• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда бензин нархи бозор иқтисодиёти тамойиллари ҳамда жаҳон котировкаларига боғланган» — Энергетика вазирлиги

    Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда 1 литр Аи-91 бензини нархи 8100 сўмга чиққани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётганига муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан Ўзбекистонда автомобиль бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган ва ушбу маҳсулотларни нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилиши белгиланган. Жумладан:

    • 2017 йил 15 ноябрдан бошлаб Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркали;
    • 2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 маркали;
    • 2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали.
    Мазкур автобензин нархларини ҳукумат қарорлари билан белгилаш амалиётидан воз кечилган. Натижада соғлом рақобат муҳити шаклланган ва истеъмолчиларга мақбул нархларда сифатли маҳсулотлар етказиб бериш йўлга қўйилган.

    Республикада Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан ташқари биржа савдоларида 10 дан ортиқ сотувчилар автобензин маҳсулотини таклиф этмоқда. Ҳозирда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) маҳаллий нефть маҳсулотлари билан бир қаторда импорт қилинаётган автобензинларнинг ички бозорда реализацияси тобора ортиб бормоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автобензиннинг асосий қисми, яъни 78 фоизидан ортиғи Аи-80 маркали автобензини ҳисобланади.

    «Аҳоли қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, жаҳонда нефтнинг котировкаси 15-20 фоизга ошишига қарамасдан ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖ Аи-80 автобензиннинг нархини маҳсулотни ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенсия) қилиш ҳисобига бир маромда ушлаб турилмоқда», — дейилади хабарда.

    Таҳлиларга кўра, бугунги кунда Brent маркали нефтнинг жаҳон биржаларидаги котировка нархлари ошиб, 1 баррели учун 80-81 АҚШ долларни ташкил этган бир вақтда, АЁҚШ ларда 1 литр асосий ишлаб чиқариладиган Аи-80 автобензини 5 800–6 100 сўм чакана нархларда сотилмоқда.

    Маълумот учун, 1 баррель 80 АҚШ доллар бўлганда, 1 литр юқори октанли (91-95) автобензини ўртача 8 900 сўмни ташкил қилади.

    «Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бозор тамойилларига ўтиш юзасидан қабул қилинган қатор қарорлар ўз самарасини кўрсатмоқда ҳамда республикада автобензин тақчиллиги муаммоси ҳал этилишига ва ички бозорни тайёр нефть маҳсулотлари билан таъминлашга эришилмоқда», — дея таъкидланади хабарда.

    Шу билан бирга, Аи-91, Аи-92, Аи-95 маркали автобензинларнинг асосий ҳажми импорт хом ашёсидан ишлаб чиқарилади ёки тайёр ҳолда бозор конюнктурасидан келиб чиқиб жаҳон котировкаларига боғланган ҳолда импорт қилинади. Шунинг ҳисобига ушбу маркали автобензинларнинг нархи бозор иқтисодиёти тамойиллари ҳамда жаҳон котировкаларига боғланган ҳолда эркин шакллантирилади.

    Скриншот: Энергетика вазирлиги

    Скриншот: Энергетика вазирлиги

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, Ўзбекистонда бензин нархи ошишда давом этади. «Чунки бунга сабаблар жуда кўп. Гап фақат нефть нархининг ошиб бораётганидагина эмас», — дейди у ва бунинг сабабларини келтириб ўтган.

    Биринчи сабаб — импортга, демакки курс ўзгаришларига ҳам боғлиқ. Расмий статистикага кўра, 2021 йилнинг 8 ойи давомида 281,6 миллион литр бензин импорт қилинган. Мамлакатда эса 729,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган, литрга ўтказилган бу 984,7 миллион литр атрофида бўлади. Бошқача айтганда, истеъмолдаги бензиннинг 22 фоиздан зиёди импорт. Юқори октанли бензин (92 ва ундан юқори) импорти улуши бундан ҳам юқори. Айни вақтда Ўзбекистондаги бензиннинг ҳам асосий қисми импорт нефть ҳисобига ишлаб чиқарилади (8 ойда 612,8 миллион долларлик нефть маҳсулотлари импорт қилинган, таркиби очиқланмаган).

    Иккинчи ва энг асосий сабаб — рақобат муҳитининг йўқлиги. Бензиннинг энг асосий импортчиси ҳам, ягона ишлаб чиқарувчиси ҳам, улгуржи ва чакана сотувчиси ҳам монополист «Ўзбекнефтегаз» ҳисобланади. Яъни барча занжирларда компаниянинг монопол мавқеи сақланиб қолган. Очиқ бензин бозори ва «Ўзбекнефтегаз»дан бўлак бошқа жиддий мустақил ўйинчи ҳалигача пайдо бўлгани йўқ. Шунинг учун жаҳон бозорида нефть нархи ошса, «Ўзбекнефтегаз» бундан ортиқ даражада нарх ошириш билан жавоб беради, агар нефть нархи тушса, ё нарх камроқ пасаяди ёки умуман пасаймайди.

    Учинчи сабаб — бу солиқчилик. Бензин истеъмолчиларга етиб боргунча турли кўринишларда энг кўп солиқ қўшиладиган товар. Чунки қоида тариқасида бензин нархи эластиклиги унча юқори эмас. Бензин нархи ошиши пропорсионал тарзда истеъмолни камайтирмайди.

    Telegram’даги «Kurbanoff.net» канали муаллифи эса модомики бензин нархи ошиши нефть нархи ошиши билан боғлиқ экан, унда нефть нархи тушишини кутишдан бошқа умид йўқлигига ишора қилган.

    Аввалроқ Ўзбекистонда бензин импорт қилиш 3,2 баробарга ошгани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакатга 2021 йилнинг январь—август ойларида қиймати 100 миллон долларга тенг бўлган 281,6 миллион литр автомобиль бензини импорт қилинган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда биринчи марта Аи-98 маркали бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
    • Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошди

    06.10.2021, 12:47   Изоҳ (0)   21500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнободдаги «Баркамол авлод» болалар мактабига директор этиб тайинланди

    06.10.2021, 12:09

    Шаҳрисабздаги мактаб ўқувчиларига жисмоний тарбия дарси поли чириб кетган спортзалда ўтилди

    06.10.2021, 11:28

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 7 октябрь куни ёмғир ёғади

    06.10.2021, 10:59

    Ўзбекистон ва Туркманистон электр энергия етказиб бериш бўйича қўшимча келишувни имзолади

    06.10.2021, 10:33

    Наманганда Damas пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

    06.10.2021, 08:39

    Сирдарёда ҳайдовчиси ухлаб қолган Matiz темир тўсиққа урилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди

    06.10.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.