• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чўлпон отилмаган, у болта билан чопиб ўлдирилган». Академик Наим Каримов 4 октябрь фожиаси ҳақида

    4 октябрь санаси ўзбек халқи учун оғир ва қонли кунлардан бири сифатида тарихга кирган. 1938 йилнинг айнан мана шу кунида ўз даврининг кўзга кўринган тараққийпарварлари отиб ташланган. Турли ёлғон-бўҳтонлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган зиёлиларга на жаноза ўқилган, на кафан ўралган. Ҳатто улар суд ҳукми ўқилмасидан ўлдириб юборилган. «Дарё» мухбири мазкур сана муносабати сабаб адабиётшунос олим, академик Наим Каримов билан суҳбатлашди.

    Академик Наим Каримов

    Академик Наим Каримов
    Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

    Жадидчилик ҳаракатининг Туркистонда ёйилиш тарихи

    Жадидчилик ҳаракати ва жадид адабиёти Туркистонда ХХ аср бошларида пайдо бўлган. Ўша йилларда бизнинг мактабларни битириб чиққан ёшлар фақат масжид ва мадрасаларга бориб, ўқишини давом эттириши мумкин эди, холос. Бирор соҳа бўйича юқори малакали мутахассис бўлиш қийин эди.

    Шунинг учун жадидларнинг олдига қўйган асосий вазифа — ўзбекларни яқин келажакда рус ва Европанинг илғор халқларига ўхшаган юқори маданиятга эришиб, яхши ҳаёт кечириши учун янги авлодни тарбиялаб, ўстириш бўлган. Улар ёшларни нафақат Туркистонда, балки бошқа мамлакатларга ҳам бориб, энг кучли педагоглардан билим олиб, қайтишини мақсад қилишган.

    Абдуқодир Шакурий очган янги усул мактаби, 1910 йил.

    Абдуқодир Шакурий очган янги усул мактаби, 1910 йил.
    Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

    Беҳбудийнинг «Агар биз яхши муллаларни, диний арбобларни тайёрламоқчи бўлсак, ёшларни Мисрга жўнатишимиз лозим. Агар биз инженер, врач ва бошқа соҳа вакилларини тайёрламоқчи бўлсак, йигит-қизларни Европа мамлакатларига юборишимиз керак», деган шиори бўлган.

    Жадидларнинг жадидчилик ғоясини Туркистондан ташқари, Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқалишида қрим-татар фарзанди Исмоил Гаспиралининг хизмати жуда катта. У муҳаррирлик қилган «Таржимон» газетаси Туркистонга кела бошлаганида, дастлаб оддий одамларнинг кўзига ғалати туюлган. Чунки шунга қадар бу масканда газета бўлмаган ва аҳолининг рўзнома ўқиши ўзбек жамияти учун янги бир воқеа эди.

    Кейинроқ ўзимизда «Туркистон вилоятининг газети» номли газета чоп этила бошлайди. Гарчи нашр муҳаррири рус кишиси ва рус мафкурасини газетада олға сурмоқчи бўлган бўлса-да, рўзномада жуда кўп Европага саёҳат қилган ўзбек савдогарлари ва бойларининг хотиралари чиқади. Вақт ўтиб, Беҳбудий, Чўлпонларнинг мақолалари эълон қилинади.

    «Туркистон вилоятининг газети», 1892 йил

    «Туркистон вилоятининг газети», 1892 йил
    Фото: Google Images

    Шу тарзда «Туркистон вилоятининг газети» саҳифалари орқали ҳам ўзбек халқининг уйғонишига, жадидчиликнинг вужудга келишига сабаб бўлган ғоялар тарқалади.

    1910 йилга келиб, театр санъатини пайдо қилиш учун турли ҳаракатлар бошланади, маълум бир тўгараклар ташкил қилинади. 1911 йилда Беҳбудийнинг биринчи «Падаркуш» номли пьесаси ёзилади. 1914 йилнинг бошида дастлаб Самарқандда, кейин Тошкентда «Падаркуш» спектакли намойиш этилиши билан ўзбек театри майдонга келган ҳисобланади. Жадидлар бу драмани «Колизей» театрида омма эътиборига ҳавола қилишади. Аслида бу бино цирк учун қурилган бўлади.

    Тошкентдаги «Колизей» театри биноси, 1914 йил.

    Тошкентдаги «Колизей» театри биноси, 1914 йил.
    Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

    Ўша йилларда деҳқончилик билан шуғулланган, бир нечта ҳикоялар ёзган Абдулла Қодирий ҳам саҳна асарини кўриб, катта таассурот олади. «Мен ‘Падаркушъни кўрганимдан кейин ўзим билмаган ҳолда «Бахтсиз куёв» пьесамни ёзиб қўйдим», — деган эди Қодирий.

    Беҳбудийнинг бу драмаси зиёлиларга ҳам, оддий одамларга ҳам шу даражада таъсир қиладики, шундан сўнг кетма-кет пьесалар ёзилади. Драматурглар билан бир қаторда Ҳамза, Чўлпон, Қодирийлар қисса ва романлар ёза бошлайди.

    1918 йилда Беҳбудийнинг ғояси ва шогирдларининг саъй-ҳаракати билан Ўрта Осиё миллий университети (ҳозирги ЎзМУ) ташкил этилади. Жадидлар ўз ғоялари ва ҳаракатлари туфайли юзлаб ёшларни Германия, Туркия, Миср каби ривожланган давлатлардаги таълим масканларига ўқишга юборишади.

    Туркистондан чиққан жадидларнинг етакчилари — Мунавварқори Абдурашидхонов, Чўлпон, Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий бўлган. Улар сабаб жадидчилик ҳаракати ва жадид адабиёти пайдо бўлган ҳамда ғоявий раҳбарлари ҳисобланган. 1918 йилда жадидлар сафи кенгайиб, мамлакатнинг деярли ҳамма ҳудудларида уларни учратиш мумкин бўлган.

    Жадидлар матбуот, мактаб, театр кабилар орқали ўз олдига қўйган мақсадларини амалга ошириб боришган.

    «Жадидларга нисбатан нафрат шаклланган»

    Жадидлар энди пайдо бўлган вақтларда улар халқнинг кўзига ёмон кўринишган. «Нега бу газетани чиқаришяпти?», «Мактаб, мадрасаларимиз бўла туриб, нима учун яна мактаб очишяпти?», «Уларнинг мактабида глобус деган нарса боракан, ернинг ҳам шари бўладими?», «Булар кофирларнинг малайлари», деган турли гап-сўзлар билан жадид мактаби ва театрининг очилишига, аёлларнинг саҳнага чиқишига қаршилик кўрсатишган.

    Паранжига қарши намойишга чиққан аёллар.

    Паранжига қарши намойишга чиққан аёллар.
    Фото: Google Images

    1927 йилдан жуда кўп аёллар мактабларда ўқиш, жамоат ишларида қатнашиш, фабрикаларда ишлаш учун паранжи ташлашади. Бу, айниқса, диндор қатламга ёқмайди. Аҳолини, хусусан, хотин-қизларни қўрқитиш учун Турсуной, Нурхон каби саҳнага чиққанлар ўлдирилади. Масалан, Нурхонни ўз акаси 36 жойига пичоқ уриб, ўлдирган. Бу каби ҳолатларга жадидлар сабабчи бўляпти, деб уларни қоралашган. Халқнинг авом қисмида жадидларга нисбатан нафрат шаклланган.

    «Миллий иттиҳод иши»

    Кейинроқ Совет давлати ҳам жадид сўзидан, жадидлардан қўрқадиган бўлди ва улар жадид ҳаракатларини буткул йўқотишга қаттиқ киришди. Оммавий йўқ қилишга илк уринишлар 1920 йилларда бошланган.

    1920 йилда Мунаввар қори ташаббуси билан «Миллий иттиҳод» ташкилоти тузилган. Ким ўзбек халқининг мустақил бўлишини истаган бўлса, барчаси шу ташкилот аъзоси ҳисобланган. Лекин улар амалда тайинли бир иш қилиш имконига эга бўлмаган. Чунки уларнинг ҳаммасининг орқасидан агентлар юрган. НКВДнинг ходимлари айрим аъзоларни қўрқитиб, улардан маълумотлар олишган.

    Ҳар томонлама сиқув остига олинган «Миллий иттиҳод» 1925 йил бошларида ўзини тарқатилган деб эълон қилади ва кейинчалик унинг асосида «Миллий истиқлол» ташкилоти тузилади.

    Бу яширин ташкилот нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда демократик республика тамойилларига асосланган тузум ўрнатишни ўз фаолиятининг асосий йўналиши деб ҳисоблайди. Бироқ 1929 йилнинг ноябрида Тошкентда Мунаввар қори бошчилигидаги 38 киши бу ташкилотнинг аъзоси сифатида қамоққа олинади.

    Кейинчалик уларнинг сони 87 кишига етган. Тергов жараёни Тошкентдан Москвага кўчирилади ва улар қатағон қилинди. Бу ҳаракат тарихга «Миллий иттиҳод иши» номи билан кирган.

    Рўйхат тузиш мусобақаси...

    Қатағон бошланган йилларда суд қилиниши ёки отиб, ўлдирилиши мумкин бўлган ҳур фикрли одамлар рўйхати Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида шакллантириб борилган.

    НКВДнинг розилиги билан автоном республикалар ўртасида ким кўп одамни қамоққа олиб, рўйхат тузиш мусобақаси бошланади.

    Барча республикада НКВДнинг сиёсий бўлимидан ташқари, учинчи ва тўртинчи бўлимлари ҳам рўйхат шакллантириш билан шуғулланади. Бу ҳолат вилоят, шаҳар бошқармаларида ҳам кузатилган. Масалан, Андижон бўлими 100 нафар одамнинг рўйхатини берган бўлса, Тошкент ундан ҳам кўпроқ рўйхат шакллантирган. Мусобақада ютган бўлим раҳбарларига катта пул мукофоти ёки орден, медаллар берилган.

    Ҳар бир маҳбусга ҳукм чиқаришдан олдин тергов хулосаларини учликка кўрсатишган. Улар прокурор, НКВД раҳбари ва Ўзбекистон ССР Компартиясининг котиби бўлади. Компартия котибининг деярли овози чиқмайди. Агар у кимнидир ҳимоя қиладиган бўлса, сен унинг шеригисан, деб ўша куни ўлимга ҳукм қилиниши мумкин эди. Шу боис у индамай туради ва охирида имзо қўяди.

    Бу учликка ҳар бир одам тўғрисида беш дақиқадан маълумот берилган. Шундан сўнг маҳбуслар ё ўн йилга қамалган ёки отувга ҳукм қилинган.

    Хосиятсиз «Қора қарға»

    Зиёлилар кўпинча ярим кечаси, одамлар ухлаган, маҳалла тинч пайтда уйидан олиб кетилган. Уларнинг яқинлари йиғласа, йиғи овози ташқарига чиқмаслигини айтиб, ҳарбийлар қаттиқ қўрқитишган. Асосан, кўп китоб ўқийдиганлар ва қўлида қалами бор ижодкорларнинг уйида тинтув ўтказилган. Тинтув вақтида топилган ҳар қандай қийматли нарсалар: ҳужжатлар, китоблар ва бошқалар хатловга олинган. Айрим маҳбуслар иш жойида қўлига кишан солиб, олиб кетилган.

    Фото: «Дарё» / Миролим Исажонов

    Жадидлар НКВДнинг махсус машинасида, яъни «Чёрний воронок» (Қора қарға)да олиб кетиларди. Уларнинг оила аъзолари бу уловни хосиятсиз қуш, хосиятсиз машина, деб аташган. Бу машинанинг ичида ким борлиги ва нима қилаётгани ҳеч кимга билинмасди, кўринмас эди. Унга чиққан одам уйига тирик қайтмас эди, буни ҳамма биларди.

    Чопиб ўлдирилган Чўлпон

    1938 йилнинг 4—7 октябрь кунлари рўй берган фожиалар ҳам Сталин, Молотов, Каганович, Ворошиловлар раҳбарлигида тузилган рўйхат асосида амалга оширилади. Бу шахслар шу йилнинг 28 март куни юзлаб зиёлиларни қатағон қилишга оид рўйхатга имзо қўяди.

    1938 йилнинг 4 октябрида отилган бир гуруҳ миллат зиёлилари

    1938 йилнинг 4 октябрида отилган бир гуруҳ миллат зиёлилари
    Фото: Google Images

    4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ухлаган вақтда Фитрат, Абдулла Қодирий, Отажон Ҳошим каби зиёлилар ҳозирги Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган НКВД махсус полигонида отиб ташланган. Уларнинг барчаси битта чуқурга кафансиз, жанозасиз махфий равишда дафн этилган. Жасадлар тезроқ чириб кетиши учун устиларидан ё хлор сепишган ёки тезак ташлашган.

    Чўлпонга ўқ етмай қолганиданми ёки тўппонча отилмаганиданми, жаллодлар уни ўша кеча отмасликка қарор қилади. Аммо шоир «Ўлдиринглар! Мен сенларнинг давлатингда, замонингда яшашни истамайман! Сенларни кўргим йўқ», деб бақиради. Шунда Чўлпонни болта билан чопиб ўлдиришган.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    04.10.2021, 20:39   Изоҳ (0)   89241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.