• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эътиборсизлигим сабаб бўлди», «Барча муаммони туманда ҳал қилиб бўлмайди», «Янгилигимдан фойдаланишди» — Бухоронинг жазоланган ҳокимлари ҳайфсан олишига сабаб бўлган масалалар ҳақида

    Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг 2021 йил 29 сентябрдаги фармойишига кўра, беш нафар туман ҳокимига ҳайфсан берилди, икки нафар ҳоким жаримага тортилиб, бир нафари қаттиқ огоҳлантирилди. Бу ҳақда хабар берган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳокимларнинг жазоланишига Президент Администрациясининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан вилоятда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати ҳақидаги хулосаси сабаб бўлганини маълум қилган.

    «Дарё» мухбири жазоланган ҳокимлар билан мулоқот қилди.

    «Ўринбосарларимга нисбатан талабни сусайтирганмиз, демак, жазога арзиймиз»

    2011—2016 йилларда Бухоро вилоятини бошқарган, сўнг Бухоро туманига, 2020 йил 29 февралдан Когон туманига ҳокимлик қилиб келаётган Муҳиддин Эсонов жазоланганини адолатли дея баҳоламоқда.

    Муҳиддин Эсонов ва Ботир Зарипов.

    Муҳиддин Эсонов ва Ботир Зарипов.
    Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

    «Бошқа туманларда фуқаролардан қанча мурожаатлар келиб тушаётган бўлса, Когон туманида ҳам мурожаатлар кўлами худди шундай. Аҳоли, асосан, ер, сув, уй-жой, шунингдек, ижтимоий аҳволи ҳамда соғлиғини тиклаш, моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаат қилмоқда. Бундай олиб қарайдиган бўлсак, ҳайфсан беришгани тўғри бўлди. Чунки Когон туманидаги имконият бошқа бирорта туманда йўқ. Имконият жуда катта: ер, сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти, текис ва равон йўл, бизда барчаси бор. Камчилигимиз йўқ деярли. Аммо ўзимизнинг эътиборсизлигимиз туфайли ҳайфсан олдик. Камчиликларни тузатамиз ва жойига қўямиз. Менимча, ортиқча гапга ҳожат йўқ», — дейди Муҳиддин Эсонов.

    Когон тумани ҳокими жазоланишига ўринбосарларига нисбатан қаттиққўл бўлмаганини ҳам сабаб қилиб келтирди.

    «Ўринбосарларимга нисбатан талабни сусайтирганмиз, демак, жазога арзиймиз. Эндиликда ўринбосарларга ҳам бошқа бўлим раҳбарларига ҳам талабни кучайтирамиз. Ишончни оқлаймиз барча ишни жой-жойига қўямиз», — дейди туман ҳокими.

    2020 йилнинг 3 декабрида лавозимига тайинланган Бухоро, Пешку ҳамда Жондор тумани ҳокимлари уларга интизомий жазо берилишида уларнинг «янгилиги»дан фойдаланишганини билдирмоқда.

    «Маҳалла раислари кўп мурожаатларга эътиборсиз қараган»

    «Туман ҳокимлигида ишни бошлаганимга ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, интизомий жазо олдим. Бироқ, тан оламан, ҳоким ўз вазифасини бир кун бажарса ҳам аҳоли мурожаатлари ва уларнинг ечими бўйича масъулиятни зиммасига олишга мажбур. Ниманинг эвазига фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган, деган саволга бир ёки икки нафаргина фуқаронинг бир хил мазмундаги ариза ва шикоятлари мурожаатлар сонининг ошиб кетишига сабаб бўлган, дея жавоб бераман. Биргина мисол: тумандаги ‘Янги турмуш’ маҳалла фуқаролар йиғини, Қоражўри қишлоғида яшовчи 28 ёшли фуқародан жорий йилнинг январь ойидан ҳозирга қадар 170 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бари бир хил: Ассалому алайкум. Мени уйлантиринг, шарт-шароитимни яхшиланг ва уй-жой қуриб беринг. Ўрганишларимизга кўра, у отасиз улғайган, онаси ва синглиси билан яшайди. Уй-жойи бор. Аммо олиб борилаётган тушунтириш ишлари самарасиз кетяпти», — дейди туман ҳокими Хайрулла Жўраев.

    Хайрулла Жўраев ва Ботир Зарипов.

    Хайрулла Жўраев ва Ботир Зарипов.
    Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги

    Ҳокимга кўра, ушбу фуқаро бир неча йилдан буён назоратда туради. Уч маротаба уйланган ҳамда уларнинг ҳар бири билан саноқли кун яшаб, яна ажрашган.

    «Шунинг эвазига мониторингда фуқаролар мурожаатлари сони ошиб кетган. Аммо бундай дейиш ҳам ҳоким сифатида ўзини оқлашга уринишдек кўринаётгани, шубҳасиз. Аслида бир мурожаатчидан бир хил мазмундаги ариза кетма-кет, ҳеч бўлмаса 10 марта ёки 20 марта тушганидан кейин уни бориб ўрганишимиз, жиддий шуғулланишимиз керак эди. Бу борада мен томондан ҳам, ҳудуд раҳбарлари томонидан ҳам камчиликка йўл қўйилган. Маҳалла раисларининг эса кўзи қотган. Ҳа, яна ўша-ку, дея, мурожаатларни ‘дежурний’ кўриб, охиригача шуғулланмай, ўтказиб юборишган. Яширишга ҳожат йўқ, ҳайфсандан сабоқ олдим. Бундан ташқари, Бухоро тумани ҳудуди кўпроқ Бухоро шаҳар атрофида жойлашгани боис кўпчилик аҳоли ўртасида прописка масаласида ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина. Шу боис уй-жойни расмийлаштириб олиш бўйича аҳолидан келиб тушган мурожаатлар кўп. Айтиш жоиз, Бухоро тумани ҳудудида ноқонуний ва ўзбошимча қурилган уй-жой ёки бошқа қурилмалар ҳам жуда кўп. Улар ўз даврида ҳеч ким томонидан ҳужжатлаштириб берилмаган. Қайсидир йўллар билан сотиб олишган ва ўрнашишган. Ноқонуний хатти-ҳаракатларини қонунийлаштириб бериш орқали туман ҳокими сифатида қонунсизликка қандай йўл қўйишим мумкин?! Бироқ баҳолиқудрат таклифларни тайёрлаб, жўнатганмиз», — дейди ҳоким.

    «Бажарилди, деган масаланинг ҳам аслида оёғи осмонда бўлиб ётганига гувоҳ бўлганмиз»

    Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров жазо сифатида берилган ҳайфсан унга куч беришини, ўн карра қувват сарфлаб ишлашга ундайдиган рағбатлантирувчи механизм эканини айтмоқда.

    Ваҳоб Қаҳҳоров.

    Ваҳоб Қаҳҳоров.
    Фото: Пешку тумани ҳокимлиги

    «Бугун халқ кечагидан кўра яхши яшашни хоҳлайди. Ҳаммаси йўлининг асфальтланишини, ҳар бири ўз хонадонига тоза ичимлик суви киришини, табиий газ билан таъминланишини, узлуксиз электр таъминоти бўлишини, ҳар бир қишлоқда мактаб, боғча тикланишини хоҳлайди. Бироқ йирик маблағ талаб қилувчи масалалар борки, бу биргина туман даражасида ҳал этилмайди. Жорий йилда туманнинг турли ҳудудларида 25 та янги трансформатор ўрнатилди. Лекин юзлаб километр электр линиялари эскирган, уларни мукаммал таъмирлаш керак. Бу бўйича эътирозлар жуда кўп. Тоза ичимлик суви масаласида эса Қоракўл, Олот туманларидаги сингари шароит яратиб беришимиз талаби билан чиқишяпти. Аҳоли ўртасида бундай йирик лойиҳаларнинг халқаро маблағлар эвазига тикланиши борасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Мурожаатларнинг 70 фоизи моддий ва маиший ёрдам сўровларига бориб тақаляпти. Туманда олти мингга яқин ёш оилалардан янги қурилган уйлари томларига шифер ёпиб беришда кўмаклашишимиз бўйича мурожаатлар келиб тушган. Оилавий имконияти ва шарт-шароитидан келиб чиқиб, кўмак бериб келяпмиз. Аммо улар орасида имкони бўлса ҳам ёрдам сўраб, мурожаат қиладиганлари кўп. Лекин давлат ҳамманинг томини шифер қилиб бериш учун бюджетдан маблағ ажратмайди. Давлат бунинг учун имтиёзли кредит беради. Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга эса давлат доим ёрдамга қўл чўзади. Уларга ёрдам беради. Ваҳоланки, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам меҳнат қилиб, пул топишдек рақобатга дош бера олмайди», — дейди Пешку тумани ҳокими.

    Ваҳоб Қаҳҳоров сўзида давом этар экан «Ҳокимлик вазифасини энди бошлаган илк даврларимда топшириқ олган айрим туман ташкилотлари раҳбарлари орасида фуқаро мурожаатини бартараф этамиз, деб бўйнига олиб, кейинчалик мурожаатнинг бир қисмини ҳал қилгач, фуқародан гўёки ҳал этиб беришди, деган жавоб хатини олиб келадиганлар ҳам учради. Афсуски, қайта ўрганишларимизда бажарилди, деган масаланинг, аслида оёғи осмонда бўлиб ётганига ҳам гувоҳ бўлганмиз. Бироқ туманда ўзим биринчи раҳбар бўла туриб, ўринбосарларим ва бошқа ташкилот раҳбарларининг аҳоли ўртасида етарлича тушунтириш ишларини олиб боришини йўлга қўёлмаганим учун ҳам интизомий жазо тўғри қўлланилган чора деб биламан», — деди.

    «Кўплаб мурожаатлар уюштирилган ҳолда ташкил этилгани ойдинлашди»

    Шофиркон тумани ҳокими Шукурулло Ҳакимов кўплаб мурожаатлар уюштирилган ҳолда ташкил қилганини билдирмоқда.

    Шукурулло Ҳакимов. (чап томонда)

    Шукурулло Ҳакимов. (чап томонда)
    Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги
    Президентимиз томонидан жорий йилнинг июль ойида ўтказилган йиғилишларнинг бирида сентябрь ойига қадар ҳудудлардан Халқ қабулхоналарига келиб тушган барча мурожаатларни қайта ўрганиш бўйича топшириқ берилган эди. Биз тумандаги 2116 та мурожаатни қайта ўрганиб чиқдик. Улар орасида ҳоким ваколатига кирмайдиган 700 та мурожаат мавжудлиги аниқланди. Яъни суд, прокуратура, ички ишлар органларига, шунингдек, вилоят тижорат банкларига нисбатан мурожаатлар ва ҳоказо. Уларнинг ижросини таъминлаш эса ҳоким ваколатига кирмайди. Ижросиз қолиб кетаётган шундай турдаги масалалар эса туманда фуқаролар мурожаатларининг ошиб кетишига сабаб бўлган. Ҳокимият йўналишида келиб тушадиган мурожаатларнинг эса 75-80 фоизи ўз вақтида бартараф этилган. Тўғриси, яқиндагина қизиқ бир ҳолат бўлди. Туман халқ қабулхонаси вакилини ҳайдаб юборишга мажбур бўлдим. Ўрганишларга кўра, аксар мурожаатларнинг уюштирилган ҳолда ташкил этилгани ойдинлашди. Бу ҳақда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбарига шахсан билдирганман. Ҳудудда ўтказиладиган сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, бартараф этилади ёки ҳолат ўрганилгач, тегишлича жавоб йўлланиши билдирилади. Энг қизиғи, ушбу сайёр қабулларда бартараф этилган мурожаатлар қайтадан рўйхатга киритилиб, асоссиз равишда мурожаатларнинг ошиб кетишига сабаб бўлган.

    Шукурулло Ҳакимов, Шофиркон тумани ҳокими 

    Жондор тумани ҳокими Санъатилло Ҳикматов жазолангани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан дили ранжиганини айтмоқда.

    Санъатилло Ҳикматов.

    Санъатилло Ҳикматов.
    Фото: Жондор тумани ҳокимлиги
    Вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият юритганим боис ўз ишига талабчан ҳамда эътиборли вилоят раҳбарларидан тажриба орттирганман. Уларнинг маслаҳатини олганман. Шу боисми вилоятимиздаги бир нечта туман ҳокимлари қаторида интизомий жазога тортилганим ҳақидаги хабарларнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгани дилимни оғритди. Аммо, тан оламан, камчилик ўзимда, хатога йўл қўйдим. Ўзим томонимдан эътиборсизлик бўлган, мурожаатлар ечимида талабни қаттиқ қўймаган эканман. Туманнинг айрим масъуллари бажарамиз ва бажардик, дейишса уларга ишонганман. Кўплаб камчиликларни ёпиб юборишларда ҳам туман ҳокими сифатида янгилигимдан фойдаланишганини билиб қоляпман. Ҳаммаси билан гаплашиб олдик. Ҳар бир мурожаатнинг ўз ўрни ва ўз вақтида ечимини топиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқдик ва уларнинг ижобий ечим топишига ҳаракат қиламиз.

    Санъат Ҳикматов, Жондор тумани ҳокими

    «Сергакликни, эътиборни сусайтирмаслигим лозим эди»

    Акмал Остонов.

    Акмал Остонов.
    Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги
    Инсон яшашда давом этар экан, бугун кечагидан яхшироқ яшашга интилади. Шу маънода халқимизнинг ҳам талаблари ошаётганини тўғри қабул қилишимиз керак. Хато ва камчилик ҳаммадаям бўлади. Бундан кўз юма олмаймиз. Ҳокимлик фаолиятини олиб бораётганимга уч йилдан ошяпти. Ҳозиргача фаол оқсоқоллар, отинойилар, ёши катталар билан алоҳида суҳбатлашаман, айрим муаммолар ечимида иккиланиб қолганимда, уларнинг фикрига таянаман, маслаҳат оламан, тажрибамни ошираман. Лекин шунга қарамай, биз ҳокимлар ҳам қаердадир камчиликка йўл қўямиз, хато қиламиз, қаердадир тажрибамиз етмай қолиши мумкин, қаердадир бошқа бир иш билан банд бўлиб чалғиймиз, улгуролмай қолишлар кузатилади. Аммо ҳар қандай вазиятдаям сергакликни, эътиборни сусайтирмаслигим лозим эди. Интизомий жазо чорасининг қўлланилишини тўғри қабул қилдим.

    Акмал Остонов, Қоровулбозор тумани ҳокими 

    «Ишнинг тизимли йўлга қўйилмагани эътиборсизликка туртки берган»

    Фарҳод Умаров.

    Фарҳод Умаров.
    Фото: Вобкент тумани ҳокимлиги
    Туман ҳокими сифатида иш бошлаганимнинг илк давридан бошлаб, аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, мавжуд 680 километр ички йўлларнинг 40 километри асфальтланди, 51 километри шағал қилинди, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 45 километр масофада ичимлик сув қувурлари тортилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, хонадонларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 31 та трансформатор ўрнатилиб, жами 82 километр ҳаво линиялари янгиланди. 850 дона ёғоч устунлар алмаштирилиб, ўрнига темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Бироқ тумандаги долзарб муаммоларнинг аксарияти ҳал қилинган бўлса-да, улар қайтадан тўлиқ рўйхатга олингани ҳисобига мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга ошган. Шу ўринда айтиш жоизки, фуқаролар мурожаатларининг ошишига асосий сабаб, олиб борилаётган ислоҳотларни аҳоли орасига тўлақонли етказиб бера олмаётганимизда, тарғибот-ташвиқот ишларимизнинг сустлигида, қатор ташкилот ва идоралар мутасаддиларининг ўз ишига масъулият билан ёндашмаётганида кўринади. Муаммонинг ичига кирмай, фақат тушунтириш берилди, назоратга олинди, каби гаплар ва ҳисоботлар билан ‘масала ёпиб келинган’. Оддий қилиб айтганда, ишнинг тизимли йўлга қўйилмагани эътиборсизликка туртки берган. Аммо энди бундай эътиборсизликка мутлақо йўл қўйилмайди. Шунга кўра, ўзим раҳбарлигимда туман сектор раҳбарлари билан мурожаатларни ҳал этиш юзасидан алоҳида режа ишлаб чиқдим. Келгусида туманда аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини тизимли ҳал этиш борасидаги ишларни самарали ташкил этилишини таъминлайман.

    Фарҳод Умаров, Вобкент тумани ҳокими 

    «Муносабатни иш билан кўрсатаман!»

    Жамол Носиров ва Ботир Зарипов.

    Жамол Носиров ва Ботир Зарипов.
    Фото: Бухоро шаҳар ҳокимлиги

    Ўз фаолиятини 2021 йилнинг март ойида бошлаган Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров ҳам фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга эътиборсизлик билан қарагани учун вилоят раҳбари фармойишига асосан қаттиқ огоҳлантирилган. У ўзига нисбатан интизомий жазо чорасини қўлланганини изоҳлар экан, «Муносабатни иш билан кўрсатаман», деди.

    04.10.2021, 15:54   Изоҳ (0)   29447
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда банкомат 10 минг ўрнига 50 минг сўмлик купюра чиқараётгани бўйича изоҳ берилди

    04.10.2021, 14:26

    Чилонзордаги кўп қаватли уйда газ портлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    04.10.2021, 13:48

    Ўзбекистонда харид чекини рўйхатдан ўтказганлар фуқароларга ой якунида харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади

    04.10.2021, 13:39

    Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди

    04.10.2021, 13:35

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим товарлар 3 йилга божхона божидан озод қилинди

    04.10.2021, 13:10

    Ўзбекистонда 14—20 октябрь кунлари президентлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш мумкин бўлади

    04.10.2021, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:45

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10

    “Реал” Винисиус билан узоқ муддатли шартнома имзолайди

    Спорт | 13 май, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.