• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кимё бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    Кимё бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти германиялик Бенжамин Лист ва америкалик Дэвид Макмилланга «ассиметрик органокатализни ривожлантиргани учун» берилади. Ғолибларни эълон қилиш маросимини трансляция қилувчи Нобель қўмитаси веб-сайтида олимларнинг тадқиқотлари ҳақидаги пресс-релиз ҳам чоп этилган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    10 миллион швед кронаси (1,14 миллион доллардан ортиқ) миқдоридаги мукофот икки лауреат ўртасида тенг тақсимланади.

    Катализаторларнинг фақат иккита тури бор деб ҳисобланарди: металлар ва ферментлар. Лист ва Макмиллан бир-биридан мустақил равишда молекулаларни яратишнинг янги усулини — кичик органик молекулаларга асосланган ассиметрик органокатализни ишлаб чиқди. Нобель қўмитаси пресс-релизида айтилишича, у янги фармацевтика маҳсулотларини тадқиқ қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, бундан ташқари, кимёнинг янада барқарор бўлишига ёрдам беради.

    «Органокатализ ақл бовар қилмас даражада тез ривожланмоқда. Бундай реакциялар ёрдамида тадқиқотчилар энди янги фармацевтика воситаларидан тортиб қуёш панелларида нурни юта оладиган молекулаларга қадар ҳамма нарсани янада самарали тарзда яратиши мумкин», — дейилади хабарда.

    Лист 1968 йилда Германиянинг Франкфурт Майн шаҳрида туғилган ва докторлик даражасини 1997- йилда Франкфуртдаги Гёте университетида олган. Ҳозирда у Германиянинг Мюлхайм-на-Рур шаҳридаги Макс Планк номли илмий тадқиқотлар жамияти тадқиқот институтларидан бирининг раҳбари.

    Макмиллан 1968 йилда Шотландиянинг Беллзхилл шаҳрида туғилган. Кейинчалик у АҚШга кўчиб ўтган. 1996 йилда Ирвайн шаҳридаги Калифорния университетида докторлик диссертациясини олган. Ҳозир у Принстон университети профессори.

    2020 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти геномни таҳрирлаш усулларини ишлаб чиққани учун Эммануэль Шарпанте ва Женнифер Дуднега топширилганди.

    4 октябрь куни Стокгольмда Нобель ҳафталиги бошланди. Биринчи бўлиб анъанавий тарзда тиббиёт ва физиология бўйича мукофот лауреатлари эълон қилинди. Бу йил ушбу йўналишда мукофот АҚШда фаолият олиб борадиган олимлар — Дэвид Жулиус ҳамда Ардем Патапутянга ҳарорат ва сенсорли рецепторлар устидан тадқиқотлар учун берилди.

    5 октябрь куни физика бўйича Нобель мукофотига уч нафар олим сазовор бўлди. Мукофотнинг бир қисми америкалик иқлимшунос Сюкуро Манабе ва германиялик олим Клаус Хасселманга Ер иқлимини физик моделлаштириш ва глобал исишнинг ишончли таҳлили учун, иккинчи қисми эса италиялик физик Жоржо Паризига атомлардан сайёраларгача бўлган физик тизимларда тартиб ва ​​тебранишларнинг ўзаро таъсирини кашф қилгани учун берилади.

    Мукофотни топшириш маросими 10 декабрда, Алфред Нобель вафот этган кунда бўлиб ўтади. Одатда Нобель мукофоти совриндорларини Швеция қироли Стокгольмда шахсан табрикларди (Ослода тақдирланадиган Тинчлик мукофоти совриндорлари бундан мустасно). Бироқ коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилда худди ўтган йилги каби тантанали маросим ва зиёфат бўлмайди. Ғолиблар онлайн тарзда тақдирланади.

    06.10.2021, 16:57   Изоҳ (0)   19567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Агар Эрон дипломатия орқали ядровий битимга қайтмаса, АҚШ бошқа чораларни қўллайди — Оқ уй

    06.10.2021, 15:24

    Трампнинг рафиқаси ва қизи Оқ уйда қандай лақаб билан аталгани маълум бўлди

    06.10.2021, 14:26

    ОАВ: Си Цзиньпин Римда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этмайди

    06.10.2021, 14:11

    Британия дипломатлари Кобулда «Толибон» билан музокара ўтказди

    06.10.2021, 13:39

    Трамп 25 йил ичида илк бор Forbes’нинг энг бой америкаликлар рўйхатига киритилмади

    06.10.2021, 10:18

    Зеленский, Алиев ва Назарбоевнинг сирли рафиқасининг «Пандора архиви»даги офшор схемаларга алоқадорлиги аниқланди. Сербия вазири квартиралар бўйича далил топган жу...

    06.10.2021, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.