• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Она тилисиз халқ чироғи ўчган халқ

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Она тилисиз халқ чироғи ўчган халқ

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Илюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Инсон бир умр ўзи билиб билмаган ҳолда эртасидан нимадир кутиб яшайди. То томирларида қон қайнаб турар экан, бу умид уни тарк этмайди. Чин миллат кишиси кенг доирада мушоҳада юритади, ўтмишига суяниб, келажагига ишониб амалия кўрсатади.

    Кечагина «зўрлик билан қилинадиган зулм ўрнини пора олган, ижтимоий халқимизнинг энг асосий воситаси қилич эмас, пул бўлиб қолган» (Маркс, Энгельс) бизнинг даврда бугун қайта қуриш меваларига ҳақиқат, адолат зиёларига ташна миллатимиз вакиллари она тилимиз тақдири учун курашмоқдалар. Унинг мустақиллиги учун жон фидо қилишга ҳам тайёр ҳолатдалар. Зеро, миллатнинг миллат сифатидаги биринчи аломати ТИЛ! Буни Шарқ фозил-у дониш — файласуфлари ҳам, Ғарб марксистлари ҳам бирдек тан олишган.

    «Ирқий, қавмий, жуғрофий, сиёсий, иродий кучлардан устун келадиган ва уларга ҳукм ўтказадиган, бизни миллат сўзига боғлаб турган надир?» — деб савол беради буюк шоир ва олим Зиё Кўкалп. Ва бу саволга ўзи шундай жавоб келтиради: «Социология илми шуни таъкидлайдики, бу боғлаб турган нарса — тарбия, маданиятда, яъни туйғуларда иштирок жараёнидир. Инсон энг самимий, энг ички туйғуларини пок тарбия пайтида олади. То бешикда экан, эшитган аллалари-ла она тилининг таъсири остида ўсади. Натижада энг кучли севганимиз тил — она тилимиздир. Руҳимизга вужуд берган бутун дин, ахлоқ ва гўзалликни ўша тил воситаси-ла олганмиз».

    Миллатнинг, халқнинг келажаги биринчи галда фақат она тилга боғлиқлигини сўзи бошқа, амалдаги иши бошқа «мустабид шоҳ» Сталин ҳам рад этмайди. У «Миллий масала ва ленинизм» асарида «… миллионларча халқ оммаси маданий, сиёсий ва хўжалик тараққиёти бобида фақат она тилида, миллий тилда янгидан янги муваффақиятларга эриша олади», деб ёзади.

    Тарихдан аён: қанча-қанча миллатлар йўқолиб кетганлар. Ўтмишидан ном-нишон қолмаган. Бундай халқларнинг узоқларни кўзлаган ҳаётий ғоялари бўлмаган, буюк сарварлари бўлмаган, ҳамжиҳатликлари, тотувликлари бўлмаган. Куч эса ҳамиша бирликда! Куч бир-бирини иззат-ҳурмат қилишда, севишда, халқ сифатида ўзини тарбиялаб бораверишда! Камолотга интилмаган халқ — халқ эмас!

    Албатта, мен бу борада халқнинг маънавий фаолиятини назарда тутаяпман. Қайси бир халқ дунёдан йўқолиб кетган экан, биринчи галда ўша халқнинг она тилиси йўқолган!

    Бунга мисол тариқасида инсоният тарихидан ҳозирча бизга маълум бўлган энг қадимий Шумер давлатини кўрсатиш мумкин. Бу серқуёш ўлка Месопотамия ерларида жойлашган бўлиб, Осиёнинг икки улкан дарёси Дажла ва Фуротнинг суви билан таъминланган, унда олти минг йил аввал қадимги даврнинг буюк цивилизацияси — Шумер давлати вужудга келган. Шумерлар цивилизацияси ассирийлар, бобиллар, оккадлар цивилизациясидан кексароқдир, санъати, адабиёти, юнонларникидан қадимийроқдир. Пифагор теоремасини шумер математиклари ўша пайтдаёқ исбот қилган.

    Ана шу шумер халқи тилидан бизга фақат «сопол китоб»ларга битилган афсонавий Нуҳ, аниқроғи, Библиядаги Нуҳ ҳамда Гилгамиш ҳақидаги шеърий парчаларгина етиб келган.

    Туркий, яъни ҳозирги тилимизнинг қадимийлиги ҳақида кўп гапириб ўтирмайман. Ва лекин Қутайба босқинларидан кейин она тилимиз келажаги учун курашган буюк тилшуносимиз Маҳмуд Кошғарий номини эсламай ўтиш ножоиздир. «Худо давлат қуёшини турклар буржида яратди. Фалакни ҳам шулар мулкига мослаб айлантирди. Уларни турк деб атади, мулкка эга қилди, уларни замонамизнинг хоқонлари қилиб кўтарди. Замон аҳлининг ихтиёр жиловини шулар қўлига топширди, халққа бош қилди, буларни тўғри йўлга юришга қодир қилди. Буларга қарашли кишиларни ғолиб қилди. Уларга қарашли кишилар мақсадларига етиб, бебошлар ҳалокатидан қутулди. Уларнинг ўқларидан сақланмоқ учун уларнинг хатти-ҳаракатларини маҳкам тутмоқ ҳар бир ақлли кишига лойиқ ва муносибдир. Буларга яқин бўлиш учун энг асосий йўл — уларнинг тилларида сўзлашишдир, чунки улар бу тилда сўзлашувчиларга яхши қулоқ соладилар, ўзларини яқин тутадилар, уларга зарар бермайдилар. Ҳатто улар ўз паноҳида турган бошқаларнинг гуноҳини ҳам кечиб юборадилар» («Девону луғотит турк»дан).

    Аммо «замонамиз хоқонлари» боболаримиз асрлар давомида ўз хоқонлик-ҳукмронлик давронларида араб имлосига ўтилган она тилимизни, яъни давлат тилини форс тилига алмаштириб, сиёсат юргизиб келдилар. Натижада Яссавий, Ҳофиз Хоразмий, Лутфий, Отойининг соф тилини форсий, арабий сўзлар «эгаллаб» борди.

    «Тил — тил араб аст, форсий шакар аст, туркий ҳунар аст» каби иборалар зиёлиларнинг орасида маталлашиб кетишининг боиси ҳам ана шундан. Буюк Алишер Навоийнинг она тилимиз ҳимояси «жанги»га киришининг ҳам боиси ана шундан. Навоий даврида форс тилида ёзувчилар шу даражага етдики… «Ҳар киро дар даҳон забон бошад, Дар санои шоҳи жаҳон бошад», яъни «Оғзида тили бор ҳар бир кимса жаҳон шоҳига ҳамд-у сано ўқисин!» бўлди.

    Кейинроқ Заҳириддин Бобур она тилимиз софлиги учун курашга ҳаракат бошлади, ҳатто қадимий туркий имломизни кенг жорий қилиш учун «Хатти Бобурий» деган асар ҳам ёзди, бироқ уни оммавийлаштиролмади.

    Бугунги кунда адабий жамоатчилик ўртасида гоҳи-гоҳида «тилимизни форсчадан, арабчадан тозалаш» ҳақида гап кетиб қолади. Аммо, менинг назаримда бу бирёқлама, хато қарашдир. Биз эски ўзбек имлосига қайтишимиз жоиздир! «Биз тарихимиздан узилиб қолган халқмиз… Ҳаётнинг паст-у баландини тушунганимиз сари бу масала юзага чиқиб қолаяпти. У чуқурлашиб бораверади («Гулистон», 1989 йил, 7-сон.). Битта Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтида тўпланган қўлёзмалар ҳозирги кунда 18 минг томдан ошиб кетибди.

    Тил либоси — имло! Тилимиз либосидан айирувчилар, кўпчилик таъкидлаганидек, 30 йилларда пайдо бўлгани йўқ. Унинг илдизи XIX асрнинг иккинчи ярмидаги чор Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатига бориб тақалади.

    Ўттиз беш йил Туркистонда яшаган, Самарқандга губернаторлик қилган чор маъмури Н. С. Ликошин («Полжизни в Туркестане. Очерки быта туземного население». Санкт-Петербург, 1917 г.)нинг ёзишича, Туркистоннинг собиқ генерал-губернатори барон Вревский 1891 йил ўлка вилоятлари ҳарбий губернаторларига йўллаган махфий хатида қуйидаги кўрсатмани берган: «…ишни, жаноблар, шундай ташкил қилиш пайти келдики, маҳаллий халқ (туземцы) рус ва фақатгина рус мактабида ижтимоий фаолият ва давлат хизмати учун зарур билимлар маскани ва тарғиботчиси тимсолини кўришсин ва айни вақтда анъанавий мактаб ва мадрасадан олган билимларининг ҳозирги давлат ва ижтимоий тузумга яроқсизлигини англаб етишсин» (56—57-бетлар). Қарангки, чор генерал-губернатори тарихий маданиятимизни, она тилимизда таълим олишни очиқдан-очиқ тақиқлаган ёки миллий мактаб-мадрасаларни ёпишни тавсия қилмаяпти, балки уларни фақатгина «ижтимоий ва маъмурий фаолиятда кераксиз» қилиб қўйишни маслаҳат беряпти. Яна шу юқорида кўрсатилиб ўтилган нашрда айтилишича, Н. П. Остроумов томонидан ишлаб чиқилган эски ўзбек алифбосини кирилл алифбоси билан алмаштириш плани бўлган. Бу план нимагадир ўз пайтида амалга оширилмай қолган.

    Аммо «…мамлакатда она тилида кўп мактаблар очиш керак, уларни она тилини биладиган ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш керак», «…бошқарув аппаратларининг ҳаммасини, партия ва касаба союзларидан тортиб давлат ва хўжалик аппаратларигача миллийлаштириш, яъни уларни таркиби жиҳатидан миллий қилмоқ керак», «…она тилида матбуотни, театрлар, кино ва бошқа маданий муассасаларни кўпайтирмоқ керак…», деган Сталин ва у бошлиқ маҳаллий «раҳнамолар» уни минг либосда турланиб, боплаб амалга оширдилар. Бу сиёсий «ўйин»лар оқимига қарши турганларнинг тақдири бугун барчага маълум.

    Дарҳақиқат, миллат тили ривожи — миллат маорифининг ривожидир. Маориф ривожисиз ҳеч бир миллат, ҳеч бир давлат туб таянчга, яшаб қолишдек пойдеворга эга бўлолмайди!

    Бизга маълумки, ҳозирги кунда бутун дунё халқлари ҳавас билан (баъзилари ҳасад билан) қараб турган Япония ХХ аср бошида фақат маориф воситаси орқали оз фурсатда улкан юксалишларга эришди. Бу юксалишнинг асосий боиси ўзининг барча куч-қудратини маориф соҳасига йўналтирганлигидадир. Буни Туркия мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

    Маориф ривожи эса, аёнки, ўзлигини танишга, миллий маданиятни, миллий саноатни ривожлантиришга, Ватаннинг ишлаб чиқариш қувватини оширишга, давлат ҳаракатларини халқ орзу-интилишлари, мурод-мақсадлари билан бирлаштиришга олиб келади.

    Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, тўла маънодаги ҳуқуқсиз тилли халқнинг келажаги йўқ! Ўзбекларда «чироғи ўчган халқ» деган ибора бор. Зеро, она тилисиз халқ — чироғи ўчган халқ.

    Бугун ошкоралик, қайта қуриш замонида кўп миллатлар, тиллар борасида ҳам «доҳий»га мурожаат қилмоқда: «Кимки миллат ва тилларнинг тенг ҳуқуқлилигини эътироф этмаса ва ҳимоя қилмаса, ҳар қандай миллий зулмга ёки тенг ҳуқуқсизликка қарши курашмаса, ундай киши марксист эмас, ундай киши ҳатто демократ ҳам эмас!» («Миллий масала тўғрисида танқидий мулоҳазалар» мақоласидан).

    Ҳақиқат аён: ўзбек тилига давлат тили ҳуқуқи берилиши — зарурият!

    Азим Суюн«Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1989 йил 15 сентябрь

    Мавзуга доир:

    • Шароит талаби. Тил ҳақида мулоҳазалар
    • Тарқоқ дард
    • Элимиз дард-у қувончи — тилимиз

    04.10.2021, 21:20   Изоҳ (0)   14698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мактабгача таълим вазирлиги Самарқанддаги боғчада юз берган ёнғин бўйича маълумот берди

    04.10.2021, 21:14

    «Чўлпон отилмаган, у болта билан чопиб ўлдирилган». Академик Наим Каримов 4 октябрь фожиаси ҳақида

    04.10.2021, 20:39

    Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ўзбек тилида гапириш тарғиб қилинган флаерларда ҳеч бир тилни камситиш мақсад қилинмаганини маълум қилди

    04.10.2021, 20:37

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди

    04.10.2021, 19:36

    Қашқадарёда болта билан чопиб ўлдирилган чол-кампир ўлимида гумонланганлар устидан суд иши бошланди. Бироқ судья жараённи ёритиш истагидаги журналист ва блогерлар

    04.10.2021, 19:15

    Ўзбекистоннинг қайси вилоятида қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари кўпроқ эканлиги маълум бўлди

    04.10.2021, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.