• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Россияни тарк этиб, Ереванга учиб кетди

    Россия ҳукумати мигрантларга ёрдам берадиган нотижорат «Тонг Жаҳони» ташкилоти раҳбари Валентина Чупикни қўйиб юборди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, бу ҳақда 2 октябрь куни унинг ёрдамчиси Александр Ким «Новая газета» ва «Медиазона»га маълум қилди.

    Ереван томон самолётда кетаётган Чупик.

    Ереван томон самолётда кетаётган Чупик.
    Фото: Facebook / Александр Ким

    Эслатиб ўтамиз, Россия Федерал хавфсизлик хизмати уни 25 сентябрга ўтар кечаси Шереметьево аэропортида ҳибсга олди ва қочқин деб тан олиниши учун била туриб ёлғон маълумот ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш айблови билан уни қочқинлик мақомидан маҳрум қилди. Валентина Чупикнинг ўзи бу айбловни рад этди. Унга 30 йил давомида Россияга кириш тақиқланди ҳамда у қочиб кетган Ўзбекистонга депортация қилиш ишлари бошлаб юборилди.

    Александр Кимнинг маълум қилишича, 30 сентябрь куни Ўзбекистон консуллиги дипломатлари Валентина Чупикни Ўзбекистонга чиқариб юборишни расмийлаштириш учун унинг ёнига аэропортга келди. Бироқ унинг адвокатлари Валентина Чупик ва онаси учун Украинадан бошпана сўради.

    Ўша кун кечқурун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (IHES регламенти)нинг 39-қоидасини қўллаб, Чупикни депортация қилишни тақиқлади. Бу уни камида 17 октябрга қадар Ўзбекистонга депортация қилиш мумкин эмаслигини англатарди.

    Журналист Темур Варканинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик дипломатлар уни Шереметьевода суратга олиб «исталган давлатга эркин чиқиб кетиши» учун унга тезда янги хорижга чиқиш паспортини («загранпаспорт») берди.

    «Ўзбекистон Валентина Чупикка янги ‘загранпаспорт’ берди. У ҳозирда бир соатча олдин Ереванга учиб кетган самолёт бортида. Улар (Россия ҳукумати) бошқа уни ушлаб тура олишмади», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси ёрдамчиси Александр Ким.

    Хабарда айтилишича, айни пайтда Валентина Чупик Ереванда (Арманистон). Deutsche Welle’га берган интервьюсида у ҳуқуқ ҳимоячилигини давом эттиришини билдирган.

    «Бир нарса аниқ: мен қаерда бўлмайин, инсон ҳуқуқлари билан шуғулланишда давом этаман. Ишонинг, айнан муҳожирлар ва қочқинларнинг ҳуқуқлари бошқаларга қараганда кўпроқ бузилади. Ҳозирча Ереванда қанча қолишимни ҳам айта олмайман. Эҳтимол, бу имкониятдан фойдаланарман ва арман шерикларимиз билан биргаликда бу ерда муҳожирлар муаммоларига бағишланган яна бир семинар ўтказармиз», — деган у.

    Маълумот учун, ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик Андижон воқеаларидан кейин Россияга кўчиб кетган. У кўп йиллардан буён Москвада яшайди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг босими ва бошқа муаммоларга дуч келган мигрантларга бепул юридик ёрдам кўрсатади.

    04.10.2021, 08:11   Изоҳ (0)   18288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Қашқадарёдаги собиқ Баҳористон тумани маркази — Помуқ шаҳарчаси 20 кунда янги қиёфага кирди

    03.10.2021, 23:22

    Абдулазиз Комилов: «АҚШ 5 млн дозадан ортиқ Moderna ва Pfizer вакциналарни беғараз тақдим этганидан миннатдормиз»

    03.10.2021, 22:53

    Оҳангаронда ЙПХ ходими фуқаронинг тасвирга олишига қаршилик билдириб, унга куч ишлатгани акс этган видео бўйича расмий маълумот берилди

    03.10.2021, 21:29

    Хогвартс мактабидаги шоу, бензин учун навбатда турган британияликлар, турмада сақланаётган афғон аёллари. Ҳафта суратлари

    03.10.2021, 21:08

    Шароит талаби. Тил ҳақида мулоҳазалар

    03.10.2021, 20:14

    Мусулмонлар, ғофил қолманг!

    03.10.2021, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.