Тошкент вилояти ҳокими вилоят Ички ишлар бошқармасига уч миллиард сўм ажратишга қарор қилди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИБ профилактика инспекторлари ва патруль-пост хизмати ходимлари жамоат тартибини ўз вақтида сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш учун маблағ оладилар.
Қайд этилишича, маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилади. Қарор ҳоким томонидан қабул қилинган.
Бундан аввал Наманганда фуқаронинг ИИБ ходимлари томонидан ноҳақ олиб кетилгани айтилган хабар юзасидан расмий маълумот берилгани ҳамда Қаршида содир бўлган ЙТҲда 24 ёшли ИИБ ходими вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)