• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Зеленский, Алиев ва Назарбоевнинг сирли рафиқасининг «Пандора архиви»даги офшор схемаларга алоқадорлиги аниқланди. Сербия вазири квартиралар бўйича далил топган журналистларга ўша уйларни совға қилишни ваъда берганди. Исбот топилди

    2021 йил 3 октябрь куни Суриштирувчи журналистлар халқаро консорциуми «Пандора архиви»ни (The Pandora Papers) эълон қилди. Бу 117 та мамлакатда 150 дан зиёд ОАВда фаолият олиб бораётган 600 нафардан кўп журналистнинг суриштирувлари натижаси. Тўпламга 14 та офшор регистраторларининг ички архиви киритилган. «Пандора архиви»дан жами 12 миллион ҳужжат ўрин олган. Офшор схемаларга дунё сиёсатчилари, кўплаб амалдорлар ва шоу-бизнес юлдузларининг алоқаси борлиги аниқланган. Meduza улар ҳақида нималар оммага ошкор бўлгани ҳақида маълумотларни келтирган.

    Мавзуга доир: «Пандора архиви» эълон қилинди. Унда дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган. Асосий маълумотлар

    Владимир Зеленский

    Владимир Зеленский
    Фото: AFP

    Владимир Зеленский

    Тахминларга кўра 2012 йилда келажакда Украина президенти бўлишни мақсад қилган комик, «Квартал 95» студиясидаги ҳамкорлари билан офшор фирмалар тармоғини ташкил қилган. Уларнинг айтишига кўра бу ишлар маблағларни ҳукумат ва жиноий гуруҳлардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган. Тармоқни айни вақтда Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Баканов бошқарган бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилган компаниялар орқали Зеленскийнинг ҳамкорлари Лондондан бир нечта квартира харид қилган. Бошқа томондан олиб қараганда архивдаги ҳужжатларда «Квартал»га алоқадор офшорлар орқали Зеленский президентликка сайланишидан аввал олигарх Игорь Коломойскийдан 40 миллион АҚШ доллари олингани бўйича айбловларни тасдиқлайдиган далиллар топилмаган. Айбловлардаги фирмалар ҳақиқатан ҳам Зеленскийга тегишли бўлган, аммо ушбу фирмаларнинг ҳисоб рақамларида Коломойскийдан ўғирланган пуллар топилмаган. Зеленский президентликка сайланишидан маълум вақт аввал Британиянинг Виргинаия оролларида рўйхатдан ўтган Maltex Multicapital Corp. асосий фирмасидаги оилавий улушни ўзининг «Квартал»даги кўп йиллик ҳамкори Сергей Шефирга ўтказган. Шефир бугунги кунда расман президентнинг биринчи ёрдамчиси лавозимида ишламоқда. Ҳужжатларда қайд этилган маълумотларга кўра фирма ҳанузгача президентнинг рафиқаси эгалик қиладиган компанияга дивиденд тўламоқда. Зеленский тўлдирган декларацияларнинг ҳеч бирида Maltex’га эгалик қилганини қайд этмаган.

    Илҳом Алиев

    Илҳом Алиев

    Илҳом Алиев
    Фото: Scanpix

    Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг оиласи архивда келтирилган Британия Виргиниясида рўйхатдан ўтказилган 84 та компанияга алоқадор. Компаниялар Лондоннинг энг серҳашам жойларидан кўчмас мулк сотиб олиш билан шуғилланган. Сотиб олинган мулкнинг умумий қиймати 700 миллион долларга етган. 2015 йилда нефть нархи қулай бошлагач, Алиевлар ҳам кўчмас мулклардан аста-секин қутулишга ўтди, лекин шунда ҳам 191 миллион долларлик кўчмас мулкни ўз ихтиёрларида сақлаб қолишди. Алиев оиласининг активлари у президентлик курсисига ўтирган дастлабки йиллардаёқ унинг фарзандларига ўтган ва уларни туғилган заҳоти миллионерга айлантирган. Илҳом Алиевнинг ўғли Гейдар биринчи офшор компаниясининг эгасига айланган вақтда бошланғич синфда ўқиган, 11 ёшида қиймати 44 миллион доллар бўлган бутун бошли уй болакайнинг номида эди. Президентнинг қизи Арзу 19 ёшида нархи 7 миллион доллар бўлган Лондондаги кўчмас мулкнинг, шунингдек, катта давлат буюртмаларини амалга оширадиган ишлаб чиқариш заводининг эгаси бўлган.

    Нурсултон Назарбоев

    Нурсултон Назарбоев

    Нурсултон Назарбоев
    Фото: Scanpix

    1999 йилда Қозоғистонда мамлакатнинг ўша вақтдаги президенти Нурсултон Назарбоевнинг иккинчи норасмий рафиқаси — Асел Курманбаева борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. У шу йили 18 ёшида «Мисс Қозоғистон» гўзаллик танловида ғолиб чиққанди. Қозоғистонда фарзандларга бобонинг эмас балки отанинг исмини фамилия сифатида бериш кўп учрайди, янгиликлар сайтларида эълон қилинган турли хабарларда Курманбаевнинг ўғиллари Нурсултанули шарифини олгани маълум бўлган. «Пандора архиви»да Курманбаеванинг қозоғистонлик олигархлардан ҳеч қандай тижорий фаолият олиб бормаган компаниянинг 30 миллион долларлик акцияларини қабул қилиб олгани фош бўлди. Бундан ташқари архивдаги маълумотлар Курманбаеванинг фирмалари Назарбаев фонди билан тижорий алоқада бўлган: бир нечта ҳолатларда икки томон деярли ҳамкорликда бизнес олиб боргани кўринади.

    Андрей Бабиш

    Андрей Бабиш

    Андрей Бабиш
    Фото: EPA

    Чехиянинг амалдаги бош вазири худди Украина президенти Владимир Зеленский каби катта сиёсатга мамлакатда коррупцияга қарши аёвсиз курашишини ваъда қилган ҳолда қадам қўйган. 8—9 октябрь кунлари у навбатдаги сайловларда иштирок этади.

    Бабиш сиёсатга киргунига қадар бизнес билан шуғилланган, «Пандора» ҳужжатлари бўйича 2009 йилда у Британиянинг Виргиния оролларида Blakey Finance Limited компаниясини рўйхатдан ўтказган. У бошқа компанияларга 15 миллион евро миқдорида кредит аржатган, бу пуллар эвазига Бабиш Франциянинг Тулона шаҳридан (Ҳаворанг соҳил) вилла сотиб олган. Бабиш декларацияларида қаср ва Францияда яна бошқа кўчмас мулклари борлигини билдирган. Бироқ у декларацияларда Blakey Finance Limited офшорини келтирмаган, шу сабабли 15 миллион евронинг қаердан келиб қолгани ҳанузгача номаълум эди. Бабиш «Пандора архиви» эълон қилинганидан кейин бу пулларнинг Чехиядаги бизнес маҳсули экани ва улар учун давлатга солиқларни тўлаганини маълум қилди.

    Синиша Мали

    Синиша Мали

    Синиша Мали
    Фото: Getty Images

    2015 йилда ОАВда Белград шаҳри мери Синиша Малининг Болгариянинг Қора денгиз соҳилларида 24 та квартирага эгалик қилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мали ушбу ахборотни кескин инкор қилди. Хатто ушбу ахборотни исбот қиладиган журналистларга ўша квартираларнинг калитларини беришга тайёр эканини айтди. «Пандора» ҳужжатлари унинг Британия Виргиниясидаги офшорлар орқали Болгария фирмаларини сотиб олгани, фирмалар эса квартираларга эгалик қилиши фош бўлди. Сербия пойтахти мерлигига сайланишидан аввал Мали кўчмас мулклари бўйича ҳуқуқларни аста-секин топшира бошлаган, бироқ бу ишни расман қилган бўлса ҳам, алал-оқибат фирмалар орқали бизнесни бошқаришда давом этган. Ҳозирда Мали Сербия молия вазири лавозимида ишлайди ва пул ювиш операцияларини ўтказишга кескин қарши чиқадиган идорага раҳбарлик қилмоқда.

    Тони Блейр

    Тони Блейр

    Тони Блейр
    Фото: ПА

    «Пандора архиви»да Буюк Британия собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси Лондон марказидаги Виктория кошонасини қарийб 9 миллион долларга сотиб олишда солиқлардан қочишга урингани бўйича ҳужжатлар келтирилган. Жуфтлик уни бир йўла сотиб олиш ва турли солиқлар учун 400 минг доллар тўлаш ўрнига Британиянинг Виргиния оролларидаги офшор орқали харидни амалга оширган. Офшор фирма аввал Баҳрайн туризм вазири Зайид бин Рашид ал-Заянийга тегишли бўлган. Черри Блер эрининг келишувда иштирок этганини таъкидлаган, аёлнинг ўзи бинони сотиб олмоқчи бўлган, бироқ схема орқали харидни амалга оширишни сотувчининг ўзи таклиф қилган. Черри Блер бу ҳақда билмаганини айтган. Офшор компанияси аллақачон ёпилиб кетган.

    Қирол Абдулла II

    Қирол Абдулла II

    Қирол Абдулла II
    Фото: AFP

    Иордания қироли Абдулла II нинг АҚШ ҳамда Буюк Британияда қиймати 106 миллиондан кўп бўлган 14 та уйи борлиги ошкор қилинган. Тахт эгаси уларни сотиб олиш учун офшор компанияларда фойдаланган. Бундай маълумотларнинг пайдо бўлиши қирол обрўсига жиддий путур етказиши мумкин, сабаби у бир неча ой аввал ўз укасини коррупция ва сохтакорликда, шунингдек, давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишда айблаган. Қиролнинг АҚШ ва Буюк Британиядаги адвокатлари ҳужжатларда Абдулланинг кўчмас мулкларни сотиб олиш учун Иорданияга берилган халқаро молиявий ёрдам маблағларидан фойдаланганини исботлайдиган далиллар йўқ. Уларнинг сўзларига кўра мазкур объектларнинг кўпчилиги монархга умуман алоқадор эмас.

    Пеп Гвардиола

    Пеп Гвардиола

    Пеп Гвардиола
    Фото: Reuters

    Ҳозирда «Манчестер Сити»да бош мураббий бўлиб ишлаётган Пеп Гвардиола ва шоу-бизнеснинг бир нечта вакиллари ҳам «Пандора архиви»да офшор орқали турли схемаларда иштирок этган. Гвардиола, шу билан бирга Клаудия Шиффер, Ринго Старр, Элтон Жон, Шакира ва Энрике Иглесиас офшор ҳисоблар орқали ўзлари миллионлар ишлаб топган мамлакатларнинг солиқларидан қочишга уринган. Жумладан, Гвардиола Панамада офшор компания тузиб, у орқали Андорра банкида ҳисоб рақами очган, Қатар чемпионатида футболчилик даврининг сўнгги йилларида топган пулларини шундай сақлаган. Агар у бундай схемани қўлламаганида Испания фуқароси сифатида мамлакат бюджетини тахминан ярим миллион евро билан тўлдириши мумкин эди.

    Мавзуга доир: Дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган «Пандора архиви»да Ўзбекистон ҳам тилга олинган

    06.10.2021, 09:20   Изоҳ (0)   41674
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италияда об-ҳаво кескин ёмонлашиб, метеорологик хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди

    06.10.2021, 08:24

    Уммон ва Эронда 13 киши кучли циклон қурбонига айланди (фото ва видео)

    06.10.2021, 07:33

    Афғонистонда 100 дан ортиқ мусиқачи мамлакатни тарк этди

    05.10.2021, 23:44

    Грузияда ҳибсда сақланаётган Саакашвили ўзини «Путиннинг шахсий асири» деб атади

    05.10.2021, 20:16

    Физика бўйича 2021 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    05.10.2021, 19:59

    Бир ой ичида 1,3 минг муҳожир Германия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган

    05.10.2021, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Баҳор яқин! AIKO билан янгиланиш вақти – 70% гача чегирмалар!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Beeline Uzbekistan 2025 йилни тармоқни кенг кўламли модернизация қилишдан бошлади 


    Uzbekistan Airways борткузатувчи касбини эгаллашни таклиф этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    2024 йилда TBC Bank мамлакат иқтисодиётига 105 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Хўжағат нимаю қорағат нима? – Биз биладиган егуликларнинг биз билмаган номлари

    22 феврал, 08:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.