• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жоҳилона таассубға мисол

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Жоҳилона таассубға мисол

    Бухоро шаҳрининг ўрамларина1 ушбу мазмунда бир эълон ёпишрилған эди: «Янги чиқған жадидлар болаларимизнинг эътиқодларини бузалар, мунлар ҳунарларинда ҳеч ким боласини ўқутмасин, ўқутса шул кишини ўлдиражакмиз, жадидлар живлашуб2 ўлтурмасунлар, агарда живлашуб ўтурсалар, биз онларнинг бошларини кесармиз, жадидлар намоз бирла рўзани, закотни ўтамайлар, мунлар кофирлар, қонлари ҳалол» (Бу эълонла бир ҳадисда3 ёзилған).

    Бошқа мамлакатларда мундай маъносиз, имлоси бузуқ, ахмоқлиқ аломати бўлған эълонлар, ёзувларнинг аҳамиятлари бўлмаса-да, Бухоро каби ўрунда афкори умумиянинг мундан мутаассир бўлуви мумкин. Шул сабабли мундай жоҳилона таассубға қарши илтифот этмай қолув бизнинг учун мумкин тугул4.

    Ёзув ёза билмай туриб, шу ший эълон ёзувлариға «жадид»ларнинг маслаклари нинди5 нарсадан иборат эканлигини биддирурға ҳожат бор.

    Бухоролиларнинг тижорат, ахлоқ ва илм, саноат ва ҳунар, маишат жиҳатларинда бутунлай ортда қолғанлиқларини «эълон» ёзучилар билмасалар-да, бошқалар билалар. Тижорат майдонларинда, таҳсил мадрасаларинда, ахлоқ тўғивларинда6 ўз ишларининг қоидасини ва зибарини7 бир яҳудий қадар билувчи онгли кишимиз йўқ. Дунёнинг телефон ва телеғроф ҳамда темур йўллар каби фанний мўъжизаларини кўруб-да шунларнинг сирларини ўгранурға тиришучи одамимиз йўқ. Ҳатто мадрасаларимиздан чиқуб-да бир жамоатнинг кофирлигини эълон этучиларимиз-да дуруст ёза билмайлар.

    Шу ҳолни яратуб, бундан ризо бўлуб туручи бирғина мусулмонда бўлмаса керак. Мана шу ший8 равишда бўлған ижтимоий хасталикларимизға даво изловчилар «жадид»лардир.

    Жадидлар «миллатимиз, халқимизнинг бу даражада тубан қолувларини, шу ший мартабада ёмон кунларға тушуларини нодонлиғлари сабаб бўлди, бизнинг учун ўқув, илм ва маърифатға ёпишув(имиз) лозим. Ватанимиз, мамлакатимиз ва миллатимиз илм нури бирла ёқтурсун, дин ҳам дунё илмлари бирла жиҳозлансун. Бу ҳол энди бизнинг учун фарз бўлди, эски мактабларда саккиз йиллар ўқуб-да. Эрон халқларининг ичкилик ва ишқ каби сафоҳатлариндан иборат бўлған адабиётдан бошқани билмовчи болаларимиз янги мактабларга кируб дин ҳам дунё учун фойда бературған лозим нарсаларни ўқисунлар, ҳисоб ва ёзув билсунлар, тўрт гурли фан ўқир учун мадрасаларимизда ўн саккиз йил ётуви шогирдларимиз ўн икки йил мадрасани-да тамом шартина етишдуруб ўн беш фан ўргансунлар, мадрасадан чиқуб-да бошқаларни акфор9 қилуш тугул, балки мусулмон қилуб эълон ёзучиларимизнинг имлоларини киши кулдурмак даражада бузуқ бўлмасун, савдоларимиз ҳунар ва саноатимиз, экунчилик10 ишларимиз букунги каби забун ҳолда турмасун, балки тузалсун яхшилансун!» дейлар. Муни «жадид»лар шуйтиб равишда сўйлайлар ва шу ший йўлда юрийлар.

    Ушбу мақсадларимизға эришур учун биз «жадид»лар Бухорода мактаблар очдиқ, лекин Бухоро ҳукумати неқди фалсафаға кўрадур11 бизнинг мактабларимизнинг давомини мусоада12 қилмади, яшатмади. Шул кундай берли биз мактабсиз қолдуқ.

    Мундан сўнг: «Мактаб йўли бирла бўлмаса бошқа бир йўл бирла тиришуб қарайлиқ!» деб тижорат йўлина кирдик ва Бухоро ҳукуматидан рухсат олуб бир китобчилук ширкати ва бир кўмоч нарсаси ширкати13 тузувдик.

    Китобхонамизда газит ва журналлар бирла бирликта ҳадис ва тафсир ҳамда дарс китоблари келтуруб эски мадрасаларнинг шогирдларика уч юз ҳақ бирла дарс китоблари сотдирамиз. Кўмоч ширкати даҳи юз молларини уч юз баҳо бирла сотуб фойдасини(нг) кўбиси «жадид» бўлмаған ширкатлар орасинда тақсим этўб турадир. Демак, бизнинг ижтиҳодимиздан14 «жадид» бўлмаған ва «жадид»ларни яротмай турған одамлар фойдаланалар.

    Энди «жадид»лик маслакинда бўлғанларнинг ўз ҳолларини-да бир оз таъруф қилайлик:

    Бу «жадид»ларнинг кўбраклари эски мадрасаларда, дарсларини энг яхши равишда тамом этучилар бўлуб ораларинда бу кунда зўр мударрислар ва олимлар бор. Мунлар тафсир ва ҳадис дарслари ўқуталар, ўқутмағанларида дарс ўқитув лозим бўлғанда ўқитувға маҳтаддирлар. Мунлар юзлар бирла ҳадиси шарифларини хатосиз ёдлағанлар ва дуруст онглайлар. Энди Пайғамбардан ривоят этилатурған бир ҳадисни-да дуруст ёза билмаған, имло ҳунариндан-да маҳрум одамлар чиқсунлар-да шу шундай одамларни акфор этсунлар, акфор бирлагина қаноат этмай, қонлари ҳалол бўлув бирла фатво берсунлар. Шу шийми инсоф? Буми мусулмонлиқ?

    У отиш ўйновчилар15, ароқи ичучилар ва бутун амрларини фисқ-у фужур йўлида ёздиручилар Бухорода оз тугул. Милйўнлар Сирла инсонларнинг қонларини сув каби оқузиб туручи ва ғоз минглар бирла болаларини, хотунларини етим ва кишисиз қолдиручи бу кунги зўр суқишдан ибрат-ла ҳамма кайф ва сафо мажлислари қуруб мусулмон болаларини ўйнатучилар-да кўб. Шу шийдай халқлар озғина-да тақти’ қилинмағанлари ҳолда ислом ва мусулмонларнинг тараққийси учун тортишучилар акфор қилинсунлар, қонлари мубоҳ кўрилсун! Диёнат шу шийми? Буми одамчилик?!

    Қуръони карим мусулмонлиғни даъво қилиб салом беручиларни акфор қилудан ман этадир. Мусулмонларни акфор қилучилар билсунларки, «Мусулмон кишиларини акфор қилучилар агарда шул киши кофир бўлмаса, ўзлари кофир бўлурлар» мазмунида ҳадиси шарифлар Бухорий16 бирла Муслим17 саҳиҳларинда бор.

    Эълончи афандилар, фитна қўзғатучи ўрнинда Қуръон бирла Ҳадис ўқуб шундай олий сўзларни ўргансалар ва билған нарсаларини дуруст ёзарға тиришсалар яхшироқ ва мусулмончароқ бўлур эди.

    Бу мақолани ёзувимиз ўлимдан қўрқувдан тугул. Биз ўлумдан қўрқмаймиз. Ҳақ йўлда ўлдирилув ва ўлув ботиллиқ18 узринда яшовдан яхшироқ. Хайрлироқ. Биз муни Қуръони каримда ўқуб шунға аён кетурганмиз. Балки муни ёзувдан мақсадимиз бухоролиларни инсофға даъват этув ҳамда ҳукуматимизнинг диққатини жалб қилувдир. Ҳукуматимиз мундай масаладан сукут этмасун, балки бу ишни тафтиш ва тадқиқ қилсун эди. Агарда айб бизда бўлса, тейишли жазони берсун, йўқса шундай эълон ёзучиларни топуб майдонға чиқарсун. «Онларға тейишли жазо берсун эди» демаймиз. Жазо бермасун, балки танбеҳ ва насиҳат қилсун.

    «Онларға жазо бермасун» деган сўзимни виждоним, иймоним бирла ёздим. Чунки шул одамлар-да, саодатлари ва тараққийлари учун тортишатурған миллатимизнинг кишиларидир. Модомики, биз бу миллатнинг бахтиёр бўлувини орзу қиламиз, эълон ёзуб ёбишдиручиларнинг саодатлари-да бизнинг учун матлубдир. Бизнинг маслакимиз муҳаббат ва маърифат ҳамда марҳаматга бино қилинадир.

    Дуруст, агарда бу тўғрида биз гуноҳли тугул эсак, ҳукумат тафтиш этуб шул эълон ёбишдиручиларни топсун, аммо жазо бермасун, балки насиҳат йўлиндан онларға Сиз мундай фитналар қўзғатиб юрмангиз! Мундай йўқ ишлар бирла шуғулланув ўрниға мактабга қируб ёзув ўрганингиз. Имлонгизни тузатингиз, мундан шу илмлари комил одамлар ҳузурина боруб тафсир ва ҳадис ўқунгиз десун…

    Абдурауф Фитрат,Танланган асарлар, 3-том. Тошкент, «Маънавият», 2003 йил


    Изоҳлар

    1 ўрамларина — Бухоро шаҳрини ўраб турувчи деворлар, қўрғон назарда тутилади. Мақола дастлаб татар лаҳжасида эълон этилгани учун унда татарча сўз ва грамматик белгилар кўпдир.

    2 живлашиб — қаршилик билдириш.

    3Бу эълоннинг остига бир ҳадис ҳам ёзилган бўлиб, унинг сўзлари келтирилмаган. Бизнингча, Фитратнинг «Мунозара» асарида келтирилган ҳадислардан бири шунга мазмунан мос келади.

    4 тугул — эмас. Бу ерда: мумкин эмас.

    5 ниндай — нима, қандай нарса.

    6 тўғувларинда — яратиш, тарбия бермоқ. Бу ерда: ахлоқ, тарбияларида.

    7 зибар — безак, зийнат.

    8 ший — шу, шундай.

    9 акфор — куфр қилмоқ, кўпликда: кофирлар.

    10 экунчилик — деҳқонлик.

    11 ниндай фалсафага қўрадир — қандай фалсафага асосланади.

    12 мусоида — «мусоид» ёрдам берувчи. Бу ерда: ёрдам бермади маъносида.

    13 кўмоч нарсаси ширкати — Бухорода жадидлар томонидан очилган тижорат ширкатларидан бири.

    14 ижтиҳод — тиришиш, сай’-ҳаракат.

    15 отиш ўйновчи — қиморбоз. Бу ерда: ошиқотувчи.

    16 Бухорий — асли исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810—870). «Ал-жоми’ ас-саҳиҳ» китобидаги ҳадислар назарда тутилади.

    17 Муслим — Муслим ан-Нишопурий машҳур муҳаддис назарда тутилади.

    18 ботиллик — ноҳақ, асоссиз. Бу ерда: беҳуда.

    Мавзуга доир:

    • Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
    • Чўлпон: Истиқбол учун кураш
    • Фитрат: Мусулмонлар, ғофил қолманг!
    • Абдулла Қодирий: Maslakу мақсаддан шаммаи изҳор
    • Руҳимиз ўлмасун

    06.10.2021, 23:57   Изоҳ (0)   32596
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги бўялаётган «дом», Англияда курка етишмовчилиги, карантин рекордини ўрнатган шаҳар. 6 октябрь суратлари

    06.10.2021, 23:55

    Ўзбекистонда 2017—2021 йилларда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида веб-сайт ишга туширилди. Асосий маълумотлар

    06.10.2021, 23:27

    Тошкентда ЙТҲ юзага келтириб, воқеа жойидан қочиб кетган Spark ҳайдовчисининг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда

    06.10.2021, 22:17

    Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    06.10.2021, 21:27

    «Нархоз»нинг собиқ проректори қидирувдалиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети муносабат билдирди

    06.10.2021, 21:11

    Тил мавқеи — эл мавқеи

    06.10.2021, 21:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.