги каби мавзулар қаторида ўзбек тили ва уни давлат тилига айлантиришдек муҳим масалалар хусусида ҳам фикр юритилади. Орадан 30 йилдан кўпроқ вақт ўтса-да, берилган саволга жавоблар ҳамон аҳамиятини йўқотган эмас. Қуйида журналнинг 1989 йил 4–5-сонларида эълон қилинган Жамол Камол ва Пиримқул Қодировнинг тил хусусидаги мулоҳазаларини келтирамиз.

    «Ёшлик» журнали: Кейинги пайтда тил ва халқимиз тарихи муаммолари кун тартибига кескинроқ қилиб қўйилмоқда. Бу албатта бежиз эмас. Йиллар давомида бу муаммолардан кўз юмиб келдик. Камчиликларимизни хаспўшладик. Ана шу лоқайдлик ҳам маданий савиямизга бир кўзгу эмасми?

    Жамол Камол: Тўғри. Тил — халқнинг номуси, тарих — унинг қомуси, деб бекорга айтишмаган. Узоқ йиллар давомида ҳамма халқлар қўшилиб, битта халққа айланади, барча тиллар бирикиб, битта умумий тил пайдо бўлади, деган сохта доктрина ҳукм сурди. Ҳолбуки, дунёнинг чексизлиги — унинг чексиз ранг-баранглигидадир. Ранг-баранглик — ҳаёт аломати, якранглик — завол белгиси. Табиат қонунларига зид бориб, ҳаммамизни бир қолипга тиқиштирмоқчи бўлишди. Нега? Чунки бюрократия учун миллат, миллий маданият, тил ва шахс деган тушунчаларнинг қиймати йўқ. Унинг учун буйруққа шай бўлиб турган миллион-миллион омма ва ўша омма устидан ҳукмронлик қилиш гашти бор… Шундоқ экан, ҳамманинг қўшилиб-қоришиб кетгани яхши — ҳукм юритиш осонроқ бўлади…

    Машъум сталинизм ҳукмронлиги йилларида барча халқлар жабр-у жафо чекди. Бундан заҳматкаш ўзбек халқи ҳам бенасиб қолмади. Биз бир минг уч юз йиллик алифбомиздан айрилдик (Уни сизники эмас, арабники дейишди. Мантиқни қаранг: бизга ўн уч аср хизмат қилди-ю, бизники бўлмай, фақат арабники бўладими?) Боболаримиз қўли билан битилган минглаб, ўнг минглаб китобларимиз оловга отилди, ерга кўмилди. Юзлаб тарихий обидаларимиз бузиб ташланди. Буюк тарих, қадимий маданият яратган халқни тўқсон саккиз фоиз бесавод эди, деб эълон қилишди. Агар шу гап рост бўлса, шаҳарларимиздаги юзлаб мадрасаларда кимлар ўқиган? Биргина Шарқшунослик институтида сақланаётган юз мингга яқин қўлёзма ва китобларни кимлар ёзиб, кимлар мутолаа этган? Лекин биз уялмасдан, ашула қилиб айтиб юравердик:

    Ким эдик тарихда бизлар — номи йўқ, қашшоқ, гадо…

    Ҳа-да, номи йўқ, қашшоқ, гадода тарих ва маданият не қилсин!.. Бизга шундай деб уқтирилди ва шунга ишонтирмоқчи бўлишди, эътироз этганларнинг ҳолига маймунлар йиғлади. Юртимизнинг севимли ёзувчи ва шоирлари, атоқли давлат ва жамоат арбоблари қамалди, отилди, сургунга ҳайдалди. Турғунлик йиллари сиёсати бу жароҳатларни даволамади, баттар чуқурлаштирди. Ана шу маҳрумиятлар орасида халқимизнинг юрагига тош бўлиб чўккан нарса — тилимизнинг доимий камситилиши бўлди. Юқорида айтилган сохта доктрина таъсири остида ўзбек тилининг ҳаракат доираси чеклаб қўйилди, ҳукумат идоралари, бошқарув органларидан сиқиб чиқарилди, мактабларда ўзбек тили дарс соатлари кескин қисқартирилди, олий ўқув юртларида, филология факультетларини ҳисобга олмаганда, назардан четда қолдирилди. Тилга эътибор — элга эътибор, дейди халқимиз. Тил камситилган жойда тарих ҳам таҳқирланади, дейди Карл Маркс.

    Одамзод ўз умри давомида касб этган, инсон ҳуқуқлари декларацияси томонидан қайд қилиниб, жаҳон халқлари томонидан эътироф этилган умумбашарий ҳуқуқлар, қадриятлар бор. Улардан энг муҳими — дунёдаги ҳар бир халқнинг ўз ерига суверенлиги, ҳар бир тилнинг ўз тарихий территориясида эътибор ва нуфузга моликлиги, қонунийлиги ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқлар СССР Конституциясида ҳам қисман акс этган. Шунга кўра, Арманистонда — арман тилининг, Грузияда — грузин тилининг, Озарбойжонда — озарбойжон тилининг, Эстонияда — эстон тилининг, Латвияда — латиш, Литвада — литва тилининг давлат тили, деб эълон этилиши мутлақо табиий ва қонунийдир. Биз буни чин юракдан олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз., Шунингдек, Россияда — рус тили, Украинада — украин, Белоруссияда — белорус ва бошқа республикаларда ҳам миллий тилларнинг давлат тили деб эълон этилишига астойдил тарафдормиз. Зеро, тенг ҳуқуқли республикалар иттифоқи аввало тенг ҳуқуқли тиллар статусига суянмоғи даркор. Шундагина ҳақиқий интернационализм, миллий сиёсат принциплари сўзда эмас, амалда қарор топади, адолат тантана қилади. Мен ана шу нуқтаи назардан ўзбек тилининг Ўзбекистон ССРнинг давлат тили, деб эълон этилишини мутлақо зарур, деб ҳисоблайман. Бу тарихий адолатнинг тикланиши, республикада қайта қуришнинг жиддий ғалабаси ўлароқ, жамиятнинг обрўсига обрў қўшган бўлур эди.

    Ўзбекистонда ўзбек тилининг давлат тили деб эълон этилиши рус тилининг нуфузини пасайтирмайди. Рус тили Грузия, Арманистон, Молдавия, Озарбойжон, Латвия, Литва, Эстонияда бўлгани каби бизда ҳам миллатлараро тил бўлиб қолаверади. Баъзилар рус тилининг ҳам Ўзбекистон ССРнинг давлат тили деб эълон этилишини таклиф қилмоқдалар. Бу чуқур ўйланмаган, бир ёқлама фикр. Бутун дунё бизни кузатиб турибди. Ҳали Россиянинг ўзида давлат тили деб эълон этилмаган рус тили Ўзбекистонда давлат тили деб эълон этилса, устимиздан кулишмайдими? Кейин, мазкур масалада аллақачон қарор қабул қилиб бўлган арманлар, грузинлар, озарбойжонлар, молдаванлар, латишлар, литваликлар, эстонларни анойи санаб, ўзимизни оқил ҳисоблашимиз инсофдан эмас.

    Республикамизда яшаётган ҳалол ва оқкўнгил, маданий савияси юксак рус кишилари буни тушунади ва қўллаб-қувватлайди, деб умид қиламан. Бир халқ иккинчи халқни камситар экан, бу билан аввало ўз қадр-қимматини ерга уришини улар яхши билишади. Мақсадимиз — тенглик ва бирлик. Тенглик бўлмаган жойда бирлик бўлмайди, бирлик бўлмаган жойда инсонлар ҳам, халқлар ҳам бахтли бўлолмайдилар, бахтсизлик ва фалокат рўй беради. Тилни яратган табиат, халқни яратган холиқ уларни тенг қилиб яратган. Ана шу олий ҳақиқатга бўйсунайлик. Ҳар бир тил ўз ери, ўз қўрғонида мағрур жарангласин.

    Суҳбатни Н. Муҳаммадиев олиб борди.«Ёшлик»  журнали, 1989 йил, 4-сон

    Пиримқул Қодиров (чапда) ва Жамол Камол.

    Пиримқул Қодиров (чапда) ва Жамол Камол.
    Фото: «Ёшлик» журнали 1989 йил 4–5-сонлар

    «Ёшлик» журнали: Она тилимиз, унга давлат тили мавқеи берилиши лозимлиги ҳақидаги даъватларга қандай қарайсиз?

    Пиримқул Қодиров: Адабиётнинг асосий қуроли — тил. Шунинг учун ҳам тил ҳамиша бизнинг диққат марказимизда. Айниқса, турғунлик даврида — 60—70 йилларда тилимизга эътибор сусайди, шунда мен бир неча илмий ишлар қилган эдим: «Тил ва дил», «Халқ тили ва реализм» деган китобларим ўша пайтда чиққан. Халқ бошидан кечирган тарихий ҳодисалар тилда жамланиб боради. Шунинг учун ҳар бир халқнинг она тили ватанининг маънавий тимсоли ҳисобланади. Демак, тилидан айрилган халқ маънавий Ватанидан жудо бўлади.

    Ёшларнинг тилга эътибори, тилимиз истиқболи учун қайғуриши эзгу иш. Ёшларимиз тилига, халқига меҳр билан қарашар экан, ён-атрофимиздаги бошқа халқлар, уларнинг тилига ҳам ҳурмат, меҳр билан қараш кераклигини баъзан унутиб қўядилар. Рус тили — қардошлигимиз тили. Она тилимиз биз учун биринчи тил бўлса, рус тили иккинчи тил бўлиши керак.

    Мен тилда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам тенг ҳуқуқлилик тарафдориман. Дейлик, пахтакорларимиз мамлакат олдидаги бурчларини ҳалол адо этиб, СССРнинг пахта мустақиллигини муттасил таъмин этиб келмоқдалар. Лекин пахтакорлар учун бошқа регионлардан етказиб берилиши керак бўлган гўшт маҳсулотлари сўнгги йилларда жуда камайиб кетди. Агар тенгҳуқуқлилик принципига астойдил риоя қиладиган бўлсак, бизнинг пахтакорларимиз гўшт ва бошқа маҳсулотлар бўйича шартномани бажармаётган марказий агросаноат идораларига, СССР енгил саноат министрлигига пахтани камроқ бериши, масалан, уни миллион тоннага камайтириб, ўрнига бир неча миллион тонна сердаромад озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришлари ва шу тарзда озиқ-овқат таъминотини иттифоқдаги ўртача даражага етказиб олишлари мумкин эди. Бизда озиқ-овқат таъминоти иттифоқ даражасидан икки баробар паст эканини олимлар рақамлар билан исбот этмоқдалар. Пахтанинг меҳнати эса оғир. Парвариш яхши бўлмагандан сўнг оғир меҳнат соғлиқни емиради. Кичикликдан дуруст парвариш кўрмаган қизлар вояга етганда кўпинча соғлом фарзанд кўрмайди, айрим йигитларимиз армия хизматига ярамайдиган бўлиб ўсади. Оналар камқонлилиги, болалар ўлими…

    Иқтисодий нотекислик одамлар тақдирига мана шундай салбий таъсир кўрсатаётган пайтда айрим марказий министрликлар ўз маҳкамаларининг манфаатларини «умумхалқ манфаатлари» деб лоф урадилар.

    СССР Ёзувчилар союзининг бултур Москвада бўлиб ўтган ва миллий муносабатларни такомиллаштиришга бағишланган пленуми иттифоқдош республикалар она тилларига давлат мақоми берилишини қўллаб-қувватлаб чиққан эди. Худди шундай таклиф ва тавсия тилшунос олимларнинг Тошкентда бўлиб ўтган бутуниттифоқ кенгашида ҳам қабул қилинди.

    Келажакда республикаларнинг хўжалик ҳисобига ўтиши, ўзини ўзи бошқариши ва даромадига қараб ҳақ олиши — суверен ҳуқуқларни экономика ва социал соҳаларда амалга ошириш учун зарур. Она тилимизга давлат мақоми берилиши эса халқимиз суверен ҲУҚУҚларининг маънавият ва маданият бобида амалга ошиши учун керак.

    Суҳбатни Шокир Содиқ олиб борди.«Ёшлик» журнали, 1989 йил, 5-сон

    Мавзуга доир:

    • Тарқоқ дард
    • Элимиз дард-у қувончи — тилимиз
    • Шароит талаби. Тил ҳақида мулоҳазалар
    • Она тилисиз халқ чироғи ўчган халқ
    • Тил ва эл ули ёхуд қақраган тилга тириклик суви
    • Тил мавқеи — эл мавқеи

    07.10.2021, 23:48   Изоҳ (0)   19776
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ўзаро тўқнашган «Москвич» ва Nexia орасида қолиб кетган 11 ёшли қиз вафот этди

    07.10.2021, 23:45

    Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари эълон қилинди

    07.10.2021, 23:29

    Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида қанча бола даволанаётгани маълум қилинди

    07.10.2021, 23:13

    Қашқадарёда пиёда ўлимига сабабчи бўлган Nexia ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинди

    07.10.2021, 22:58

    Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси учун уч миллиард сўм ажратилди

    07.10.2021, 22:44

    Ўзбекистонда 2020 йил қанча телефон ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

    07.10.2021, 21:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда якшанба куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғади?

    Ўзбекистон | 10 май, 17:10

    Совет космик кемаси “Космос-482” Ҳинд океанига қулаб тушди

    Дунё | 10 май, 16:45

    “Юртимизда ҳақиқий истеъдодлар кўп, уларга имконият ва йўл кўрсатадиган устозлар керак” — Саида Мирзиёева

    Ўзбекистон | 10 май, 16:18

    “Ўтган йили 326 млрд сўмлик шартномалар тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган”—Меҳриддин Абдуллаев

    Ўзбекистон | 10 май, 16:15

    “Шрек-5” мультфильмининг сюжетини ошкор қилди — воқеалар реал ҳаётда юз беради

    Маданият | 10 май, 15:50

    “Агар АҚШ Россияга ҳужум қилса, ёрдамчи қўшин юборамиз” — Ким Чен Ин

    Дунё | 10 май, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.