«Ҳамкорбанк» ижтимоий тармоқларда тарқалган Намангандаги банкоматлардан бири пластик картадан 10 минг сўм ечиб олиб, 50 минг сўмлик купюра чиқаргани тасвирланган видео бўйича маълумот берди.
Видео муаллифининг айтишича, банкомат пластик картадан 50 минг сўм ечиб олиб, 10 минг сўмлик купюра чиқариб берган. Шунингдек, қурилма 10 минг сўм ечиб олиб, ўрнига 50 минглик купюра чиқаргани намойиш этилган.
Банк маъмуриятининг маълум қилинишича, мазкур ҳолат 27 сентябрь куни банкнинг Наманган минтақавий филиалига тегишли 24/7 режимида ўз‑ўзига хизмат кўрсатувчи офисда жойлашган банкоматда содир бўлган.
Ушбу хатолик банкоматдаги 10 минг сўмлик ва 50 минг сўмлик пул сотиш кассеталари алмашиб қолгани натижасида юзага келган. Ҳолат тезкорлик билан ўша куннинг ўзида хатолик аниқлангандан сўнг, 30 дақиқа ичида бартараф этилган.
Аввалроқ Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган 24 ёшли шахс қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)